Тўрланиш сабаблари ва унинг олдини олиш ҳақида олма мисолида таҳлиллар

Бундан олдинги постларда мевалардаги тўрланиш ҳолати ҳақида маълумот берилган эди. Тўрланиш ҳолатининг бошқа сабаблари ҳақидаги маълумотларни давом эттирамиз.

Тўрланишнинг тўртинчи сабабчиси — касалликлар натижасида юзага келувчи тўрланиш

i. Ун шудринги ҳам тўрланишга сабаб бўлади

i. Ун шудринги сабабли юзага келган тўрланиш учун

Назорат чоралари:

Ун шудрингини эрта баҳорда яхши назоратга олиш.

ii. Замбуруғлар: Aureobasidium pullulans сабабли юзага келувчи тўрланиш

ii. Замбуруғлар: Aureobasidium pullulans сабабли юзага келувчи тўрланиш учун

Назорат чоралари:

Гуллаш даврида бактериал куйишни назорат қилаётганда эҳтиёт бўлинг. Баъзи ун шудрингига мойил навларда “гулларни ҳимояловчи препаратлар” тўрланиш юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Юқоридаги препаратнинг йўриқномасидаги изоҳга кўра агар препарат гуллаш даврининг охирида қўлланилса, касалликла мойил навларда тўрланиш ҳавфи юқори бўлади.

iii. Вируслар сабабли юзага келувчи тўрланиш

iii. Вируслар сабабли юзага келувчи тўрланиш учун

Назорат чоралари:

Дарахтга вирус ҳужум қилгандан сўнг, вирусларни назорат остига олиш жуда мушкул. Агар вирусдан зарарланган дарахтлар кузатилса, вирус бошқа соғлом дарахтларга тарқалмаслиги (ҳашаротлар орқарли) учун зарарланган дарахтни қўпориб олиб ташлаш тавсия қилинади.

Тўрланиш сабабчиси (бешинчи ҳолат): Ортиқча сув йиғилиши — яхши сув ўтказмайдиган тупроқ шароитлари ҳам мевалардаги тўрланишга сабаб бўлиши мумкин

Ортиқча сув йиғилиши — яхши сув ўтказмайдиган тупроқ шароитлари ҳам мевалардаги тўрланиш учун

Назорат чоралари:

Ортиқча сув сизиб чиқиб кетиши учун дренаж канал ёки ариқларни тозалаб туринг.

Тўрланиш сабабчиси (олтинчи ҳолат): Дарахтларнинг стрессга тушиши ҳам меваларда тўрланиш юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Ривожланиш даврида юзага келиши мумкин бўлган кескин ўзгаришлар мева тўрланишига сабаб бўлиши мумкин.

Дарахтларни стрессга тушиши сабабли юзага келган тўрланиш учун

Назорат чоралари:

Дарахтларни етарлича суғоринг, айниқса мавсум бошида, чунки тупроқдаги кескин ўзгаришлар эпидермал ва кутикул ҳужайралар ривожланишига салбий таъсир қилади.

Дарахтларни озиқлантириш: бор, фосфор етишмаслиги ва юқори азот миқдори сабабли юзага келган тўрланиш учун

Назорат чоралари:

* Боғда етарли озуқа мувозанатини таъминланг;

* Йиллик Бор озуқаси нормаси 0.5 kg B/га.

* Ортиқча азот (N) беришдан сақланинг;

* Фосфорни (Р) етарли меъёрда бўлишини таъминланг (фосфорни ҳар йили бериш шарт эмас). Одатда дарахт экиш даврида катта миқдорда бериладиган фосфор маълум бир вақтгача етарли ҳисобланади;

* Агар фосфор ертишмовчилиги аломатлари сезилса, баргларни лаборатория таҳлилидан ўтказинг.

Тўрланинишнинг еттинчи сабаби — дарахтларни ортиқча ёки кам озиқлантириш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган тўрланиш.

Тўрланишнинг яна бир сабабчиси (саккизинчи ҳолат) — механик зарарлар: шамол сабабли меваларнинг ва шохларнинг бир-бирига ишқаланиши оқибатида юзага келган зарарлар туфайли ҳам меваларда тўрланиш кузатилади.

Механик зарарланиш сабабли юзага келган тўрланиш учун

Назорат чоралари:

* Дарахт кесишни гуллашдан олдин амалга оширинг;

* Меваларга ишқаланиши мумкин бўлган қуриган ва ортиқча шохларни кесиб тозаланг;

* Шамол тўсувчи ихота тизимларидан фойдаланинг.

Тўрланиш сабабчиси (тўққизинчи ҳолат): Кутикул (меванинг ҳимоя ташқи қобиғи) ҳужайралари юпқа бўлган навлар тўрланишга кўпроқ мойил бўлади.

Назорат чоралари:

* Тўрланишга мойил навларни (масалан, Голден Делишес, Гала, Рэд Делишес…) тарбиялашга жуда катта эътибор қаратиш керак, қайси озуқа ва фунгицидларни қўллаш ва ҳоказолар;

* Promalin каби ўстирувчи гармонлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг.

* Агар сизнинг ҳудудингизда тўрланиш муаммо бўлса, тўрланишга мойил навларни экишдан сақланинг,

Промалин гармони тўрланишни назоратга олишдан ташқари, меваларга ҳажм олиш, шаклини жозибадор қилиш, мева куртакларнинг ривожланиши ва дарахтларни шохлатиш каби муҳим амалиётларда кенг қўлланилади.

Тўрланиш сабабчиси — Ўнинчи ҳолат: Подшоҳ гулдан кўра ён гуллардан шаклланган меваларда тўрланиш кўпроқ кузатилади.

К1 — Подшоҳ гулда шаклланаётган мева

Подшоҳ гулдан кўра ён гуллардан шаклланган меваларда тўрланиш учун

Назорат чоралари:

Меваларни сийраклаштираётганда иложи борича ён гулга нисбатан подшоҳ гулни қолдиринг.

Изоҳ: меваларда юзага келиши мумкин бўлган 10 та сабаб олма меваси мисолида кўриб чиқилди. Боғда юзага келаётган муаммонинг бир эмас бир нечта сабабчиларини излаш ва уларга тартибли чора кўриш зарур. Ана шунда муаммога самарали ечим топилади. Малака етарли бўлмаса, мутахассис билан ишлашдан чўчиманг ёки мутахассис ҳизмати учун маблағ ажратишдан чўчимаслик керак. Чунки малакали мутахассис муаммога ечим берибгина қолмай, тизимли маслаҳат бериб бир эмас бир нечта муаммоларни самарали бартараф қилишга ёрдам беради. Боғдорчилик равожланган давлатларда боғбонлар ҳамма маълумотни билавермайди, аксинча, мавсум бошидан охиригача малакали мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади.

Манба: Fruitmaster

Дўстларингизга ҳам улашинг!