1 сотих майдондан 2-3 миллион даромад

“ТОМОРҚАДА ЭКИН ЭКИШ” ОЙЛИГИ

Айни пайтда Ғузор туманидаги Гулшан маҳалласи аҳолиси ўз томорқаларида экин экиш ишларини бошлаб юборди.

– Маҳалламизда 6068 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди йиғин раиси Раҳмат Абдуллаев. – Оилалар сони эса 1295 та. Барча оилалар ҳовли уйларда яшагани боис, ҳар бирида энг камида икки-уч сотихдан томорқа ери бор. Аввал ҳамма ҳам ҳовлисидаги ердан унумли фойдаланмасди. Кимдир бунга қунт қилмаган бўлса, кимдир шу бир парча жойдан қандайдир манфаат кўриш мумкинлигига ишонмаган, яна биров эса деҳқончилик илмидан бехабар эди. Энди ерга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Чунки бундан энг аввало одамларнинг ўзи манфаатдорлик сезаяпти.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Зулфия Шаропова ҳовлистдаги 3 сотих томорқасида баҳорги кўкатлар, сабзавот экинларини экди.

032-5.jpg

– Кексаларимиз “томорқа – барака, тўкинлик манбаи” деган гапни бекорга айтишмаган экан, – дейди З.Шаропова. – Кафтек ердан қишу ёз даромад оламиз. Масалан, ўтган йили томорқамизнинг 1 сотих майдонини иссиқхонага айлантиргандик. Бу ерга 10 туп лимон кўчатини экиб, атрофида помидор ва бодринг етиштиришни йўлга қўйдик. Бултур кеч кузда экилган бодринг ва помидор кўчатлари айни вақтда илк ҳосилини бермоқда. Эккан ошкўку сабзавотлардан 2-3 миллион сўм даромад олишни мўлжалламоқдамиз.
Астойдил меҳнат қилсангиз, ер ҳам сизни сийлайди, деганлари шу бўлса керак.
Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!