Минерал ўғитларнинг самарадорлиги ўсимликнинг биологик хусусиятига,
ҳар гектарга ерга солинадиган ўғит нормасига, органик ўғитлар билан қўшиб
ишлатилишига, қўлланиладиган агротехника тадбирлари сифатига ва бошқага
боғлиқ.
Дала методидан фойдаланганда қишлоқ хўжалиги экинларидан энг юқори
ҳосил олиш учун тупроққа солинадиган минерал ўғитлар меъёрини тўғри
белгилашда тартибга амал қилинди. Минерал ўғитлардан фойдаланишда муҳим
ўринда туради ва бу меъёр ўғит таркибидаги соф таъсир этувчи озиқ
моддаларнинг кг/га микдори билан белгиланади. Минерал ўғитлар
усимликнинг биологик хусусиятлари, уларнинг озиқ моддаларга талаби,
тупрокда усимлик ўзлаштирадиган элементлар микдори, ишлатиладиган
ўғитларнинг хусусияти, ўсимликнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун
зарур щароитларни хисобга олган ҳолда қўлланилиши керак. Минерал ўғитлар
ерга кузда ёки эрта бахррда (асосий ўғитлаш), экиш вактида ва ўсув даврида
(ўсимликларни озиқлантириш) солинади. Минерал ўғитларни нотўғри қўллаш биоценозга катта зарар келтириши, атроф муҳитнинг ифлосланишига сабаб
бўлиши мумкин. Минерал ўғитлар тупрокда ҳар хил ўзгаришларга учрайди, бу
ўзгаришлар озиқ моддаларнинг эрувчанлигига, тупрокда ҳаракатланиши ва
усимликларга сингишига таъсир курсатади.
Минерал ўғитларнинг самарадорлиги жуда юқори. Ҳисоб китобларга
қараганда, ғўза 1 тона пахта ҳосили тўплаш учун соф 30—70 кг азот, 10—20 кг
фосфор, 30—60 кг калийни ўзлаштиши аниқланди. Экинлар умумий
ҳосилдорлигининг тахм. 50% уғитларни қўллаш, 25% нав афзалликлари ва 25%
етиштириш технологияси оркали таъминланади. Тўғри нисбатларда
Минерал ўғитлар хх-асрнинг 20-йилларидан қўлланила бошлаган. 2001
йилда Ўзбекистонда 801 минг тонна (100% озиқ модда ҳисобида) Минерал
ўғитлар ишлаб чиқарилди ( Агрокимёвий харитаграмма, Азотли ўғитлар,
Калийли ўғитлар, Микроўғитлар, Фосфорли ўғитлар).
Азотли ўғитлардан масалан, аммиакли селитра тез таъсир қилувчи ўғит
хисобланади. Сувда тез эрийдива суғорилганда у тупроққа сақланиб қолмайди,
экин унинг 60-70%ини ўзлаштиришга улгуради холос, қолган қисми эса сув
билан ювилиб ҳавога учиб кетади. Шу сабабли тез-тез суғориладиган жойларда
уларнинг йиллик меъёрларини ҳар бир суғоришда тақсимлаб, бўлиб-бўлиб
ишлатиш лозим. Аммоний сульфат эса, сувда қийин эрийди, ўсимлик
томонидан секин ўзлаштирилади. 2-3 ой давомида таъсир этиб туриш
хусусиятига эга. Шунинг учун ушбу ўғитни қумлоқ жойларда ,ўз вақтида ўғит
бериш имкони бўлмайдиган майдонларда ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Сабаби, аммоний сульфат қийин эрувчанлиги туфайли тупроқда сақланиб
қолиб, ўзида намни ушлаб туради, ўсимликнинг чанқаб қолишининг ҳам
олдини олади.
Ўсимликнинг сульфат аммоний таркибидаги азотдан фойдаланиш
даражаси юқори бўлади. Карбамид ўғити ҳам худди шундай,сувда қийин эриб,
узоқ таъсир қилиш кучига эга.
Фосфорли ўғитлар эса, тупроқ структурасини яхшилашда анча юқори
самарадорликка эга. Бу ўғитлардан муттасил фойдаланиш хеч қандай салбий
ҳолатни келтириб чиқармайди. Балки тупроққа унинг заҳираси кўпайиб
ўзлаштириш даражаси ортади. Шунинг учун режалаштирилаётган ҳосилни
ортиғи билан олиш учун фосфорли ўғитларнинг тупроқ картограммаси асосида
берилиши катта аҳамиятга эгадир. Бундан ташқари,қишлоқ хўжалигида
калийли ўғитлар ҳам кенг қўлланилади. Калийли ўғитлар ўсимликни бақувват
қилади экинни ҳосил элементлари тўкилишининг олдини олади ёки уруғнинг тўқ бўлишини таъминлайди, ҳар хил касалликлар 1ки шира, трипс ва
ўргимчакканага қарши чидамлилигини оширади.
Микроўғитлар — таркибида ўсимликлар учун зарур микроэлементлар
(бор, мис, кобальт, рух, молибден, марганец ва б.) бўлган ўғитлар.
Микроўғитлар асосий ўғитлар (азотли, фосфорли ва калийли) б-н бирга
ўсимликларнинг со-ғлом ўсиши ва ҳосилдорликни таъминлашда муҳим
аҳамиятга эга. Тупроқца ўсимликлар ўзлаштира оладиган микроэлементлар
етишмаган ҳолларда қўлланилади. Булардан ташқари, таркибида бир неча
микроэлементи бўлган полимикроўғитлар ҳам ишлатилади. Бор, марганец, рух
қўшилган суперфосфатлар, нитрофоскалар, молибден ва бор қўшилган
фосфоркалийли ўғитлар, бор, мис, рух ва бошқа микроэлементлар қўшилган
ҳар хил аралаш ўғитлар макро – ва микроэлементларнинг энг самарали
аралашмаси ҳисобланади. Микроўғитлар суғориладиган зоналарда
экинларга кам микдорда: борли Микроўғитлар гектарига 1 кг, молибденли
Микроўғитлар 0,5 — 1 кг, мисли Микроўғитлар 1—2 кг, рухли Микроўғитлар 2
кг, марганецли Микроўғитлар 4—6 кг таъсир этувчи модда ҳисобида солинади.
Мас, тупроққа борли ўғитлар солинганда 1 га ердаги қанд лавлаги ҳосили 20—
40 ц, себарга ва беда уруғи 0,5—1,0 ц, зиғир уруғи ва толаси 1—2 ц, беда
пичани ҳосили 5—7ц; марганецли ўғитлар солинганда ғалла, сабзавот ҳамда
резавор-мевали экинлар ҳосили 10% ошади.
Микроўғитлар тупроққа экишдан олдин солиш, қўшимча озикдантириш
(микро-элементларнинг 0,1—0,05% эритмасини пуркаш), уруғликка экишдан
олдин ишлов бериш (уруғликни уларнинг 0,02—0,05% эритмалари билан
ҳўллаш) усулларида ишлатилади.
Аммиакли селитра – таркибида 34-34,5% нитрат ва аммиак формасидаги
азот мавжуд. Бу ўғит донадор бўлиб, оқ,қизғиш ва сарғиш рангда бўлади.
Гигроскопик, сақлаш вақтида муштланиб қолади, сувда эрувчан. Шу сабабли
уни ҳамма агротехника тадбирлари ва муддатларида ерга солиш мумкин
(экишгача, экиш билан бир вақтда ва экинларни озиқлантириш маҳалида).
Аммоний сульфат – таркибида 20,8-21,5% аммиак шаклидаги азот ва 24%
олтингугурт мавжуд. Аммоний сульфат ташқи кўринишидан турли ранглардаги
(аралашмаларига қараб) майдаланган тузга ўхшайди. У оқ рангдан зангор
ранггача бўлиши мумкин. Аммиакли селитрадан фарқ қилиб сувда секин
эрийди, тупроқдан кам ювилиб кетади. Гигроскопиклиги кам, муштлашиб
қолмайди, сочилувчанлиги яхши.
Тез-тез суғориладиган қумлоқ жойларда яхши самара беради. Мочевина
(карбамид) – таркибида 46 % амид формасидаги азот мавжуд бўлиб,
концентрациялашган азотли ўғитдир. У оқ рангда бўлиб, донадор ҳолда ишлаб
чиқарилади, сувда секин эрийди. Гигроскопиклиги унчалик юқори эмас, чунки
юқори температурада гигроскопиклиги пасайиб, сақлаш вақтида муштланиб
қолиши мумкин. Барча агротехника усуллари ва муддатларида ишлатиш
мумкин.
Чориев Ўрмон Ўрозович



















