ОЧИҚ ДАЛАДА ТУПРОҚ МУҲИТИ ВА УНИНГ УНУМДОРЛИГИНИ САҚЛАШ ҲАМДА ҚАЙТА ТИКЛАШ

Тупроқ соғломлигини қўллаб-қувватлашнинг 2 муҳим йўли қуйидагилардан иборат:
1. Тупроқ унумдорлигини таъминлаш.
2. Тупроқни эрозиядан ва унинг юзасидан намликнинг буғланиб кетишидан сақлаш. Бу 2 йўл тупроқ заҳираларини ҳимоялашнинг асоси ҳисобланади. Бунинг учун заҳираларнинг сарфланиб кетишига олиб келмайдиган ишлаб чиқариш тизимлари талаб этилади. Қайта тиклаш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги чора-тадбирлари тупроқнинг унумдорлигини ва ҳосилдорлигини, шунингдек, унинг сув тошқини ва қурғоқчиликка чидамлилигини ошириши мумкин.
Қайта тиклаш чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:

-тупроққа механик ишлов берилишини босқичма-босқич камайтириш;

-турли хил экинларни интенсив алмашлаб экишни қўллаш ва шу орқали тирик илдизларни сақлаб қолиш ҳамда функционал жараёнлар (чириш ва озуқа моддалари доиравий айланиши) учун масъул бўлган тупроқ организмларини озуқа билан таъминлаш;

Далада йил бўйи экинлар етиштириш ёки доимий экинлар бўлишини ёхуд ҳеч бўлмаганда, тупроқнинг бошқа органик қолдиқлар билан йил давомида қопланиб туришини таъминлаш. Бунда тупроқни жазирама, жала ва шамол таъсиридан муҳофаза қилиш учун унинг бир текисда қопланиб туриши (ўсимлик қолдиқларининг бир текисда тақсимланиши)га эришиш зарур. Бундай ёндашув тупроқнинг қайта тикланиши ва яхшиланишига ёрдам беради ҳамда у эрозия туфайли йўқотилишининг олди олинади. Одатда, органик моддаларнинг юза қатлами билан ҳимояланган тупроқ ёғингарчиликни яхшироқ сингдиради ва ундан унумли фойдаланади, чунки унинг сувни ўзига тортиши ва сингиши имкониятлари ортади, шунингдек, тупроқ юзасидан сувнинг буғланиши камаяди. Бу сувнинг юзлама оқишини, тупроқ эрозиясини камайтиради ва ҳимоясиз қолдирилган ҳамда бузилган тупроқлардан фарқли ўлароқ, тупроқнинг намлиги бутун мавсум давомида сақланиб туришини таъминлайди.

Манба: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!