Баъзи ўғитларнинг кўпайиб кетиши бошқа ўғитларнинг танқислигини келтириб чиқариши мумкинми?

Кўпинча ўсимликлар азот ва калий дисбалансига таъсирчан бўлади.

Азот кўплигида «семириб» кетади, яъни уларда йирик барглар ва бақувват поя шаклланиб, мўл гуллаш кузатилади. Фақат гулларнинг мева тугиши кечроқ амалга ошади, мевалар пишиши узоқроқ вақт олади.

Тупроқ таркибида юқори миқдорда калий бўлиши ўсимликларнинг гуллаши ва мевага киришини тезлашишига олиб келади. Ўсимликлар палаги унча катта бўлмайди, умумий ҳосил камроқ бўлади.

Тупроқ таркибида юқори миқдорда кальций бўлиши марганец, мис ва цинкнинг ўзлаштирилишини камайишига олиб келади.

Қайси экинлар хлорга кўпроқ таъсирчандир?

Бундай экинларга бодринг, қалампир (ширин, аччиқ), помидор, картошка киради. Бу экинлар остига калий тузини ва хлорли калийни бериш тавсия этилмайди. Бу ўғитлар ўрнига калий нитрат ёки калий сульфат бериш мумкин. Таркибида хлор бўлмаган мураккаб ўғитларни қўлласа ҳам бўлади.

Манба: Осипова Г. С.  (2011). Огород. Работа на участке в вопросах и ответах. 4-е изд., перераб. и доп. — СПб.: БХВ-Петербург. dehqon.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!