Нокулай об-хаво шароитида сабзавот, полиз ва картошка экинларини совуқдан беталофат олиб чиқиш бўйича тавсиялар

Нисбатан ноодатий совук ва нам об-хаво шароитида эртаки сабзавот, полиз ва картошка экинларига салбий таъсирининг олдини олиш учун амалга ошириладиган

ТАДБИРЛАР

“Ўзгидрометеорология” хизмати маркази маълумотларига кура, жорий йилнинг 16-17 апрел кунлари республиканинг барча худудларида хаво хароратининг -3 С0 даражагача пасайиши эълон қилинган.

Жумладан, Андижон, Фаргона, Наманган вилоятларида хам харорат -3 С0 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Бу ўз навбатида жорий йил фермер ва кишлок хужалиги корхоналарининг асосий майдонларига экилган эртанги (февраль-март) сабзавот, полиз ва картошка экинларини совуқ уриш хавфини вужудга келтиради.

Ушбу холатдан экинларни беталофат олиб чиқиш мақсадида Сабзавотчиликда куйидаги илмий тавсияларни амалга ошириш лозим.

– бугунги кунда водий вилоятларининг аксарият туманларида эртаки сабзавот экинлари экилган. Шу жумладан: картошка, помидор, ширин қалампир, баклажон, тарвуз, қовун, қовоқ, бодринг экинлари уруғлари экилиб, униб чиқишга улгурган.

Ушбу сабзавот экинларини ноодатий совуқ оқимларидан асрашда дехқонларимиз қуйидаги бир неча усулларини қўллаш лозим:

– экин майдонларини устини плёнка қопламалари оддий ёки дуга усулда қоплаш;

– махаллий чириган гўнг, шоли қипиғи ва апилка билан мўлчалаш;

– сомон ёки майин хашаклар билан ўсимлик ўстига ёйиб чиқиш каби чора-тадбирлар.

Шу билан биргаликда сабзавотлар экилган дала майдонини шомол оқимига қараб олов ёқиб тутатиш хам бир мунча фойда беради.

Иссиқхоналардаги помидор ва бодринг ўсимликлари ҳарорат 00 – 20С га тушиб қолганда нобуд бўлади. Шунинг учун иссириқ ва бошқа тутатиш поҳол ёки эскирган техник балонларини ёқиб тутатиш 2-30С иссиқлиқ бериш тажрибаларда аниқланган.

Иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз  кинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбирларидан бири дугалар ўрнатиш,  устини полиэтилен плёнкаси билан ёпиш, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳамда атрофига гўнг аралаш хашак, пахол ва шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш.

Иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини парникда тайёрлашни ҳамда бодринг ва полиз экинлари уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш, ҳар бир далада ҳаво ҳароратини кузатиб, ҳаво ҳарорати +50С даражага  тушиши билан уюмларни тутатиш лозим.

Совуқ тушишинг энг критик вақти бу тонгги соат 3-5 оралиғида бўлиб, айнан шу вақтда ўсимлик совуқдан зараланади, айнан шу вақт мобайнида хушёрликни ошириш талаб этилади.

Совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги, карам ва кўкат сабзавотлар каби экинларга -2-30С даража совуқ сезиларли таъсир этмайди.

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ҚИШЛОҚ  ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ  ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМ ВА ИННОВАЦИЯЛАР МИЛЛИЙ МАРКАЗИ АНДИЖОН ВИЛОЯТ БЎЛИМИ АНДИЖОН ИЛМИЙ ТАЖРИБА СТАНЦИЯСИ