Суринам олчаси – экзотик ўсимлигини етиштирш агротехникаси ва халқ хўжалигида ишлатилиши

Ботаник таьрифи. Суринам олчаси – Суринамская вишня – Питанга – Евгения одноцветковая – Eugenia uniflora L. —  миртадошлар (миртагуллилар оиласи)га  мансуб доимий яшил, мевали ярим  буталар,   туркуми (уруғи).  Суптропик  зоналарда, жумладан Россиянинг Қора денгиз атрофида ва Краснодар ўлкасида ўстирилади. Ватани жанубий ва шимолий америка.  Ўзбекистонда экилмаган.

Суринам олчаси – қовуғали қизил олча  – Экзотик мева.  Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) мева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган.  Бўйи 7 метргача. Барглари кетма – кет жойлашган, бандли, узунлиги 4 – 6 сантиметр, ҳушбўй, тўқ яшил рангда, гуллари оқ – пушти, тўп гули унча катта бўлмаган соябон, меваси думалоқ – қовурғали, данакли, сувли, нордон, оч қизилдан тўқ қизилгача.

Олчанинг 150 дан ортиқ тури бўлиб, МҲМда 21 тури ўстирилади. Олчанинг оддий олча, чўл олчаси, қум олчаси, тукли олча, хитой олчаси, америка суптропик олчаси, яьни, Суринам олча турлари кўпроқ учрайди. Гилос ҳам оддий олча туркимига мансуб ўсимлик хисобланади. Совуққа, иссиққа ва шўрга чидамли.

Суринам олча мевасини таркибида 10 – 17 фоизгача қанд, 0.5 – 3.0 фоиз  углеводлар,  1.5 – 2.0 фоиз протеин, озиқавий тола, хамда витаминлар А, В, С, Е, Д, К, шунингдек микроэлементлар  кальций, калий, кремний, натрий, фосфор, магний, темир ва рух элементлари мавжуддир. 100 грам мевасида 200 килокаллориядан ортиқроқ  каллорияга эгадир.  Мевалари ҳўллигича истеьмол қилинади, муроббо, жем, вино, консерва ва бошқа озиқ – овқат махсулотлари олинади.

Етиштириш агротехникаси.  Суринам олчасини Ўзбекистонда  уй  шароитида,  махсус иссқхоналарда  етиштириш мумкин, данагидан, илдиз бачкисидан, пайвандлаб махсус кўпайтирилади. Тупроқ танламайди   Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 15 – 18 градусдан ошиқ бўлиши керак, Данагидан ёш нихоллар ўсиб чиққанидан кейин, алохида тувакларга қайтадан ўтқазилиб, қишда ёруқ хоналарнинг дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги  60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади.  Ёз ойларида балконларга ва томорқаларга олиб чиқиб қўйилиши мумкин. Ховалар совуганда, яьни кузда, қишда ва бахорда яна хоналарга олиб кириб, парвариш қилинади. Уч йилдан кейин мевага киради, аста – секин вақт ўтиши билан мевасини миқдори кўпайиб, катталашиши хисобига хосилдорлиги  ошиб бораверади. Бир тупидан 20 килограмдан  юз килогача хосил бериши мумкин, 25 – 30 йил мева беради, кейин  вақти – вақти билан шакл бериб борилади, эски шохлари қирқилиб, янги шохлари қолдириб, дарахтни ёшартирилади, 30 – 50 йил яшайди.

Шахрихон туманидаги  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида ушбу  мўзижакор мевали дарахтини иссиқхоналар учун кўчатчилигини ташкил қилиш учун чора – тадбирлар ишлаб чиқилди, хозирда ушбу чора – тадбирларни бажариш учун  ишлар бошлаб юборилди.

Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар Суринам лочасининг баргларидан, гулларидан ва мевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Унинг мева хом этидан салатлар, сауслар, коктайллар, хамда музқаймоқлар тайёрлаш мумкин. Яхши пишган этини  истемол қилиш мумкин. Пишган этидан хар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 100 дан ортиқ рецептлар асосида озиқ – овқатлар тайёрланади.   Уруғини совуқ ва иссиқ преслаш орқали мойи олинади, ундан озиқ – овқат саноатида қимматбахо хом – ашё хисобланади.

Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Ундан вирус ва бактерияларга қарши  дори – дармонлар, барги ва гулларидан эфир мойи олинади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталикларга чалинмай яшайдилар. Медицинада ундан олинган перепаратлардан 150 дан ортиқ касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда ишлатилади. Унинг мевасидан, уруғидан, барги ва гулидан халқ табобатида кенг  фойдаланилади, хусусан, ошқозон – ичак системаси хасталикларида, овқат хазм қилиш системасида, яьни, колит, энтероколит, диареяларни даволашда, уруғининг мойидан тери касалликларида, онани сутини кўпайтиришда, қамқонликда, фарзандсизликда катта самара беради.

Хулоса.  Ушбу мўжизакор  ўсимликни пакана навлари  хам  бўлиб,  Ўзбекистонда  цитурис мевалар каби,  яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари иссиқхоналарда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз.

Абдумалик  Ўринбоев  – селекционер – патентшунос,   “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини  илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар  «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини  «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.