ГУМИН АСОСЛИ РЕЛЕКТ ВА ГЕОГУМАТ СТИМУЛЯТОРЛАРИНИНГ ҒЎЗАДАГИ САМАРАДОРЛИГИ

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида экинларни парваришлаш агротадбирларини такомиллаштириш, кам маблағ ва ресурслар сарфлаб, минерал ўғитларни кам ёки умуман қўлламасдан экологик соф маҳсулот етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш, юқори ва сифатли ҳосил етиштириш, юксак самарали замонавий инновацион технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, иқтисодий самарадорликни ошириш, иқтисодиётни тараққий топтириш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Юртимизда ноқулай об-ҳаво ва стресс ҳолатларда ниҳолларни эртаги, хатосиз соғлом ундириб олиш, ўсимликнинг ўсиб ривожланишини яхшилаш ва ундан юқори сифатли ҳосил олишнинг йўлларидан бири гуминли стимуляторлар билан чигитларга экиш
олдидан тупроққа ва чигитларга ишлов бериш ҳамда ўсимлик амал даврида қўллаш муҳим тадбирлар қаторига киради.
Ф.Калинин, Ю.Мережинский [5; 405 -б.] таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғининг унувчанлиги ва униб чиқиш қувватини ошириш, ҳосилнинг пишишини тезлаштириш, ўсимликнинг қурғоқчиликка, шўрга, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамлилигини оширишда физиологик фаол моддалар муҳим аҳамият касб этади.
Дала шароитидаги изланишлар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” (Т:2007) қўлланмасига мувофиқ олиб борилди. Олинган маълумотлар Б.А.Доспехов (1985) усули билан математик таҳлил қилинди. Шунингдек, кимёвий моддаларни
ишлатиш даврида «Ўсишни созловчи моддаларни давлат синовидан ўтказиш бўйича қисқача услубий кўрсатмалар» (Москва, 1984) ва «Инсектицид, акарицид, биологик актив моддалар ва фунгицидларни синаш бўйича услубий кўрсатмалар» дан
фойдаланилди.
Геогумат стимулятори 2018-2020 йилларда ғўзанинг “Андижон-37” навида тадқиқотлар ўтказилди ва Релект стимулятори 2019-2020 йиллари ғўзанинг “ЎзПИТИ-103” навида ўрганилмоқда.
Релект ва Геогумат стимуляторларининг вариантлари бўйи 25 метр, эни 2,4 метр бўлиб, уч қайтариқда жойлаштирилган, бунда майдони 60 м² ни ташкил қилиб, Релект 10 вариантда ва Геогумат стимулятори 5 вариантда олиб борилди. Тадқиқот учун Релект стимулятори чигитга 200-300-400 мл/тва Геогумат стимулятори эса 1,0 л/т меъёрларда, Релектда чинбарг даврида 200,0 мл/га ва шоналаш даврида 400 мл/га, Геогуматда чинбарг ва шоналаш-гуллаш даврларида 1,6 л/га меъёрларда қўл мосламали пуркагичда ривожланиш даврларига мос ҳолатда 300 л/га ва 500 л/га сувга аралаштирилиб ишлов берилди.

Релект стимулятори чигитга экишолди ишлов берил- ганда ниҳолларнинг униб чиқиш даражаси, 2020 йил.

Релект стимулятори чигитга экиш олдидан 300-400 мл/га қўлланилганда 69,6-70,2% ташкил этиб назоратга нисбатан 10,5-11,1% га барвақт униб чиқишини таъминлади. Бундан кўриниб турибдики, йил қанчалик серёғин келишига қарамай, Релект стимулятори чигитга 300-400 мл /т қўлланилса, чигитларнинг униб чиқишига қулай шароит яратилди. Узгуми стимулятори чигитга 0,7л/т ва Релект стимулятори 200 мл/га
қўлланилганда хам 9,4-9,9% га Сурхондарё вилояти шароитида 6,2% ниҳолларнинг униб чиқиши тезлашганини кўришимиз мумкин.
Ерни экишга тайёрлаш даврида Геогумат препарати 1,0 л/т ва Бактоферт 500 кг/га меъёрларда қўлланилган ва чигитга ишлов берилганида далада униб чиққан ниҳоллар сони 68,2-75,7% ташкил этиб, назорат вариантда 67,6% бўлиб, назорат вариантга
нисбатан 0,6-8,1% ортди Релект билан чигитга 300-400 мл/т, чин барг даврида 200 мл/
га ва шоналаш даврларида 400 мл/га меъёрларда ишлов берилганда ғўзани бўйи 1 июнда вариантлар бўйича 10,8-11,3 см, чин барглар сони 3,7-3,6 дона, 1 июлда ўсимлик бўйи назоратда 22,1 см, ҳосил шохи 4,5 дона, Релект билан 300-400 мл/т меъёрларда ишлов берилган 3-4 вариантларда ғўзанинг бўйи 27,2-28,6 см, ҳосил шохлари сони 5,1-6,0 дона, шоналари 3,2-4,3 донага тенг бўлган. Яъни, Релект стимулятори ғўзанинг ўсишига, ҳосил шохлари шаклланишига ва ҳосил элементлари тўпланишига ижобий таъсир қилган ҳамда назоратга нисбатан ўсимликнинг бўйи 5,1-6,5 см, ҳосил шохлари 0,6-1,5 донага ортган.
Ғўзанинг ўсув даври охиридаги кўсакларни пишиб етилиш даврида (1.09) ўсимлик бўйи назоратда 60,6 см, ҳосил шохлари 9,6 дона, кўсаклар сони 6,7 дона бўлгани ҳолда Релект стимулятори чигитга экиш олдидан 300-400 мл/т , чинбарг даврида 200мл/га ва шоналаш даврида 400 мл/га меъёрларда қўлланилганда, ўсимликнинг бўйи 68,5 см, ҳосил шохи 11,2 дона, кўсаклари 8,3 донани ташкил қилган. Назорат варианти кўрсаткичлари билан таққослаганда ўсимликнинг бўйи 7,9 см, ҳосил шохлари 1,6 донага, кўсаклар сони 1,6 донага юқори бўлгани кузатилган.
Геогумат билан чигитга экиш олдидан 1,0 л/т ва тупроққа экиш олдидан Бактоферт 500 кг/га, чинбарг ва шоналаш-гуллаш даврларида 1,6 л/га меъёрларда ишлов берилганда, ғўзани бўйи 1 июнда вариантлар бўйича 7,3-8,3 см, чин барглар сони
2,1-2,3 дона, 1 июлда ўсимлик бўйи назоратда 32,7 см, ҳосил шохи 4,6 дона, ташкил этгани ҳолда Геогумат стимулятори чигитга экиш олдидан 1,0 ва чинбарг хамда шоналаш даврларида 1,6 л/га қўлланилганда ўсимликнинг бўйи 33,9 см, ҳосил
шохлари сони 4,6 дона, шоналари 4,6 донага тенг бўлган.
Яъни, назоратга нисбатан бўйи 1,2 см, ҳосил шохлари назорат вариантга яқин бўлди.
Ўсув даври охири кўсакларни пишиб етилиш даврида ўсимлик бўйи назоратда 98,1 см, ҳосил шохлари 15,6 дона, кўсаклар сони 8,8 дона бўлгани Геогумат ва Бактоферт
қўшилган ҳолда стимулятори чигитга экиш олдидан 1,л/т, тупроққа 500 кг/га ва вегетация даврларида 1,6л/га Геогумат қўлланилганда ўсимликнинг бўйи 102,8 см, ҳосил шохи 16,4 дона, кўсаклари 9,8 донани ташкил қилган. Назорат варианти
кўрсаткичлари билан таққослаганда ўсимликнинг бўйи 4,7 см, ҳосил шохлари 0,8 донага, кўсаклар сони 1,0 донага юқори бўлгани кузатилган.
Ш.Абдуалимов [1; 58-60 -б.] олиб борган тадқиқотларда ноқулай табиий иқлим шароитларда ғўза чигитига Т-86, Рослин, Нитролин, ТЖ-85, ХС-2, Оксигумат, Витавакс 200ФФ каби физиологик фаол моддалар билан ишлов берилганда, ниҳолларнинг
униб чиқиши, ўсиб ривожланиши, барглар сони ва юзаси, фотосинтез маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлик ортганини аниқлаган.
Релект стимулятори чигитга 300-400 мл/т, чинбарг даврида 200 мл/га ва шоналаш даврида 400 мл/га қўлланилгандава тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-70-65% да бир кўсакдаги пахта вазни 4,9 г бўлиб, назоратдан фарқи 0,3 г ортишини таъминлади.
70-75-65% тартибда ғўза суғорилганда эса, Релект стимулятори қўлланилган вариантга нисбатан 0,2 г ортишини таъминлади.

2020 йилги тажрибада Релект стимуляторини чигитга экиш олдидан 300-400 мл/т, чин барг даврида 200 мл /га ва шоналаш даврда 400 мл/га меъёрларда қўлланилганда, тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-70-65% тартибда ғўза суғорилганда назорат вариантда ҳосилдорлик 26,4 ц/га ни ташкил қилса, Релект стимулятори қўлланилган вариантларда пахта ҳосили 30,8-32,6 ц/га Узгуми стимулятори эталон вариантда 29,2 ц/га, ташкил этиб, назорат вариантга нисбатан Релект стимулятор қўлланилган
вариантларда 4,4-6,2 ц/га, Узгумида 2,8 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилди
Тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-65% тартибда суғорилганда Релект стимулятори чигитга экиш олдидан 300-400 мл/т чин барг даврида 200 мл/га ва шоналаш даврида 400 мл/га қўлланилган вариантларда пахта ҳосили 35,0-35,5 ц/га, назорат вариантда 29,4 ц/га ва Узгуми стимулятори эталон вариантда 31,4 ц/га, ташкил этиб, назорат вариантга нисбатан Релект стимулятор қўлланилган вариантларда 5,6-6,1 ц/га, Сурхондарё вилояти шароитида эса 6,3 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилди.
Геогумат тажрибада Геогумат препарати чигитга 1,0 л/т, Бактоферт 500 кг/га меъёрларда ва шоналаш гуллаш даврларида 1,6 л/га қўлланилганда пахта ҳосилига ўзига хос таъсир кўрсатди Ўртача пахта ҳосили назорат вариантида 33,2 ц/га,
Узгуми стимулятори эталон вариантда 37,8 ц/га, Геогумат Бактоферт препарати чигитга ва тупроққа ишлов берилганда ҳамда шоналаш-гуллаш даврларида қўлланилган вариантларда пахта ҳосили 38,6-39,8 ц/га ни ташкил этгани кузатувларда аниқланди ва назорат вариантимизга нисбатан фарқи қўшимча ҳосили 5,4-6,6 ц/га бўлгани аниқланди. Эталон Узгуми стимулятори қўлланилган вариантда назоратга нисбатан қўшимча ҳосил 4,6 ц/га ни ташкил этди.
Геогумат Бактоферт препарати чигитга экиш олдидан 1,0 л/т, ва тупроққа экиш олдидан 500 кг/га меъёрда ва шоналаш гуллаш даврларда 1,6 л/га қўлланилган вариантларда ниҳолларнинг униб чиқиши тезлашиб, ўсиб ривожланиши ва физиологик
жараёнлари яхшиланиб, натижада ҳосилдорлиги 4,6-6,6 ц/га ошгани аниқланди.
Хулоса. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида гуминли стимуляторлардан Релект стимулятори чигитга экиш олдидан 300-400 мл/т, чинбарглар даврида 200 мл/га ва шоналаш даврларида 400 мл/га, Геогумат чигитга 1,0 л/т, Бактоферт экиш олдидан тупроққа 500 кг/га ишлов беришда ва чинбарг шоналаш
даврларида 1,6 л/га, меъёрларда қўлланилганда, ниҳолларнинг униб чиқиши 8,1-11,1 фоиз тезлашиб, ўсимликнинг ўсиб ривожланиши яхшиланиб, ўсимликнинг бўйи 4,7-7,9 см га, ҳосил шохлари 0,8-1,6 донага, кўсаклари 1,0-1,6 донага, пахта ҳосили 5,4-6,2 ц/га ортиши аниқланди. Шунга асосан, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилояти шароитида эртаги, юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш учун Гумин асосли стимуляторларни юқорида қайд этилган меъёрларда чигитга ва ғўза вегетацияси
даврида қўллаш пахтакор фермер хўжаликлари ва кластерларга тавсия этилди.

Шуҳрат АБДУАЛИМОВ, қ./х.ф.д., профессор, Файзулла АБДУЛЛАЕВ, қ./х.ф.ф.д.

Манба: «AGRO ILM» 2021 йил, 2-илова (72)-сон