ЮСУБАХМЕДОВ АБДУРАУФ АБДУРАХИМ ўғли табиий фанлар факултети таянч докторанти(PhD) 1, ФАЙЗИЕВ ВОХИД БАХРАМОВИЧ биология фанлари доктори1, УБАЙДУЛЛАЕВА СИТОРА АБДУРАХИМОВНА мустақил изланувчи2
Чирчиқ Давлат Педагогика Университетии
Чирчиқ шаҳри, Aмир Темур кўчаси 104 уй, +99870 716-68-05 tvchdpi@edu.uz 1
Аннотация
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигининг картошкачилик тармоғида вируссиз экув тугунакларини саралашда, полимераза занжир реакция (ПЗР) усули авзалликлари ва бошқа лаборатория усуллардан устунлик тарафлари ёритилган.
Калит сўзлар: картошка, вирус, штамм, ПЗР, фитотия.
Аннотация
В данной статье освещаются преимущества метода полимеразной цепной реакции (ПЦР) и его преимущества перед другими лабораторными методами при селекции безвирусного картофеля в сельскохозяйственном секторе.
Ключевые слова: картофель, вирус, штамм, ПЦР, фитотия.
Мавзунинг долзарблиги. Юртимизда саноатнинг барча жабхалари сингари қишлоқ хўжалиги ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, тез суръатларда ва кўпроқ ҳосил олиш учун тадбиркорлар хориждан сермахсул картошка навларини келтириб етиштирмоқда. Бироқ инфекция чегара билмаганидей хориждан келтирилган картошка уруғ ёки тугунаклари ўзлари билан турли фитопатогенларни олиб кириши мумкин. Хавфли фитотия холатни олдини олиш ва мамлакатимизда биологик хавфсизликни таъминлаш энг устивор вазифасидир. Бу эса касаллик қўзғатувчиларига тез ва аниқ ташхиш қўйиш усулларни йўлга қўйишни талаб қилади.
Тадқиқот мақсади: Тадқиқотдан мақсад картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлашда ПЗР усули орқали касалликни ўз вақтида аниқлаш, тўғри ташхис қўйишдир. Шунингдек касаллик қўзғатувчисини ривожланиши, тарқалиши, бир мавсумдан иккинчисигача қандай сақланиши ҳақида маълумотларга эга бўлиш ва шулар асосида экинни ҳимоя қилишнинг самарали муддатларини билиш ва уни амалда қўллаш.
Текшириш материаллари ва услублари: тадқиқот учун картошка М вируси танланди. Бу вирус дастлаб аниқланганда уни патоген диб ҳисобланмаган токи бошқа карловирус авлод вакиллари билан таққосланмагунча. Сабаби КМВ билан касалланган ўсимликларда кўзга ташланадиган, ёрқин, алоҳида ахамиятли симптомлар мавжуд эмас. Кейинчалик тадқиқотлар натижасида КМВ кўп холатларда картошканинг бошқа вируслари билан бирга келиб, кўпроқ ўсимликни зарарлаши ва кенгроқ худудларни эгаллаши аниқланди. КМВ умумий келтириб чиқарадиган симптомлари, вируснинг штаммлари ва картошка навига боғлиқ. КМВ билан зарарланган картошкада ўртача ёки ёрқин қўринишдаги, чизиқли ёки мозаикали доғлар ҳосил қилади. Баъзи штаммлар эса баргларнинг устида мозаикали буралишларни намоён қиласа, баъзи ҳолатларда эса вирус ўсимликда яширин ҳолатда ўтади. Картошка тугунаклари вирусларнинг энг яхши резерваторлари бўлиб, бир мавсумдан иккинчисига ўтишда ва кенгроқ ҳудудларга тарқалишдаги воситачидир. Вируслар билан зарарланган тугунаклар ташқи кўринишдан деярли касаллик симптомлар кўринмайди. Шунингдек картошка тугунакларини вируслардан ҳимоялаш учун самарали бирор бир кимёвий дори воситаси ишлаб чиқилмаган. Вирусларсиз экув материалини саралашда классик ва замонавий ИФТ, ПЗР усуллардан фойдаланиш мумкин. Тадқиқот учун намуна ГОСТ 33996-2016, 6-пункти бўйича олинади.
Классик усулда вирусларни аниқлаш учун тугунаклардаги куртакларни эҳтиёткорлик билан олиниб тувакларга экилади. 2 ҳафта давомида куртаклардан униб чиққан картошка барглари олиниб, индикатор ўсимликка юқтирилади ва вирусларга ташхис қўйилади.
ИФТ ва ПЗР усулларда картошка тугунаги гомогенизация қилиниб, центрифуга ёрдамида чўкма усти суюқлиги ажратиб олинади ва кейинги босқичларда ташхис қўйишда фойдаланилади[1,2,3,6].
ПЗР усули замонавий диагностикада энг аниқ ва жуда сезгир, хозирги вақтда кенг такомиллашаёиган усул бўлиб, асосий иш принципи генетик материални маълум участкасини аниқлаш ва уни кўпайтириш (амплификация) орқали инфекцион касалликларга ташхис қўйишга асослангандир. ПЗР орқали фитопатогенларни бошқа методлар (серологик, иммунологик, микроскопик) орқали текширишни имкони бўлмаганда ҳам қўллаш мумкин. Хаттоки биологик намунадаги фитопатогенни жуда кам миқдорида бўлса ҳам аниқлай олиш хусусиятига эгадир[4,7,9].
Муҳокама ва натижалар: Картошканинг юқумли касалликлари деярли ҳамма жойда учрайди ва улар асосий картошка етиштирадиган ҳудудларда вақт ўтиши билан ортади. Вируслар куз-қиш мавсумидан картошка уруғлик тугунаклари орқали ўтади. Вирус резерваторлари бўлган тугунакларни лаборатория текшурувларсиз экиш натижасида фитопатогеннинг эгаллаган ареалини кенгайиши ва мослашиши, қолаверса янги тур ва штаммларнинг пайдо бўлишига замин бўлади.
Полимераза занжир реакцияси (ПЗР) фитопатогенларни молекуляр диагностика қилишнинг энг сезгир, аниқ ва тезкор усули саналади. Картошка уруғлик тугунагидан олинган биологик намунада реал вақтдаги ПЗР усулида таҳлил қилинганда касаллик қўзғатувчисини ирсий молекуласини (ДНК/РНК) аниқлашга имкон беради [4,5]. Шунингдек молекуляр диагностика бошқа методлардан фарқи касаллик қўзғатувчисини иммунологик усул каби билвосита, яъни антиген антитело ўртасидаги боғланиш орқали эмас, балки бевосита тўғридан-тўғри инфекция ирсий молекуласини таниш орқали ташхис қўйилади. Aгар иммунофермент таҳлил усулидан (ИФТ) фойдаланилганда, реакция учун камида 0,1 нг ўзига хос патоген оқсил керак бўлса, ПЗР учун мақсадли геннинг (ДНК/РНК) тахминан 10 нусхаси етарли бўлади [8].
Қибрай туманида жойлашган “Юсубахмедов Жомий Файз” фермер хўжалигида “қайроқи” навли картошкадан 40 та намуна олиниб ПЗР усулида скрининг ўтказилди. ПЗР амплификатор ускунаси кўрсатган натижасидан уруғлар вирус билан зарарланган ва зарарланмаган қисмга ажратилди ва бир биридан узоқ масофаларга экилди. Ҳар иккала экин бир хил шароитда ўстирилди. Фақат вируссиз экилган тажриба экинларга турли ҳашорот ва ширалар вирус юқтирмаслиги учун инсектоцид кимёвий дорилар билан ҳимояланиб турилди. Шунингдек ПЗР усулда вирус юқмаганлигини аниқлаш учун мониторинг ўтказилди. Хар иккала тажриба учун экилган картошка ўсимлигини стрессга учраганлиги ва иммунитет даражасини аниқлаш учун “A.Н.Бояркин” усули ёрдамида пероксидаза фермент фаоллиги ва “Запрометова” усули ёрдамида хлороген кислота миқдори назорат қилинди. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики вирус билан зарарланган ва соғлом ўсимликларда фермент фаоллиги ва хлороген кислата миқдори фарқланган.
Хулоса: Картошканинг вируссиз уруғлик тугунакларини саралашда ПЗР диагностикани амалда қўллаш орқали, ўсимликнинг вегитация даврида кам фитопатогенлар билан зарарланишига олиб келади. Натижада ўсимлик кам страссга учрайди, кўп ва сифатли ҳосил олинишга замин бўлади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
- В.Б. Файзийев. Картошка Х-вирусининг Ўзбекистонда тарқалган изолятини ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва унинг диагностикаси. Докторлик диссертацияси.
- В.Б.Файзиев. Картошка вирусларининг замонaвий диагностикаси
ва илмий асосланган кураш чоралари, монография Тошкент – 2021 - Е.В. Рогозина, Н.В. Мироненко, О.С. Афанасенко, Ю. Мацухито Широко распространенные и потенциально опасные для российского агропроизводства возбудители вирусных болезней картофеля / Вестник защиты растений 4(90) – 2016, с. 24–33
- К.Р.Владимирович. Экология вируса картофеля М в семействе соланасеае. Диссертация доктора философии.
- С.В. Жевора, В.Н. Зейрук, Г.Л. Белов, Передовые методы диагностики патогенов картофеля: науч. анал. обзор. – М.: ФГБНУ «Росинформагротех», 2019. – 92с
- https://www.sciencedirect.com/topics/agricultural-and-biological-sciences/potato-virus-m
- https://link.springer.com/article/10.1007/BF02356053
- https://naukarus.com/effektivnyy-metod-diagnostiki-i-identifikatsii-virusnyh-patogenov-kartofelya
- https://viralzone.expasy.org/739?outline=all_by_species



















