Нўшпиёз (бошпиёз) учун етиштирилаётган пиёзнинг япроғини юлиш мумкинми?

Нўшпиёз (бошпиёз) етиштиришнинг ўзи хос агротехник қоидалари бор. Ушбу қоидаларнинг бирига кўра, нўшпиёз учун етиштирилаётган пиёз япроқларини юлишни тавсия этилмайди.

Нима учун нўшпиёз сифатида етиштирилаётган пиёзнинг япроғини юлиш мумкин эмас?

1.     Энг асосий сабаби шуки, япроқларини юлгандан кейин йирик ва қаттиқ (яъни сифатли) пиёз ололмаслик ҳавфи бор. Гап шундаки, ҳар бир япроқ – бу пиёз бошини ҳосил қилувчи қатламдир. Яъни, япроғини олиш билан пиёзнинг бир пўстлоғини озиқланишдан маҳрум қилаётган бўласиз. Натижада ё бу қатлам (пўстлоқ) умуман ҳосил бўлмайди ёки қуриб қолади. Бу эса пиёз ҳосилининг майда бўлишига олиб келади.

2.     Пиёз янги япроқларни чиқариш (ўстириш) учун куч сарф этади. Бу эса пиёз бошларининг майда бўлиб қолишига олиб келувчи яна бир сабаб.

3.     Агар сиз япроқларини юлсангиз, ҳосил бўлган очиқ жойдан (яъни юлинган япроқ ўрнидаги тешикдан) пиёз бошига жуда кўп намлик кириб бошлайди. Ёмғрилар ва доимий суғориш кўп сув беради, ортиқча намлик пиёз бошларида чиришни келтириб чиқариши мумкин. Натижада ҳосил кам бўлади, унинг бир қисми ердалигидаёқ чириб кетади, қолгани эса яхши сақланмайди. Бутун қолган пиёзбошлар майда ва юмшоқ бўлади.

Агар сиз пиёзни кичикроқ жойга эккан бўлсангиз ва шунинг учун аввал пиёз япроқларини истеъмол қилиб, кейин нўшпиёз ҳам олиш зарурати бўлса, у ҳолда қуйидаги қоидаларга риоя қилинг:

— Биринчидан, кейинчалик тузукроқ пиёз ҳосили олиш учун қайси япроқларни юлиш зарарсизроқ эканлигини билишингиз керак. Авваламбор, бу шароитда аввал ён баргларни олиш лозим. Марказий япроқларга тегинмаслик керак.

— Иккинчидан, пиёз фаол ўсиш давридан ўтгандан кейин япроқларини юлиш катта зиён бермайди, бироқ фаол ўсиш даврида япроқларига тегинмаган маъқулроқ.

Манба: dehqon.uz sadoezh.ru

Дўстларингизга ҳам улашинг!