БМТТД Фарғона водийси фермерларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги амалиёти жорий этишни илгари сурмоқда

Жорий йилнинг 14-16 март кунлари АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида БМТТД экспертлари томонидан Фарғона водийсидаги 120 дан зиёд фермерлар учун “GLOBALG.A.P.” халқаро стандартини жорий этиш бўйича семинарлар ўтказилмоқдаМазкур стандартнинг жорий этилиши агромаҳсулотлар сифатини ошириши билан бир қатордаэкспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш ҳамда фермер хўжаликларининг даромадларини ошириш имконини беради.

«GLOBALG.A.P.» – бу етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш занжирининг замонавий сифат ва техника талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган халқаро стандартлар тизими.

«GLOBALG.A.P.» сертификатини олиш кўп босқичли жараён бўлиббунда маълум ҳужжатлар ҳамда етиштирилган маҳсулотнинг озиқовқат хавфсизлиги ва сифати халқаро стандартларига мувофиқлигини талаб қиладиСтандарт 218 та мезондан иборат бўлибайнан уларга мувофиқ мевасабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни сертификатлаш амалга ошириладижумладанмеҳнат гигиенасиатрофмуҳит муҳофазасиўғитлардан фойдаланиш каби қатор талаблар текширилади.

Семинарлар давомида БМТТД лойиҳасининг экспертлари стандартнинг асосий мезонлари ва талабларини тушунтирибуларни фермер хўжаликларида жорий этишжумладан мевасабзавот маҳсулотларини етиштиришйиғиш ва саралаш бўйича амалий мисолларшунингдек сертификат олиш бўйича босқичмабосқич йўриқларни изоҳлаб берадилар.

Эгалигимизда 100 гектар ер бўлиб, унда олма, шафтоли ва гилос етиштирилади. Ҳозирда маҳсулотимиз Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади. Бироқ, сотиш бозорини кенгайтириш ва Европа бозорларини забт этишни мақсад қилганмиз. Семинар менга «GLOBALG.A.P.» халқаро сертификатининг хусусиятини яхшироқ тушуниш, сертификатлашнинг фермер хўжалигимиз учун энг мақбул йўллари ҳақида маълумот олиш, шунингдек, «GLOBALG.A.P.» аудитини ўтказишга ариза топширишдан аввал амалга ошириладиган ишлар режасини ўзимиз учун аниқлаштиришга ёрдам берди, — дея қайд этди «Булоқбоши Агросаноат» агрофирмасининг директори Маҳамаджон Абдумўминов.

Бугунги кунда аксарият хорижий компаниялар учун «GLOBALG.A.P.» сертификатининг мавжудлиги салоҳиятли агромаҳсулот экспортчилари билан ҳамкорлик қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Халқаро чакана тармоқлар сифати «GLOBALG.A.P.» халқаро стандарти билан тасдиқланган маҳсулотни харид қилишдан манфаатдор.

«GLOBALG.A.P.» халқаро стандартининг талаблари асосида Ўзбекистонда Мувофиқ Қишлоқ хўжалиги Амалиёти (G.A.P. – Good Agricultural Practice) бўйича давлат стандарти ишлаб чиқилиб тасдиқланган. Натижада, маҳаллий компаниялар жаҳон бозорига чиқиш учун янада қисқа муддат ичида ва камроқ қиймат эвазига «GLOBALG.A.P.» халқаро сертификатига эга бўлишлари мумкин.

“Савдо ривожланишига кўмаклашиш” БМТТД лойиҳаси 2015 йилдан бошлаб халқаро стандартлар бўйича сертификатлашни жорий этиш ёрдамида маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқиши шароитларини енгиллаштириш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, фермерлар учун қатор семинарлар ва анжуманлар ўтказилиб, агрокомпанияларга «GLOBALG.A.P.» сертификатини олишда амалга ошириладиган аудитга тайёрланиш борасида ёрдам кўрсатилди. БМТТД «GLOBALG.A.P.» халқаро стандарти бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришини сертификатлаш учун асосий талабларга оид қўлланмасини рус ва ўзбек тилларда чоп этиб, фермерлар орасида тарқатди.

БМТТД ва Ўзбекистон Ҳукуматининг аҳоли даромадларини ошириш ҳамда иш ўринларини яратиш учун халқаро савдони ривожлантириш бўйича ташаббуси 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар Стратегияси, шунингдек, Барқарор тараққиёт мақсадларига (БТМ) эришишда давлатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган БМТТД глобал фаолиятига мувофиқ ҳаётга татбиқ этилмоқда.

 

Манба: www.uzdaily.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!