Буғдойнинг ўсишида иссиқликка талаби

Aмал даврида буғдойнинг иссиқликка бўлган талаби ўзгариб туради. Буғдой уруғи 1-2 °C да униб чиқишни бошлайди, ҳаво ҳароратининг кўтари!иши билан уруғнинг униб чиқиши тезлашади. Кузги буғдой 4,4 °C ҳароратда 6 кунда, 10,2 °C да 3 кунда, 15 °C да 2 кунда униб чиқади.
Баҳорги буғдой навлари 5 °C ҳароратда 20 кунда униб чиқа бошлайди, 8 °C да 13 кунда, 15 °C да 7 кунда униб чиқа бошлайди. Униб чиқиш ва тупланиш даврида 12-14 °C, доннинг тўлишиш даврида 22-25 °C ҳарорат мақбул бўлиб ҳисобланади.
Бизнинг маълумотларимиз бўйича амал даврида кузги буғдой 1800-2100 °C, баҳорги буғдой еса 1100-1300 °C ҳарорат қабул қилади. Қишга тайёрлаш учун имкон қадар кундуз куни қуруқ ҳаво 10-12 °C ҳарорат, кечаси ҳароратнинг 0 °C гача бўлиши
яхши бўлади.
Баҳорда буғдой яхши ўсиши учун 12-15 °C талаб қилинади.
Найчалаш даврида 15-16 °C талаб қилинади. Бошоқлаш ва гуллаш даврида 18-20 °C ҳарорат йетарли бўлади. Буғдой 40-42 °C гача чидайди. Бу шароитларда қониқарли равишда чангланади. Пишиш даврида мақбул ҳарорат 22-30 °C ҳисобланади.
Кузги буғдой жуда совуқликка чидамли, қоминг қалинлиги 20 см бўлганда қарийб -20-30 °C совуққа ҳам чидамли. 0 ъзбекистонда доимо қор қалинлиги йетарли емас, шунинг учун буғдой -10 °C совуқликка чидайди. Лекин гуллаш ва доннинг тўлишиши
даврида -1-2 °C совуқ бўлса ҳам шикастланади.