Чанг орқали ташилувчи вируслар дарахтларга катта зарар етказиши мумкин, шунинг учун пайвандтаг ўстириш учун данакларни фақат вирусдан холи дарахтлардан олиш лозим.

Авваллари гилос дарахтларига тушувчи вирусларга чидамлилик борасида пайвандтаглар ўртасида катта фарқ йўқ деб ҳисобланган.

Аммо АҚШ нинг Вашингтон штатида сўнги йилларда олиб борилган изланишлар шуни кўрсатдики, Германиянинг Гиессен шаҳарчасида ишлаб чиқилган бир талай чатишма пайвандтаг клонларнинг Данаклиларнинг Пакана вируси (Prunus dwarf virus) ва Данаклиларнинг Айлана Доғ вирусига (Prunus necrotic ring spot virus) таъсирчанлиги ўртасида катта фарқлар бор.

Чанг орқали ташилувчи бу вируслар дарахтларга катта зарар етказиши мумкин, шунинг учун пайвандтаг ўстириш учун данакларни фақат вирусдан холи дарахтлардан олиш лозим.

P.fruticosa x P.cerasus ёки P.fruticosaх P.avium чатишма пайвандтаглари Данаклиларнинг Пакана вируси ва Данаклиларнинг Айлана Доғ вируслари билан касалланганда жуда кучли таъсирчанлик кўрсатган: шохлар ва баъзи ҳолларда бутун бошли дарахтлар касаллик юқтирилгандан сўнг 3 йил ичида нобуд бўлган.

P.cerasus баъзи клонларида Данаклиларнинг Пакана вирусига таъсирчанлик юқори бўлса, P.canescens ота-нав сифатида иштирок этган чатишмалар Данаклиларнинг Айлана Доғ вирусига кўпроқ таъсирчан бўлиб чиққан. Аксинча P.cerasus Шаттенморелнинг P.avium ёки P.canescens билан чатишмалари ҳамда Кольт ва F.12/1 бу вирусларга анча чидамли эканлиги аниқланган.

Немис синовларида 148 намуналари бу икки вирусга етарлича чидамли эканлигини кўрсатган бўлсада, Вашингтонда синаб кўрилган баъзи намуналар яхши натижа кўрсатмаган.

Бундан ташқари, Россиянинг Краснодар ўлкасида топилган Кримск-5 (ВСЛ-2) ва Кримск- 6 (ЛЦ-52) пайвандтаглари ушбу икки вирусга жуда чалинувчан бўлиб вирус билан зарарланган пайвандуст пайванд қилинганда кўчатзорда кўчатларнинг кўп қисми ўлиши мумкин.

Микоплазмалар ҳам гилосларда касаллик қўзғатади. Франция гилос боғбонлари учун ташвиш келтирадиган Мольер усулида ривождан тўхташ муаммосининг сабабчиси ҳам микоплазмалар ҳисобланади.

Бу касаллик биринчи бор Францияда 1952 йили қайд қилинган бўлиб, унга таъсирчан гилос навларига Бурлат, Ҳеделфинген, Старк Ҳарди Жайнт, Наполеон, Ривершон ва Прекоса де ла Марша киради. Санта Люсия (Prunus mahaleb) пайвандтагларига ўтқазилган дарахтлар Маззард пайвандтагларидаги дарахтларга нисбатан кўпроқ таъсирчан. Касалликни цикадка Fieberiella florii орқали ташилувчи микоплазмалар келтириб чиқариши кузатилган; айни шу цикадка АҚШ худудида ғарбий Х (икс) касаллиги ташувчиси ҳамдир. Касалликнинг авж олишига тупроқ тури, дарахт экилган жой ноқулай шароити ва сувсизлик ҳам ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Ғарбий Х (икс) касаллиги ҳам микоплазмалар томонидан қўзғатилади. Бу касаллик Кольт ва Маззард пайвандтагларига жуда ёмон зарар етказиши тажрибалардан ўтказилган. Магалеб пайвандтаглари ғарбий Х (икс) касаллигига жуда кучли таъсирчан бўлиб, уларнинг бу ҳусусиятидан дарахт ёйилиб ўсишини чеклаш мақсадида фойдаланиш мумкин.

Манба: @bogdorchilik

Дўстларингизга ҳам улашинг!