Дарахтнинг етарлича чангланмаслиги, гулламаслиги, гулининг катта қисмининг тўкилиши ва ҳосилнинг кам бўлиши чангланишдаги муаммолар ҳақида

Дарахт яхши гуллайди-ю, лекин гулларини тўкиб юборади ёки гули кам қолади, бунинг сабаби нимада?

Аввалoмбор, бу чангланишдаги камчилик, яъни етарли даражада чангланиш учун айни шу навнинг шериги йўқлиги деб қаралиши мумкин.

Лекин, ҳар доим ҳам дарахтнинг етарлича чангланмаслиги, гулламаслиги, гулининг катта қисмининг тўкилиши ва ҳосилнинг кам бўлиши чангланишдаги муаммо бўлавермаслиги мумкин.

Дарахт гулларининг тўкилиш ёки етарлича яхши гулламаслигининг айрим сабаблари:

1. Айни шу навни чанглатувчи бошқа бир навнинг мавжуд эмаслиги.

2. Дарахт олдинги мавсумда етарлича озиқлантирилмаган ва натижада гулларни тўлиқ тутиб қолиш учун унинг кучи йўқлиги.

3. Дарахт олдинги мавсумда сувсизликдан стерсда бўлган, яъни дарахт ўз кучини асраб қолиш учун унга юк бўлувчи мева гулларини ўзи тўкиб юборади.

4. Дарахтда солкашлик (бир йил ҳосил бериб, бир йил бермаслик) шаклланган. Бунда ҳам дарахт гулламайди, ёки кам гуллайди ёки гулларини тўкиб юборади.

5. Дарахт тўғри шакллантирилмаган, яъни тўғри кесилмаган. Бунинг натижасида мавсум давомида (айниқса июн ойидан то сентябр ойигача) мева куртаклар доим дарахтнинг ички ва пастки шохлари сояда қолгани учун етарлича шаклланмайди ёки сифатсиз шаклланади, яъни тўлиқ етилмайди.

Юқорида бир нечта асосий сабабларни санаб ўтдик, ваҳоланки сабаблар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бунинг учун боғингизда мутахассисни чақиришингиз ва у сизнинг боғингизни ва ундаги муаммоларни ўрганиб аниқроқ маълумот бериши мумкин.

Эсингизда тутинг, муаммонинг фақат битта сабаби ёки ечими бўлмайди. Дарахт бу тирик мавжудот, унинг ҳар бир ривожланиш босқичида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилмаслик, бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Эътиборлироқ бўлинг!

Манба: @fruitmaster

Наботот оламига доир бошқа янгилик ва маъумотлар ижтимоий тармоқларимизда:

TelegramFacebookYou tube