Сентябрь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

Мазкур тавсияномада сентябрь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар тўғрисида сўз юритилади. Дала шароитида қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва барқарор хосил олиш учун келтирилган.


Сентябр ойида табиий шароит шароитларни ҳисобга олган ҳолда хамда даладаги етиштирилаётган қишлоқ хўжалик экинларининг сувга бўлган талаби ва тупроқниниг механик таркиби, суғориладиган майдоннинг нишаблигини инобатга олиб суғориш меъёрини далага беришда сувчиларнинг ҳизмати беқиёс ҳисобланади. Сентябр ойида бажариладиган барча ишлар худуд агрономи томонидан белгиланган режа асосида амалга оширилади

Далани суғоришда асосий кўрсаткич тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган холда далани суғоришда экин турига асосланиб, ЧДНС га нисбатан тупроқ намлиги 60-70 фоиз атрофида бщлиши экиндан юқори ва мақбул хосилни олишга имкон яратади.

Сентябр ойида фермерларимиз томонидан ғўза даласи сувга чанқашига йўл қўйилса у холда пахтадан олинадиган хосил анча камайиб кетишига олиб келади. Яъни оқибатда 20 % гача хосил нобуд бўлиши мумкин.

Ғўзани очилишини ва ривожланишини тезлаштириш учун далада бир қатор муҳим агротехник тадбирлар амалга оширилади.

Шу билан бирга ғўзадан юқори ва барқарор хосил олишда суғориш билан бир қаторда фермерлар томонидан етиштирилаётган пахтани, куз ойларида кутилаётган ёғингарчиликлардан, совуқли кунлардан эртароқ йиғиштириб олиш талаб қилинади. Етиштирилган пахта ҳосилини тезроқ, сифатли териб олиш учун сентябр ойида баргни тушуриш, пахтани тезроқ етилишини таъминлаш мақсадида ғўза дефолиацияси, ёхуд ўсимликлар баргини кимёвий дорилар ёрдамида сунъий тўкиш усулларидан фойдаланилади.

Бу агротехник тадбирни, ғўза ўсимлик баргларини мажбурий тўкдиришдан иборат эмас. Дефоляция қилиш натижасида ўсимлик баргини бироз тезроқ тўкилишини, яъни ўсимликни «қаришини» бироз тезлаштиришдир. Ғўза ўсимлигининг ҳосил бўлган кўсакларни 3-4 таси тўла пишиб етилиб очилиши, қолган пастки томондаги баргларининг сарғайиб тўкила бошлаши «қарийбошлаш» жараёнини тед тушуниш мумкин.

Ғўза дефолиацияси ўтказишда қуйидагилар инобатга олиниши талаб қилинади:

1. Жами етиштирилган ҳосилни камида 50 фоизи пишган;

2. Кўсаклар тўла очилган бўлиши Шарт. Агар юқорида келтирилган талаб амалга оширилмасдан олдингроқ дефоляция қилинса, у холда акс таъсир бўлиши мумкин.

Юқорида таъкидлаганимиздек, дефолиация қилинадиган далалардаги ғўзалар мумкин қадар бир хил ривожланган, ҳосили бир текис пишиб етилаётган, жами бир тупдлаги кўсакларни 50-55 фоизи очилган бўлиши ШАРТ.

Яна бир маълумот тариқасида қуйидаги маълумотга эътибор қаратиш талаб қилинади, Дефолиантлар қўлланиладиган далалар тупроғининг намлиги юқори бўлмай, ғўза чанқашга яқин ҳолатда бўлса қўлланилаётган дкфолиантлар яхши таъсир кўрсатади. Тупроқ намлиги ниҳоятда паст, яъни тушиб кетган ва ғўза чанқаб қоладиган ҳолат рўй берганда, бу майдонларда дефолиациядан 10-12 кун олдин енгил суғориш ишларини ўтказиш талаб қилинади.

Дефолиация ишлари амалга оширилгандан сўнг 5-6 кун давомида ҳавонинг ўртача ҳарорати 20-25 оС бўлса, тадбир ниҳоятда самарали бўлади.

Ўртача кунлик ҳаво харорати 18оС дан пўст бўлса Авгурон-экстра дефолиантини, 15оС дан паст бўлса, Садаф, Супер суюқ ХМД, Хлорат магний дефолиантларининг юқоридаги меъёрлари яхши самара бермайди. Ҳаво ҳароратининг пасайиб боришига мос равишда дефолиантларнинг қўллаш меъёрлари ҳам 10-20 фоизга ошириб борилади. Дефолиантлардлан самарали фойдаланиш учун ғўза навларининг кўчат қалинлиги, барглаш даражасига ҳам эътибор берилади. Барглар сатҳи кичик, кам баргли ғўза навларида дефолиантларнинг меъёрлари 15-20 фоизга кўпайтирилади.

Маълумки, ғўза дефолиациясини агротехник муддатларда ўтказиш терим машиналаридан унумли фойдаланиб, ҳосилини барвақт йиғиштириб олиш учун шароит яратади. Бу агротехник тадбир бўлиқ кўсаклар 10–15 кун олдин пишиб етилиши, натижада биринчи теримда йиғиштириб олинган ҳосил салмоғи 15–20 фоизга ошишини таъминлайди. Шунингдек, касалликлар ва зараркунандалар, айниқса қора шира тушган майдонларга самарали таъсир этади

Дефолантларни қўллаш меъёрларига, муддатларга риоя қилиш, мавсумда иштирок этадиган техника ва агрегатларнинг иш унумдорлигини ошириш билан боғлиқ бўлади. Тупроғи шўрланган майдонларда, шўрланиш кучли даражага томон ошиб боришига монанд ҳолда меъёрларни 10-20 фоизга камайтирган маъқул. Дефолиантларни тўғри қўллаш учун улардан марказлашган ҳовузларда ёки металл идишларда эритма тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳовузлар 3 та бўлади. Биринчиси тоза сув учун, иккинчиси эритма тайёрлаш учун ва учинчиси тайёр эритмани сақлаш учун ишлатилади.

Дефолиант эритмаси тайёрланадиган ҳовузда сувга дефолиант қўшилгандан сўнг камида бир соат аралаштирилади, тайёр аралашма учинчи ҳовузга ўтказилади. Эритмани бевосита ОВХ га қуйиш олдидан ҳам аралаштириш лозим бўлади. Дефолиантлар сепишда бўйи паст ғўза майдонлари учун 6,3-7, бўйи баланд ғўза майдонлари учун 5,3-6,5 км/соат тезлик, 2-4 атмосфера босими таъминланади. ОВХ пуркагичи мосламаси ғўза ривожига қараб 1,2-2 метр баландликда, ўққа нисбатан 10-12 градус ётиқ қилиб ўрнатилади. Пуркагичнинг бурилиш бурчаги паст бўйли ғўзаларда 180 градус, ўртача ўсган ғўзаларда 160 градус, баланд бўйли ғўзаларда 140 градус бўлиши керак.

Ғўзани дефолиация қилишда захарли кимёвий моддалар билан ишлаш бўйича эхтиёт чоралар йўриқномаларига амал қилинади. Дефолиация юқоридаги тавсиялар асосида ўтказилгандан 12-15 кун ўтгач пахта теримга киришилади. Шунда мавжуд кўсакларни 85-90 фоизи очилиб, ҳосилнинг асосий қисми биринчи саноат навларига сотилиши таъминланади.

Манба: Бахтияр Матякубов “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори. agromart.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!