Ўсимликларнинг физиологик хусусиятлари ва туз таъсирига чидамлилиги

Ўсимликларнинг физиологик хусусиятлари ва туз таъсирига чидамлилиги

Ўсимликларнинг ташқи муҳитни муайян иқлим, тупроқ шароитларига мослашишлари уларда рўй берадиган физиологик механизимлар (физиологик жиҳатидан мосланиши) натижасида, оганизимларнинг популциясидаги ирсий ўзгарувчанликларида ва табий танланишида (ирсий жиҳатидан мосланиш) содир бўлади.

Табиатнинг ўсимлик учун ноқулай бўлган шароитларида ўсимликнинг чидамлиги ва ҳосилдорлиги ҳимояланиш-мосланиш хусусиятлари ва бир қатор белгилар билан белгиланади. Ўсимликларнинг ҳар хил турлари ўзи учун ноқулай бўлган табиий шароитларда чидамли ва яшаб қолишни асосан уч усул билан таъминлайди.

1) Ноқулай шароит таъсиридан қочиш билан, бунда ўсимликни тиним даврига ўтиши, эфемерлик кабилар;

2) Махсус мосланиш тузилмаларини ҳосил қилиб;

3)Атроф муҳит омилини ўсимликнинг қуриб қолишига сабаб бўладиган таъсирини ўзида унга қарши тура оладиган физиологик хусусиятларни ҳосил қилиши билан. Бизнинг шароитимизда бир-икки йиллик ўсимликлар, масалан, сабзи, картошка ва шу  каби сабзавотлар ўзларининг онтогенезини тугатганидан кейин ерости мева ҳолида қишлайди яъни тиним даврига ўтади. Кўп йиллик ўсимликлар ерости ҳосилалари пиёз, илдизпоя кўринишида қишлайди. Ҳазонрезгили дарахт ва буталар қишнинг совуғидан имкони борича сақланиш учун баргларини тўкади.

Ўсимликларнинг атроф муҳитни ўзи учун ноқулай бўлган омиллардан ҳимояланиши, танасида анатомик жиҳатидан ўзгаришларни масалан, кутикула, қалин пўстли, мустахкамлик тўқима ва шу кабиларни ҳосил қилади. Ўсимлик ўзида ҳимояланишини таъминлайдиган махсус органлар-куйдирувчи туклар, илмоқлар ҳосил қилади, ҳаракатланиш ва бир қатор физиологияга доир реакцияларни амалга оширади хамда ҳимояланувчи моддалар масалан елим, фитонцид, токсинлар, ҳимояловчи оқсилларни ҳосил қилади. Ўсимликлар ташқи муҳитнинг ўзи учун рўй берадиган ноқулай шароитлари рўй берганда қуйидаги ўзгаришларни ҳосил қилиб ҳимояланади.

1. Новдадаги баргларнинг ўлчамлари кичиклашади, ҳатто новда баргсиз ҳолатга келади, масалан, саксавулда.

2. Япроқларда мумдан иборат қоплам-кутикула ҳосил қилиб.

3. Япроқни  усти ва ости майин, қалин туклар билан қопланади.

4. Баргдаги эпидермис чуқурроққа тушади.

5. Новда ва барглар серсув, этли кўринишга келади.

6. Баргларда тургорлик камаяди.

Ўсимликда кўплаб турли физиологик механизмлар борки уларни ёрдамида муҳитнинг ўзи учун ноқулай бўлган вазиятларга чидашни амалга оширади. Бунинг ёрқин мисоли бўлиб суккулент ўсимликлар танасидаги сувни минимум даражага келтираолиши, саҳро шароитидаги ўсимликлар энг ноқулай вазиятларда хам хаётилигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Юқори ҳарорат кучли ёритилиш, совуқ тузлар концентрациясининг хаддан зиёд ортиб кетиши натижасида кузги икки йиллик экинлар ва кўп йиллик ўсимликларда кўплаб физиологик жараёнларини ўзгариши туфайли қуриб қолмай, тирик қолади. Қишлоқ хўжалигида экиб ҳосил олинадиган ўсимликларда юзага келадиган ноқулай шароитнинг омилларига чидамликни ҳосил бўлиши, мазкур ўсимлик хужайраларидаги чидамлилиги билан белгиланади. Улар ўзгарган муҳит шароитига зарур бўлган метаболизм махсулотларини яратиш лозим. Ўсимликлар ўзлари учун ноқулай шароитини энг яхши ҳолда тиним даврида ўтказадилар. Тиним ҳолатига ўтиш лозимлиги хақидаги ўсимлик учун биринчи қўнғироқ кундузги ёруғлик даврини камайиши ҳисобланади. Ўсимликнинг хужайраларида пировард натижада ғамланадиган моддаларни тўпланишига олиб келадиган биокимёвий ўзгаришлар бошланади. Хужайра ва тўқималардаги сувнинг миқдори камаяди, ҳимояланувчи тузилмалар ҳосил бўла бошлайди. Ўсишни тўхтатадиган моддалар кўпаяди. Бундай тайёргарликнинг намоёни бўлиб, кўп йиллик хазонрезгили ўсимликларда япроқларнинг тўкилиши, икки йиллик ўсимликларда, масалан, сабзавот экинларида илдизмеваларни катталашуви бир йилликларда уруғни етилиши рўй беради.

Ўсимликларнинг шўрга чидамлигини ўрганиш амалий жиҳатидан катта аҳамиятга эгаки, курраи заминимизнинг ¼ қисми (25%) маълум даражада шўрланган 1/3 қисмини шўрини ювиш талаб қилинади. Тупроқни шўрланганлигини қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

1. Шўрланмаган.

2. Кам шўрланган.

3. Ўртача шўрланган.

4. Шўрли (шўрхок) тупроқлар.

Шўрларганлик типларини тупроқдаги хлорид, сульфат, сульфатхлорид, хлорид-сулфатли ва карбонатлига ажратилади. Тупроқда натрий катиони бошқаларидан кўп бўлади.

Шўрланган тупроқларда тарқалган ўсимликларни галофитлар дейилади. Улар шўрланмаган жойларда ўсадиган гликофитлардан бир қатор анатомия тузилишлари ва моддаларнинг алмашинувидаги айрим хусусиятлари билан фарқланади.

Галофит ўсимликлари

 

Шўрга чидамлиги-галофитлар тупроқда меъёридан ортиқча туз бўлишидан асосан уч усул билан ҳимояланади, жумладан.

  1. Тузни кўп шимиб уларни ҳужайрадаги вакуолада тўплаши билан, натижада осмотик босимини юқори бўлиши таъминланади.
  2. Шимилган тузларни сув билан махсус тузли безлар орқали ва тўкиладиган баргларида тўплаб чиқаради.
  3. Илдизи орқали шимишни чеклайди.

Шўрланишга чидамли-галофит ўсимликлар уч гуруҳга бўлинади:

  1. Ҳақиқий галофитлар (эвгалофитлар). Улар тупроқнинг шўрланганига энг чидамли, вакуоласида анчагина концентрацияда тузлар тўплайди. Бу гуруҳ ўсимликлар нам шўр тупроқларда тарқалган. Ҳужайрасида осмотик босимни юқорилигидан кучли шўр сувни катта куч билан шимаолади. Бундай хусусиятли ўсимликларнинг барги этдор-галосуккулент бўлиб, шўрланмаган жойларда ўстирилса барги “озиб” қолади. Ҳақиқий галофит ўсимликларга бизда шўралар: оқ шўра (Chenopodium album), қизил шўра (Echinopsilon hyssop, folium) мисол бўлади.
  2. Туз ажратувчи галофитлар-криногалофитлар. Улар тўқималарида туз тўпламайди, баргларидаги тузли безлар орқали ажратади. Тузлар баргда оқ доғлар ҳолида тўпланади. Маълум миқдордаги тузлар хазонрезгиликда барглар билан тўкилади. Бундай хусусият кермак (Zimonium meyeri), шўролабута   (Atriplex tatarica), юлғун (Tamarix laxa) ўсимликларига хос. Улар илдиз орқали кўп миқдорда сув шимади.
Криногалофит ўсимликлари

 

3.Туз шиммайдиган галофитлар-гликогалофит ўсимликлар шўрланиши кам жойларда ўсади. Уларнинг ҳужайраларидаги юқори осмотик босим фотосинтез маҳсулоти ҳисобига таъминланади. Бу гуруҳга эрман (Artemisia), изень (Kochia) туркумларининг ўсимликлари мисол бўлади.

Тупроқнинг шўрланиш типлари ўсимликларнинг тузилишига таъсир кўрсатади. Хлоридли шўрланишда сукуллент белгиларбаргларни этдорлиги, сувли тўқималарнинг ривожланиши содир бўлади. Сульфатли шўрланишда ўсимлик ксероморфлик белгиларини-баргларни майдалашуви рўй беради. Хлоридли шўрланган жойдаги ўсимликларда нафас ва фотосинтез жараёнлари кучли эмас, сув ажралиши секин, сульфатли шўрланган ҳудудлардаги ўсимликларда бу жараёнлар кучли рўй беради.

Шўрланиш ўсимлик бўйини ўстирмайди, азот алмашинувини бузади, натижада азотли оралиқ моддалар аминлар, диаминлар ва аммиак тўпланади. Бу бирикмалар ўсимликка заҳарли таъсир қилади.

 

Ўсимликларнинг шўрланган тупроқ шароитида ривожланиши

Суғориладиган майдондаги тузлар концентрациясини камайтириш борасида бир неча усул мавжуд бўлса-да, баъзан, бундай усулларни қўллаш катта маблағ талаб қилиши ёки маълум турдаги ерларда умуман ҳеч қандай усуллар билан шўрланиш даражасини камайтиришнинг иложи бўлмаслиги мумкин. Кучли шўрланган ерларга ишлов беришнинг энг қулай йўли бундай ерларда шўрланишга чидамли ўсимликларни экишдир. Айни пайтда шўр ерлар шароитида ўсмайдиган баъзи ўсимликларни, масалан ловияни экиш мақсадга мувофиқ эмас. 4-жадвалда мева, сабзавот ва бошқа баъзи экинларнинг шўрланган ерларда ўса олиш қобилияти кўрсатилган. Бундан ташқари жадвалда ердаги тузлар концентрацияси ҳосилдорликни 0, 10, 25, ва 50 фоизгача камайтириб юбориши мумкин бўлган ҳолатларда ҳарорат +250С даражада олинган электр ўтказувчанлиги (ECe) қандай бўлиши кераклиги ҳам ўз аксини топган. Кундалик ҳаётда бундай кўрсаткичлар ўсимлик тури ва иқлим шароитларига боғлиқ бўлади.

Мева ҳосилдорлиги 4-жадвалдаги кўрсаткичлардан тамомила фарқли бўлиши мумкин. Чунки бу мевали дарахтлар ва ўсимликларнинг навига ҳам боғлиқ. Бундан ташқари ўсимликларнинг шўр ерда ўсиш қобилияти бундай ўсимлик қайси ривожланиш поғонасида эканлигига мутлақо боғлиқдир. Ўсимликлар ўсгани сари, уларнинг шўр ерда ривожланиш қобилияти ҳам ошиб боради.

Қуйидаги 1-жадвалда келтирлган маълумотлар ФАОнинг (БМТ Озиқ-овқат ташкилоти) № 29 сонли йўриқномасидан, “Суғориш ва коллектор-зовур тармоқлари” бўйича материаллар Р.С.Аэрс ва Д.У.Вескотт “Қишлоқ хўжалиги учун сув сифатини таъминлаш”  рисоласидан олинган.

 

1-жадвал.

Тупроқнинг шўрланиш даражасининг экин ҳосилдорлилига боғлиқлиги (ҳосилдорлик фоизда ифодаланган)

Донли ва дуккакли экинлар 0 % 10% 25% 50%
Арпа 8,0 10,0 13,0 18,0
Лавлаги* 7,0 8,7 11,0 15,0
Буғдой 6,0 7,4 9,5 13,0
Ловия 1,0 1,5 2,3 3,6
Озуқабоп экинлар
Баланд буғдой пояси 7,5 9,9 13,3 19,4
Буғдой пояси 7,5 9,0 11,0 15,0
Беда 2,0 3,4 5,4 8,8
Сабзавотлар
Бодринг 2,5 3,3 4,4 6,3
Карам 1,8 2,8 4,4 7,0
Картошка 1,7 2,5 3,8 5,9
Жўҳори 1,7 2,5 3,8 5,9
Пиёз 1,2 1,8 2,8 4,3
Сабзи 1,0 1,7 2,8 4,6

* Лавлаги уруғи ўсиш даврида шўрланишга ўта таъсирчан бўлади. Бу вақтда ECe кўрсаткичи 3 dS/м даражасидан ошмаслиги керак.

 

Қишлоқ хўжалик экинлари туз таъсирига чидамлилиги бўйича 5 гуруҳга бўлиш мумкин  (2-жадвалга қаранг).

 

 

 

 

2-жадвал.

Экин турларининг туз таъсирига чидамлилиги

Экинларнинг чидамлилиги Экин турлари Мевали дарахтлар Экин етиштиришдан кўзланган мақсад
Ўта суст Беда Шафтоли Чорва ем-хашаги ва озиқ-овқат
Суст Буғдой, арпа, бодринг, помидор, тарвуз Олма Озиқ-овқат
Ўрта Пахта Ўрик Халқ хўжалиги ва озиқ-овқат
Юқори Лавлаги Олча, олхўри Чорва ем-хашаги ва озиқ-овқат
Ўта юқори Кунгабоқар, жуҳори Узум Чорва ем-хашаги ва озиқ-овқат

Экинларнинг туз таъсирига чидалилигини ошириш учун қуйи­даги тадбирлар ўтказилади:

Тузлар таъсирига чидамлили экин турларини экиш;

Тузлар таъсирига чидамли экин навларини яратиш ва экиш;

Юқори сифатли, сараланган экин уруғларини экиш;

Шўр ерларда етиштириладиган экинларнинг экиш меъёрини 15-25 фоизгача (шўрланган ерларга нисбатан) ошириш;

Шўр ерларда етиштириладиган экинларнинг суғориш меъёрини 10-20 фоизгача (шўрланмаган ерларга нисбатан) кўпайтириш;

Экиш олдидан уруғларни тузли (4 % NaCl  эритмаси) минераллашган сизот сувлар (3-4 г/л) ва минерал ўғитлар эритмаларида (суперфосфат 2 %) ивитиш.

Шўрланишга қишлоқ хўжалик амалиётида шўрланган ерларга кўп миқдорда сув қуйиб, зовур қазиб курашилади. Ғўза чигити, буғдой донини 3-4 % ли NaCl эритмаси билан бир соат давомида намлаш ва минерал ўғитлар эритмаларида (суперфосфат 2 %) ивитиш яхши натижа беради. Шўрга чидамли навларни яратишда ген инженерлиги билан боғлиқ ишларни олиб бориш бу борасида самарали натижаларга олиб келади.

Манба: agromart.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!