Ғўзани дефолиация ва десикация қилиш муддатини, меъёрини аниқлаш

Дефолиация қилингандан 12-13 кун кейин очилган кўсаклар сони одатдагидан 20-25% ортиқ бўлади. Ғўзани дефолиация қилинганда биринчи навга топшириладиган пахта миқдори 4-5 % ортади, толанинг ифлосланиши анча камаяди, пахта териш машиналарининг иш унуми 20-25% га ошади, маҳсулот таннархи анча арзонлашади ва йиғим-терим муддати бир мунча қисқаради.

Юқори ҳосилли далаларда пахта 2 марта териб олингандан кейин яхши етилмаган кўк кўсаклар қолади. Бу ҳол кўпинча куз салқин келиб, тупроқда нам кўп бўлганда рўй беради. Бундай пайтларда кўсак ва кўракларни очилишини тезлатиш ва қолган ҳосилни қисқа муддатда йиғиб-териб олиш мақсадида ғўзани тупи қуритилади (десикация). Ғўза тупи қуритилганда ўсимликнинг ҳаёти бутунлай тўхтайди, унинг ўсув органлари ва пишиб етилмаган кўсаклари ҳам тезда қуриб қолади. Натижада кўсак чаноқлари сувсизланиб, ғўза тупи қуритилган ўсимликларда қуритилмаган ўсимликлардагига қараганда тезроқ очилади.

Ғўза баргини тўкиш ва ўсимликни қуритиш пахта ҳосилини қисқа муддат ичида 15-20 чи октябргача йиғиб-териб олиш ва кетма-кет кузги-қишки дала ишларини бошлаб юбориб, келгуси йил мўл ҳосили учун замин тайёрлашда муҳим агротехникавий тадбирлардан ҳисобланади.

Препаратлар ғўза баргига пуркаш йўли билан ишлатилади. Дефолиантлар барг хужайраларига сингиб кириб уни модда алмашишини ўзгартириб, барг бандини қўлтиғида ажратувчи қатлам ҳосил қилиб, 10-12 кун давомида 80-90 % ҳатто 100 % гача баргларни тўкади.

Дефолиантлар кимёвий тузилишига қараб ғўза баргига юмшоқ, ўртача ва кучли таьсир этувчи препаратларга бўлинади. 

Юмшоқ таьсир этувчи дефолиантлар ғўза баргларини қуритмай кўк ҳолида тўкилади. Мақбул муддатда ишлатилганда ҳосилга салбий таьсир қилмайди. Ўртача таьсир этувчи дефолиантлар таьсирида барг шапалоғини ярми қуриган ҳолда тўкилади. Кучли таьсир этувчи дефолиантлар таьсирида ғўзага дефолиантлар сепилгандан кейин 3-5 кун ичида барг ҳужайралари сувсизланиб қуриб қолади ва тўкилиш кам бўлади. Дефолиантлар муддатидан эрта ишлатилганда кучли таьсир қилувчи дефолиантлар таьсирида барглар тез қуриб қолади ва барглардан етилаётган ёш кўсакларга органик моддаларни оқиб келиши барвакт тўхтаб қолиши натижасида ёш кўсакларни чигити ва толани сифатига салбий таьсир кўрсатади. Етилаётган ёш кўсаклар қуритувчи дефолиантлар таьсиридан тез очилади ва ёш кўсаклар енгил бўлиб қолади.

Дефолиантларни муддатидан эрта ишлатилса ғўзани ҳосили камайиб ва сифати пасаяди, кеч ишлатилса ғўза барглари қариб ва ҳавони ҳарорати пасайиб кетиши (+17 °С дан паст) натижасида дефолиантлар ғўза баргларига ёмон таьсир этади ва баргларни тўкилиши кам бўлади. Шунинг учун дефолиантларни қулай муддатда ишлатиш лозим.

Дефолиация ўтказишни қулай муддати ўрта толали ғўзаларда 35-40%, ингичка толали ғўзаларда эса 50 % кўсак очилганда ҳисобланади.

Уруғи олинадиган ўрта толали ғўзаларни 60%, ингичка толали ғўзаларни 70 % кўсаги очилганда барги тўктирилади.

Дефолиантларнинг самарадорлиги кўп жихатдан ташқи муҳит шароитига боғлиқдир. Ғўза серҳосил бўлиб етилган майдонларда ўсимлик сербарг бўлганлигидан кўсакларнинг очилиши кечроқ бошланиши мумкин.

Бундай ҳол ғўзага катта нормада азотли ўғит ва сув берилиши сабаб бўлади. Бундай ғўзаларга дефолиантлар ишлатилганда ғўза барглари тушиши анча қийин бўлади. Чунки ғўза сербарг ва бўйчан бўлгани учун дефолиантларни таьсири кам бўлади. Ҳозирги пайтда ғўзани барги тўктиришда ишлатиладиган ОВХ – 28 пуркагич агрегати ғўзани барг туширишда баланд бўйли, сербаргли ғўзаларни бир меъёрда яьни, ғўза пастги қисмигача эритмани сепа олмайди. Натижада ғўза ттупларини юқори қисмидаги барглар тўкилиб, пастки ва ички конусдаги барглар тўкилмай қолади. Бундай пайтларда ғўзага биринчи марта дефолиантлар сепилгандан кейин 5-7 кун ўтгач дефолиантлар қайта сепилади. Қайта дефолиант сепилганда бошқа препарат ёки биринчи ишлатилган кимёвий моддани миқдорини 10-15% кўпроқ ишлатилади.

Дефолиантларни ғўза баргларига яхши таьсир қилишда ҳавони ҳарорати катта таьсир қилиши учун ҳавони ўртача суткалик ҳарорати +18 °С дан кам бўлмаслиги керак. Агар шу кўрсатилган даражадан кам бўлса (масалан + 16 °С) дефолиантларни таьсири камаяди. 14 °С дан паст бўлса дефолиантлар ғўза баргини тўкилишига таьсир қилмайди.

Ғўза баргига кимёвий препаратлар сепиладиган кунда тупроқнинг намлиги дала сиғимига нисбатан 70% кам ёки юқори бўлмаслиги керак. Пишиб етилган ғўзаларни баргларини тўкилишига дефолиантлар яхши таьсир қилади. Биологик пишиб етилмаган ва пишиб қариган ғўза баргларини тўкилишига дефолиантлар ёмон таьсир қилади.

Дефолиация белгиланган муддатда ўтказилса, 8-10 кунда ғўза баргининг 80- 90% тўкилади ва кўсакларнинг очилиши 10-15 кунга тезлашади.

Дефолиация марказий пахтачилик туманларда ўртача 1 та тупда 2-3, жанубий туманларда 3-4, ингичка толали ғўзаларда 5-6 кўсак очилганда кейин ўтказиш яхши натижа берган.

Кейинги вақтларда ўрта толали ғўзаларда кўсакларнинг 35-40%, ингичка толалиларда эса 50% очилганда дефолиация ўтказилганда ҳосилга ҳам ва тола сифатига ҳам ижобий таъсир этиши аниқланди.

Ғўза баргини самарли тўкилишлари учун ҳаво ҳарорати 18-21 градус бўлгани маъқул ҳисобланади. Агарда ҳарорат 22 градусдан ортиб кетса, ишлатиш меъёри 10-15 % камайтирилади ёки аксинча ҳарорат бирмунча пасайса (14-15 градус) 15-20 % оширилади. Трактор пуркагичларида гектарига 400 л эритма сарфланади. Дефолиант ва десикантлар сепишда ОВХ-14 маркали чанглагич пуркагичлардан фойдаланилади. ОВХ-14 аппарати 60 қатор ораларини ишлаганда 20 қаторни (12 метрни), 90 см қатор ораларини ишлаганда эса 12 қаторни (10,8 метрни) қамраб олади.

Дефолиация қилиш бошланишидан бир неча кун илгари пахтаси машинада териладиган далаларнинг икки бошида 8-10 метр кенгликда трактор қайтадиган жой ажратилади ва ғўзалар десикация қилинади. Бу даланинг 8-10 % ни ташкил қилади. Машина теримига 3-4 кун қолганда пахтаси терилади, ғўзапояси кўсаклари билан ўрилиб хирмон жойга ёки дала четига чиқарилади. Ҳамма ўқ ариқлар текисланади.

Ғўза баргини тушириш ва қуритишда ишлатилган кимёвий моддалар. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқаришда ғўза баргини тўкиш учун қуйидаги дефолиантлар ишлатилади.

Магний хлорат – рангсиз кристалл модда бўлиб таркибида 58-66% магний хлорат ва 30%. Бу препарат сувда яхши эрийди. Очиқ хавода ўзига нам тортади. Бу препарат ўсимликка тез ва кучли таьсир қилади ва баргни тез қуритади. У хавони ўртача суткали харорати 14-15 °С бўлганда ҳам ишлатиш мумкин. Хлорат магнийни сарфлаш миқдорини кўпайтириб ғўзани десикация қилиш мумкин. Иссиқ қонли хайвонлар учун кучсиз заҳарлидир. Ўсимлик баргларига ва ёш кўсакларга кучли таьсир қилади.

Кальций хлорат-хлорид – оч сариқ тусдаги суюқлик бўлиб, таркибида 30- 32% кальций хлорат ва 28-29% кальций хлорид бор. Бу препарат сувда яхши эрийди. Ғўза баргига магний хлоратга нисбатан ўртача ( юмшоқроқ) таьсир қилади. Кальций хлорат-хлоридни десиканет сифатида хам ишлатиш мумкин. Иссиқ қонли хайвонлар учун кучсиз заҳарли модда.

С и ҳ а т – оқ кристал модда бўлиб таркибида таьсир қилувчи модда хлорат натрий 23,8% карбамид-68,1%. Сувда яхши эрийди, ҳидсиз. Иссиқ қонли ҳайвонлар учун кам заҳарли кимѐвий моддадир. Ғўзага таьсир қилиши ҳамма томонидан хлорат магнийга ўхшайди.

Ғўза баргини тўкиш бошланишида ҳаво ҳароратини ўртача суткалик даражаси +18 °Сдан юқори бўлса дефолиантларни ишлатиладиган миқдорини 15-20 % га камайтириш, ҳавони ўртача суткалик даражаси +18 °С дан паст бўлса 15-20% кўпайтирилади.

Ғўзани дефолиация қилишда ишчи эритмани ОВХ-28 пуркагич билан ғўза баргларига сепилганда ҳар гектар майдонга сарфлаш миқдори ғўзани ўсганлиги ва сербарглигига қараб 100-250 литрни ташкил этади.

Ғўза кеч ривожланган ёки бузиб экилган дўл урган майдонларда кўсакларни кеч очилиши натижасида барг тўкишни қулай муддатларда ўтказиб бўлмайди. Бундай ғўзалар (десикация) қуритилади. Ғўзани қуритишда хлорат магний, хлорат хлорид кальций ва сиҳат препаратлари ишлатилади.

Ғўзани қуритиш биринчи теримдан кейин 6о-70 % кўсаклар очилгандан кейин ўтказилади.

Ўрта толали ғўзаларни қуритишда хлорат магний 25-30 кг/га хлорат-хлорид кальций 4о-45 кг, сиҳат-2О- 24 кг/га, ингичка толали ғўзаларни мувофиқ равишда 32-35, 50-60, 30-35 кг/га миқдорда ишлатилади.

Ғўза навларининг биологик ва ҳаво ҳароратига кўра дефолиантлар меъёрини белгилаш (таъсир этувчи модда ҳисобида)