Кўчат етишитириш бир нечта босқичдан иборат бўлишини ва баъзи босқичлар аллақачон ўтиб кетганлигини инобатга олган ҳолда биз фақат кўчат етиштиришнинг охирги босқичига тўхталиб ўтамиз.

Фермерларга кўчатни бенуқсон ва бехато (навларни аралашиб кетишини олидини олиб) етказиб бериш бу кўчатчининг вазифаси ҳисобланади. Кўчат етиштириш жараёнида бир вақтнинг ўзида ўнлаб ишчилар ишлашини эътиборга олсак, энг яхши белгили кўчат боғламлари ҳам (ҳар бир кўчат белги қўйилмаган ҳолларда) бир неча сабаблар туфайли аралашиб кетиши мумкин. Бу эса кўпинча кўчатлар ҳосилга киргандагина билинади. Бунинг олдини олиш учун, кўчат қазишни ҳали тугалламаган ёки бошламаган кўчатчи фермерларимизга навларни ранглар ёрдамида маркировка (кодировка) қилишни масалаҳат берамиз. Бунинг учун исталган ранг ва усуллардан фойдаланиш мумкин. Қуйида шундай усуллардан бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бу каби усуллардан фойдаланиш сифат назорати тизимларидан бири ҳисобланиб, замонавий кўчатхоналарда кенг қўлланилади.
Ушбу тавсия қисқа бўлсада, мураккаб ва катта жавобгарлик талаб қилувчи меҳнатингизда қўл келади деган умиддамиз.


Кўчат етиштириш технологиялари ва улардаги сифат назорати ҳусусида кейинроқ батафсил тўхталамиз.

Саволлар бўйича: https://t.me/umidgiz ёки
+998935005605 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.



















