Иссиқсевар помидор уруғидан нам тупроққа ҳар 1 м2 майдонга 8-10 г, кўчирмай бир жойнинг ўзида етиш-тиришда ҳар 1 м2 майдонга 2,0-2,5г ҳисобида уруғ сепилади. Бақлажон ҳар 1 м2 майдонга 8-10
г, кўчирмай бир жойни ўзида етиш-тиришда ҳар 1 м2 майдонга 3-4 г ҳисобида уруғлар сепилади. Ширин қалампир экинида ҳар 1 м2 майдон-га 14-16 г, кўчирмай бир жойнинг ўзида етиштиришда ҳар 1 м2 май-донга 4-5 г ҳисобида уруғ сарфлана-ди. Уруғлар сепилиб, устидан 1,0-1,5 см қалинликда эланган чириган гўнг ёки чириган қипиқ солинади, устидан сув сепилади.
Бир гектар майдонга етарли миқдорда кўчат тайёрлаш учун 800-1000 г ширин қалампир, 600 г бақлажон ва 350-400 помидор уруғлари сарф бўлади.
Кўчат тайёрлаш иш-ларининг энг қулай муддати республи-камизнинг марказий вилоятларида поми-дор учун 10-20 фев-рал, ширин қалампир ва бақлажон учун 1-10 феврал, жанубий вилоятларда 15-кун олдинроқ, шимолий вилоят-ларда эса 15-20 кун кечроқ амалга оширилиши лозим.
Очиқ майдонда етиштириш учун қуйидаги маҳаллий навлар тавсия этилади: помидорнинг “Юлдуз”, “Дархон”, “Баходир”, “Ситора”, “ТМК-22”, “Авиценна”, “Шарқ юлдузи”, “Шафақ”, “Сурхон-142”, “Заковат”, “Нурафшон F1”, ширин қалампирнинг “Дар Ташкента”, “Заря Востока”, “Зумрад”, “Наргиза”, “Тонг”, “Сабо”, “Шодлик”, бақлажоннинг “Феруз”, “Аврора”, “Алмаз” навлари.
Сифатли кўчат тайёрлашда кўчатхона ҳарорати, тупроқ намлиги ва ниҳолларни озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга. Сепилган уруғлар тез униб чиқиши учун кўчатхонадаги ҳарорат бир ҳафта давомида кун-дузи 20-250, кечаси 10-140, кейинги ҳафтадан кундузи 20-220, кечаси 14-150 бўлиши талаб этилади. Кўчатхона тупроғи намлигига кўра, кўчатлар ўсув даврида хар 1 м2 майдонга 6-7 литр сув меъёрида суғорилади. Кўчатлар 2-3 барг чиқарганда ораси-ни 5х6 см қилиб кўчириб ўтказилади. Кўчириб ўтказилган кўчатларга 10-кундан сўнг биринчи озиқа: 10 литр сувга 5 г аммоний сулфат ёки карбамид, 40 г суперфосфат ёки аммофос ва 10 г калий ўғитлари эритилиб, барг устидан берила-ди. 6-7 кун ўтказиб иккинчи маро-таба юқоридаги миқдорни 2 марта кўпайтириб озиқлантирилади. Учинчи озиқлантириш кўчатни да-лага экишдан 4-5 кун олдин амалга оширилади.



















