Эртаги муддатда экиш учун ка-рамнинг – “Июнь”, “Номер-1”, “Назоми-F1”, “Парел-F1”, “Фараон-F1”, “Моррис-F1” каби эртапишар, серҳосил нав ва дурагайлари тавсия этилади. Эртаги карам 70×25 см схемада экилади. Экиш дав-рида кўчатнинг ёши 40-45 кунлик, бўйи 14-16 см ва 6-7 та барглар сони бўлиши лозим.
Пиёз, сабзи, редис, ош лавлаги, укроп, кашнич, петрушка, салат сингари сабзавот уруғлари хамда картошка туганаклари Республиканинг жанубий минтақасида 20 январдан 25 феврал-гача, марказий минтақада 5 февралдан 20 мартгача, шимолий минтақада эса 20 февралдан 25 мартгача экилади.
Эртаги муддатда экиш учун редис-нинг “Лола”, “Эртапишар”, “Майский”, ош лавлагининг маҳаллий “Диёра”, “Ягона”, “Бордо-237”, “Бикорес”, “Боро-F1”, “Пабло-F1”, “Водан-F1” нав ва дурагайла-ри, укропнинг “Ўзбекистон-243”, “Ором”, кашничнинг “Орзу”, петрушканинг “Нилуфар” каби серҳосил маҳаллий навлари тавсия этилади.
Майда уруғли сабзавотлардан пиёз, сабзи ҳамда кўкат сабзавот уруғларини катта майдонларда саб-завот уруғлари экиш сеялкасида лента шаклида, қўшқаторлаб (50+20 см оралиқда) кичик майдонларда қўлда сочма усулда экиш мумкин.
Сабзавот уруғларини эккандан сўнг кетма-кет ва тез орада ҳар бир эгат устига чириган гўнг ёки ёғоч қипиғидан сепиб, мулчалаш тадбирининг амалга оширилиши уруғларнинг ердан қисқа фурсатда униб чиқиши учун қулай ша-роитларни яратади.
Эртаги муддатда экиш учун пиёз-нинг маҳаллий “Равнақ”, “Истиқбол”, “Зафар”, “Алдова”, “Дайтона”, “Сибирь”, “Манас”, “Радар”, сабзининг маҳаллий “Мшак”, “Нурли”, “Мирзойи сариқ”, “Мирзойи қизил”, “Зийнатли”, “Фаровон”, “Барака” ва чет элнинг “Нантская”, “Шантане” навлари тавсия этилади.
Ушбу экинлардан барвақт ҳосил олиш учун тупроқ усти мулчалаш билан бирга уларни шаффоф плёнка остида парваришлаш яхши сама-ра беради. Кеч куз ойларида экилиб мулчаланган ва плёнка билан берки-тилган майдонлардаги сабзи, пиёз, ош лавлаги ҳамда кўкат сабзавотлар уруғлари қишки ёғинлар, ҳаводаги на-млик таъсири натижасида аста-секин бўртади ва совуққа чиниқади. Эрта баҳор ойлари ҳаво ҳароратининг ноқулай, паст бўлишига қарамай уруғлардан униб чиққан майсалар тез суръатлар билан жадал ўсиб, ривож-ланади, эрта кўкламдаги қисқа муд-датли совуққа чидамли бўлиб ўсади ва ушбу экинларни эрта баҳор ойла-рида экишга қараганда ҳосили 20-25 кунгача эртароқ пишиб етилади ва ҳосилдорлиги 15-20% га ошади.
Рустам НИЗОМОВ, қ.х.ф.д., Фахриддин РАСУЛОВ, қ.х.ф.ф.д. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ.



















