Авваламбор, қовоқни пишиш вақтини билиш учун экаётган навингизни хусусиятларига диққат қилишингиз лозим (уруғ сотиб олаётганингизда бу ҳақда сўраб олишингиз ёки қутида бўлса, у ердан навнинг пишиш муддатига оид маълумот олиш мумкин). Бироқ ҳар доим ҳам уруғ қутиси бизда сақланиб қолмайди ва нав номи ҳам баъзан эсдан чиқиб кетади. Шунинг учун қовоқнинг пишганлигини ташқи кўринишидан аниқлашни билиш лозим.
Қовоқ пишганлигини беш белгиси:
– агар банди қуриб, тахтасимон бўлиб қолган ва ушлаганда қаттиқ бўлса, демак қовоқ пишган;
– баргларни ранги қочиб, қуриб бошлаши ёки сарғайиши мумкин. Агар палак ҳали яшил ва сувли бўлса ва баргларнинг ранги энди-энди қочаётган бўлса, ҳосилни йиғиштиришга ҳали эрта;
– меваларни (ҳосилни) ранги тўйинган бўлади. Навига кўра қовоқ турли рангларда бўлиши мумкин. Шунинг учун қандай ранг бўлса ҳам уни тўйинганлигига диққат қилиш лозим;
– қовоқ пўстлоғи зич, қаттиқ, жилосиз ва бармоқ билан босганда ботмайди;
– қўл билан урганда пишган қовоқдан жаранглаган овоз чиқади.
Агар юқоридаги 5 белги намоён бўлса, у ҳолда қовоқ пишган ва уни йиғиб олса бўлади.
Манба: sadoezh.ru dehqon.uz



















