Фозилжон ака кўп йиллардан буён анорчилик билан шуғулланиб келади. Аниқроғи отасидан деҳқончиликнинг ҳамма сир-асрорларини ўрганган. Ҳозирда 8.5 гектар анор боғи бор. Бу боғга Эртаки август, Қорадон, Озарбайжон, Қайим сингари анор навларини эккан. Бир неча турдаги анорларни хорижга экспорт қилади.
Анорнинг бу тури омборхонага сентябр ойида олиб кирилган. Полиэтилен пакетга солиб ҳорорати -1 даражадаги хонада сақлаб келадилар
Қувада мингдан зиёд анорчилар бор. Аммо улар сақлайдиган анорларнинг пўстлоғи тез сифатини йўқотади. Фозилжон ака эса анор сақлаш сирини ўрганди, бунинг учун нақд 3 йил вақтини сарфлади. Ҳозирда эса анорнинг сифатини йўқотмасдан май ойигача сақлашни билади.
Фозилжон аканинг сўзларига қараганда анор сақлаш омбори алоҳида қурилиши керак ва бу хонада фақатгина анор сақланади холос.
Сентябрь, октябрь ойларида узилган анорлар ташқи бозорга 10-15 минг сўмдан экспорт қилинса, сақланган анорларнинг нархи 4-5 баравар қимматроқ сотилиши мумкин.
Ёрилган, бироз бўлсада сифатини йўқотган анорлар ҳам ташлаб юборилмайди. Муниса ая Қурбонова бу борада тажрибалироқ. Анор сувини сиқиб, ундан шарбат тайёрлайди. Анорнинг пўстлоғи ва данаги ҳам яқин кунларда хорижга сотилиши мумкин. Чунки, бу борада буюртма келиб тушган. Фозилжон ака 300 тонна анор сақлаш омборини қурган. Шунингдек, анор пўстлоғи ва данагини қуритиб берувчи техналогияни ҳам ўрнатди.
Эндиликда Фозилжон ака анорларни янги қуриб битказган корхонасида 6-7 ой давомида сақлаши мумкин. Қолаверса бу корхонада анор шарбати, хорижлик тадбиркорлар учун
Аҳрор Зиятов. Зафар Исмоилов (Видео) uza.uz



















