Мева кемирувчилари «Анор» капалаги

Мева кемирувчилари Анор капалагиЗараркуранда ҳашарот: Деудориҳис осратес / Анор капалаги

Белгилари

Мевада янги ҳосил бўлган тешикларда зараркунанда личинкасининг қорамтир жигарранг ахлати кузатилади. Яна бир ўзгача белгиси ёқимсиз ҳид ва кириш тешиклардан чиқадиган қуртнинг ахлатларидир, бундай зарар натижасида мева одатда чирийди. Ҳашаротнинг озиқланадиган жойида доғга ўхшаш думалоқ тешиклар пайдо бўлади. Вақт ўтиши билан зарарланган жойнинг атрофи сариқ -жигарранг тус олади. Тешилган мевалар бактериялар ва замбуруғлар билан осонгина зарарланади. Натижада мева чирийди ва муддатидан олдин тўкилади. Мевалардаги тешикларда чиришнинг юзага келиши вақт ўтиши билан намоён бўлиши ҳам мумкин.

Назорат қилиш

Зарарланган меваларни олиб ташланг ва йўқ қилинг.

Гуллаш даврида литрига 2 мл 2% ли эритма миқдорида мой сепинг,.

Сони ортиб кетганда мутахассислар тавсияси билан кимёвий кураш чораларини қўллаш мумкин.

Манба: АНОРЧИЛИК (Анор биологияси, анор етиштириш агротехникаси, анорни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш)

ҚЎШИЕВ ҲАБИБЖОН ҲОЖИБОБОЕВИЧ. ЭРГАШEВА ФАРОҒАТ ШEРАЛИЕВНА