Бақлажон навлари

Бақлажон навлари экологик ва географик жиҳатдан икки: шарқий ва ғарбий гуруҳга бўлинади. Шарқий гуруҳга мансуб навларининг тупи паст бўйли, сершох бўлиб ўсиши, барглари майда, четлари кесиксиз, тўқ яшиллиги, барг бандива томирларининг тўқ бинафша тусли бўлиши билан тавсифланади. Меваси майда, ўртача йирик, ноксимон, шарсимон, тўқ бинафша рангли, эти оқ, тиғиз, тахир эмас. Шарқий гуруҳдаги навларнинг кўпчилиги тезпишар бўлади.

Ғарбий гуруҳга кирадиган навларнинг кўпчилиги баландбўйли, камшох, барглари йирик, яшил; барг томирлари яшилёки оч қўнғир тусли; мевалари ҳар хил шаклда вайирикликда, ранги тўқ жигарранг ёки кулранг яшил; ўртапишар ёки кечпишар турларга бўлинади. Бақлажоннавлари тупининг шакли ва бўйи, баргларининг йириклиги, шакли, ранги ва тукланганлиги, гули ва мевасининг жойланиши, йириклиги ва рангига ҳамда этининг қалинлиги, ранги ва мазасига қараб бир-биридан фарқ қилади. Бақлажон ўсиш даврига қараб тезпишар, ўртапишар ва кечпишар навларига бўлинади. Майсалари кўрингандан кейин; тезпишар навлар 110-120 кунда; ўртапишар навлар 120-140 кунда ва кечпишар навлар 140 кундан кўп муддатда пишади. Ҳосилдорлигига, курғоқчиликка, замбуруғ касалликларига ва паст ҳароратга чидамлилигига қараб ҳам бақлажон навлари бир-биридан фарқ қилади.

Ўзбекистонда экиладиган бақлажон навларининг таърифи

FERUZ

Ўртапишар нав, ўсиш даври 110– 115 кун. Тупи йирик, баланд бўйли. Барги кенг, наштарсимон, яшил, ўртача қалинликда, четлари кам қирқилган, гули бинафшаранг. Меваси шарсимон, техник етилганда тўқбинафшаранг, биологик етилганда ранги сариқ, эти очяшил, ўртача тиғизликда, вазни 150–200 г. Ҳосилдорлиги35–40 т/га .

AVRORA

Ўртапишар нав, ўсиш даври 110–120 кун. Тупи йирик, баланд бўйли. Барги кенг, наштарсимон, яшил, ўртача қалинликда, четлари кам қирқилган, гулибинафшаранг. Меваси цилиндрсимон, техник етилганда рангитўқ бинафша, биологик етилганда жигарранг-сариқ, эти очяшил, ўртача тиғизликда, вазни 180–220 г. Ҳосилдорлиги 40–45 т/га. Чириш касаллигига чидамли, фузариоз вавертисиллёз касалликларига чидамсиз.

SURXON GO’ZALI

Эртапишар нав, ўсиш даври 98 кун. Ўсимлик тик ўсувчи, бўйи 70  см. Пояси яшилрангда, тикансиз. Мева шакли узун, цилиндрсимон, мевада уруғлар миқдори ўртача. Меванинг ранги қора, бинафша, ташқи кўриниши силлиқ, ялтироқ. Мева вазни 130 г. Мева мағзи оч яшил рангда. Ҳосилдорлиги 75 т/га.

ZAMIN F1

Эртапишар нав, ўсиш даври 95 кун. Ўсимликтик ўсувчи, сербарг, зич шохланувчан. Ўсимлик бўйи 85 см. Пояси яшил рангда, тикансиз. Меваси шакли, цилиндрсимон, мевада уруғлар миқдори ўртача. Меванингранги қора, бинафша, ташқи кўриниши силлиқ, ялтироқ. Мевавазни 160 г, мағзининг эти оч яшил рангда. Ҳосилдорлиги 110 т/га.

BARSELONA F1

Испания давлатининг «Симилос фито» фирмасининг дурагайи. 2015 йилда Ўзбекистон Республикасиҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик екинлари Давлат реэстрига Наманган, Сурхондарё ваТошкент вилоятлари бўйича киритилган. Мевасининг шакличўзинчоқсимон, силлиқ, тўқ сиёҳранг. Вазни 250 г, узунлиги 18-24 см. Таъми 4,0  балл. Консерва саноатидақайта ишлаш ва янгилигича истеъмол қилиш мумкин. Ўсиш даври 105 кун. Ҳосилдорлиги гектаридан 2013-2014 йилларда Чиноз нав синаш станциясида 60,5 т/га, Мингбулоқ нав синаш станциясида 53.5 т/га ни ташкилетган. Кимёвий таркиби: қуруқ модда 6,6%, қанд миқдори1,8%, витамин С 14,6 мг%, нитратлар 70 мг/кг. Айрим белгилари: юқори ҳосилдор, янгилигича истеъмол қилишга вақайта ишлашга мўлжалланган, касалликларга чидамли, транспортда ташишга қулай ва фермер хўжаликларида экишга тавсия этилади.

ANET F1

Голландия давлатининг «Нунемс» фирмасининг дурагайи. 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реэстрига Тошкент вилояти бўйича киритилган. Мевасининг шакли узунчоқ, ранги тўқ сиёҳранг, цилиндрсимон. Вазни190 г, узунлиги 17-18 см. 2007-2008 йилларда Тошкент нав синаш участкасида гектаридан 37,0 т. Таъми 4,5 балл. Консерва саноатида қайта ишлаш ва янгилигича истеъмол қилиш мумкин. Ўсиш даври 100 кун. Кимёвий таркиби: витамин С 130,2%, нитратлар 110 мг/кг, қуруқ модда 7,5%, қанд миқдори 2,2%. Айрим белгилари: янгилигича истеъмолқилишга ва қайта ишлашга мўлжалланган, касалликларга чидамли, транспортда ташиш учун қулай ва фермер хўжаликларида ҳамда дала ҳовли ва аҳоли томорқасида экишга тавсия этилади.

ROMA F1

Япония давлатининг «Саката» уруғчилик компаниясининг дурагайи. 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси худудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реэстрига Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари бўйича киритилган. Мевашакли узунчоқ-цилиндрсимон, ранги тўқ сиёҳранг. Вазни245 г, узунлиги 20-24 см. Ҳосилдорлик 2008-2009 йилларда Тошкент нав синаш участкасида гектаридан 46,5 т. Таъми5 балл. Консерва саноатида қайта ишлаш ва янгилигича истеъмол қилиш мумкин. Ўсиш даври 110 кун. Айримбелгилари: янгилигича истеъмол қилишга ва қайта ишлашга мўлжалланган, касалликларга чидамли транспортда ташишгақулай ва фермер хўжаликларида экишга тавсия этилади.

PANTERA F1

Франция давлатининг «Вилморин» фирмасининг дурагайи. 2012 йилда Ўзбекистон Республикасиҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжаликекинлари Давлат реестрига Республиканинг барчавилоятлари бўйича киритилган. Мева шакли овалсимон-цилиндрсимон, ранги тўқ қора. Вазни 210 г, узунлиги 15-17 см. Таъми 5,0 балл. Ўсиш даври 125 кун. Ҳосилдорлик 2010-2011 йилларда Тошкент нав синаш участкасида гектардан44,0 тоннани ташкил этган. Кимёвий таркиби: қуруқ модда7,5%, қанд миқдори 2,1%, витамин С 12,4 мг%, нитратлар80 мг/г. Айрим белгилари: юқори ҳосилдор, янгилигичаистеъмол қилишга ва қайта ишлашга мўлжалланган, касалликларга чидамли, транспортда ташишга қулай вафермер хўжаликларида экишга тавсия этилади.

Манба: https://telegra.ph/Baqlajon-navlari-02-22