Ток очиш муддатлари

Токларни ўз вақтида очиш, занг ва маданг новдаларни эхтиёткорлик билан симбагазларга боглаш токлардан юкори хосил етиштиришда катта ахамиятга эга. Чунки хосилга кирган токлар эрта очилса, уларни совук уриб кетиши хавфи тугилади, кеч очилганда новдалардаги куртаклар хаддан ташкари ўсиб кетиб,ток очишда уларнинг кўп кисми синиб кетиши ва эзилиб каттик шикастланиши мумкин. Бу эса хосилнинг камайиб кетишига сабаб бўлади.
Тупрокка кўмилган токлар очилгандан кейин ерда колдирилмасдан тезда ишком, сўри ва симбагазларга кўтарилиши лозим. Маълумки, совук хаво пастда тўпланади ва у ток куртакларига зарар етказиши ёки тупрок бети куёш нури таъсирида кизиб, куртакларнинг ёзилишини тезлаштириб, уларнинг совукка чидамсизлигини ошириши мумкин. Токлар кияликрок, тупрокда нам яхши сакланадиган ерларга экилса,
улар бахор совукларидан кам зарарланади.
Умуман токларни новдаларда куртак бўртмасдан очиш тавсия килинади. Куртакларнинг бўртиш муддати тут дарахти куртакларининг бўртиш пайтига тугри келади, зеро, хўжаликларда ток очишни тут дарахтида куртакларнинг бўртишига караб бошласа ҳам бўлади. Тажрибали сохибкорларнинг айтишича, тут дарахтининг барглари “сичкон кулок” булганда ток очиш айни кулай пайт хисобланади. Бу даврда
тупрокнинг юзарок катламида температура 10-12° га етади.

Манба: «Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси» P.M .Абдуллаев , M.M.Мирзаев , У.Я.Набиев, Ш.М.Аброров , У.А.Бекчанов , Ғ.Ғ.Махмудов