Пахтачилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг энг етакчи тармоғи бўлиб, пахта хом-ашёсидан юздан ортиқ истеъмол моллари ва техника боб махсулотлар тайёрланади. Шyни алохида таъкидлаш керакки хозирда мамлкатимизда пахтачилик асосан экстенсив йўл билан ривожлантирилмоқда. Ҳозирги вақтда ғўза тунламига қарши курашда биологик кураш услубига катта эътибор берилмоқда. Бу курашнинг бошқа курашлардан афзаллиги шундаки, зараркундаларни йўқотиш билан бир қаторда табиатга умуман зарар келтирмайди. Кўпчилик олимларни фикрича фақатгина ғўза тунламини ўзида 150 дан ортиқ фойдали кушандаларни аниқлаган. Аммо зараркунандаларни йўқотишда амалий ахамиятга мойил турлар унча кўп эмас. Ҳозирги пайтда пестицидларни кенг кўламда ишилатишнинг зарарли оқибатлари маълум бўлмоқда. Чунки кўп йиллар мобайнида кимёвий зарарли моддаларни сурункали ишлатиш натижасида атроф-мухит, сув, хаво хайвонот олами зарарланиб инсонлар саломатлигига катта путур етказилмоқда. Шунинг учун кейинги йилларда ғўза зараркунандаларига қарши курашда унинг уйғунлашган кураш услубидан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Бу химоя услубида зараркунандалар сонини камайтириш билан биргаликда табиатдаги фойдали хашоратларии ривожланишига ва ўсимликни яхши ўсишига шароит яратилиб бермоқда. Кўпчилик олимларни таъкидлашича зараркунандаларга қўлланиладиган ҳар қандай кураш воситасини қўллаганда уларни тўлиқ йўқотишни кўзда тутмасдан балки уларни сонини бир оз камайтиришни афзал кўриш яхшироқдир. Чунки бир зараркунандани йўқотсак уни табиий қушандалари ҳам йўқолиб кетади. Умуман табиатдаги мувозанат бузилиб кетиши мумкин. Шу нарсани алохида қайд этиш кераки, она табиатни ўзи хам эволютцион тараққиёт давомида бошқа мавжудодлар сингари хашоратлар оламининг ҳам ўз кушандалари бўлади. Улар ўз фаолиятлари билан маълум хашоратлар турларига сезиларли зарар келтириб зараркунандаларнинг камайиб кетишига йўл қўймайди. Хозирги пайтда фақат ғўза далаларининг ўзида ғўза билан бирор бир жихат бўйича алоқадор бўлган уч юзга яқин турдаги хашоратлар борлиги аниқланган. Илмий тадқиқотлар натижасига кўра, шулардан 8-10% хосилга сезиларли миқдорда зарар ётказувчи хашоратлар хисобланади. Қолган 70-80 % зараркурандларга қирғин келтириб фақат улар хисобига яшовчилар хисобланади. Ғўзага зарар келтирувчи зараркунандалар ичида айниқса ғўза тунлами катта зарар келтиради. Бу зараркунанда ўзининг яшаш ва ривожланиш даврида 20-22 тагача ғўза хосил органларига зарар келтиради. Агар бу зараркунандаларга ўз вақтида тўғри химоя чораси қўлланилмаса ғўза хосилини 35-50 % гача йўқолиши мумкин. Шуларни хисобга олиб ушбу мақоламизда ғўза тунламига қарши уйғунлашган химоя чорасини қўллаб табиатдаги мувозанатни бузилишини бироз бўлса хам олдини олиш, кураш воситаларини керакли вақтларда иложи борича биологик кураш усулидан фойдаланиб ғўза тунламини ғўзадаги зарарини камайтириш ҳақида маълумотлар бериб ўтишни лозим деб билдик.
Ғўза тунлами (Helicoverpa armigera hb) ғўзани энг мухим асосий зараркунандалардан бири хисобланади. У 120 дан ортиқ ўсимликларда ривожланади ва зарар келтиради. Ғўза тунлами тангачақанотлилар (Lipidoptera) оиласига мансубдир. Ғўза тунламининг капалаги йирик қанотини ёзганда 30- 40 мм келади. Танасининг узунлиги 12-20 мм га боради. Олдинги қанотларининг марказида биттадан кичикроқ юмалоқ юқорироғида эса биттадан йирик буйраксимон қорамтир доғи бор. Танаси оқ-қорасимон сариқдан тортиб кўкиш сариқ, кулрангача ўзгаради. Орқа қанотлари олдингиларига қараганда очроқ кенг тўқ хошияси ўртасида тўқ рангли ойсимон доғлари бор. Бахорда апрел-май ойларида тупроқнинг харорати 15°С дан ошганда капалаклар учиб чиқа бошлайди ва учиш 20 кундан кўпроқ чўзилади. Тухумларни бегона ўтларга дағал каноп бангидевона тугмачагул мингдевоналарга қуяди. Ғўза тунламини биринчи авлоди эртаки экинлардан нўхат, помидор, маккажўхори ва бегона ўтларда ривожланади. Ғўза тунламининт тухуми гумбазсимон шаклда бўлади диаметри 0,5-0,7 мм баландлиги 0,4-0,5 мм келади. Тепасидан ўзига хос (26-28) қабирғалар ўтган. Қўйилган тухумлар дастлаб оқиш кулранг кейин эса қўнғир бўлади. Капалаклар тухумларни асосан биттадан ўсимликни учки кисмидан ўсув нуқталарини ва гул асосларига кўяди. Табиий шароитга қараб 4-6 кундан кейин тухумлардан қуртлар чиқади. Тухумдан чиққан қурт оч кўк деярли типик оқиш рангли бўлади. Кўп ўтмай куртнинг боши қорайди. Қуртнинг танаси майда қинчалар ва холчалар билаи қопланган. Олти ёшни кечириши даврида қурт танасининг туси хар хил стадияларда ва ўсимликнинг органларида озиқланишига қараб кўнғир қора ёки яшил рангдан сарғиш рангача ўзгаради. Озиқланиб бўлган охирги ёшдан куртлар тупроққа тушади ва бунда 5-12 см чуқурдикда ин хосил қилиб ғумбакка айланади. Ғумбакнинг бўйи 17-22 мм келади, ранги оч пушти сариқдан қизғиш жигаррангача ўзгаради. Орадан 8-12 кун ўтгач ғумбакдан капалак учиб чиқади. Ғўза тунламининг ўртоғи капалаги организмининг хаётий хусусиятига ва қўшимча озиқланишига қараб 300 дан 400 гача тухум кўяди. Мавсум давомида 3-4 авлод бериб ривожланади. Қишдайдиган ғўза тунлами асосан ғўза, помидор ва маккажўхори бўлмаган далаларда ва уватларда тўпланади. Бу зараркунанда бизни шароитимизда ҳамма жойда учрайдиган ғўза тунлами зараркунанда хисобланиб у ҳар хил оилаларга мансуб 120 турдан ёввойи ва маданий ўсимликлар билан озиқланади ва зарар келтиради. Булардан энг кўп кўрадиганлари ғўза. помидор, маккажўхори томони кўпгина дуккаклилар шунингдек ошқовоқ, ерёнғок ва бошқалардир. Бундан ташқари гуллардан атиргул, хризантема ва бошқаларни зарарлаши мумкин. Бу зараркунанда ўсимликнинг хосил органларини зарарлаб ўсимлик хосилини кескин камайтиради. Кичик ёшдаги қуртлар ўсимликни юқори қисмидаги ёш хосил органлари билан озиқланади. Ўрта ёшдаги қуртлар шона ва гулларни катта ёшдаги қуртлар эса меваларни ейди. Ҳар қайси қурт ўзининг ривожлаииши давомила 20 га яқин хосил органларини йўқота олади.
Биологик кураш услуби. Ўсимликларни зараркунандалардан химоя қилишда биологик кураш асосий воситалардан бири хисобланади. Зараркунандаларга қарши курашнинг биологик усули зарарли органларининг табиий кушандалардан хамда микробиологик препаратлардан фойдаланишга асослангандир. Биологик усул амалда бирор зараркунанда кўпайиб кетиш хавфи бўлган жойларда анализ хашарот ва каналарнинг кушандаларини сунъий равишда ўрганиш йўли билан амалга оширилади. Энтомофаглардан асосан икки йўналишда фойдаланилади. Биринчиси энтомофагларнинг махаллий хилларини топиб уларни самарали ишлатиш, иккинчиси тажовузкор хилларини четдан келтириб иқлимга мослаштириш умуман биологик кураш хозирги даврнинг асосий талаби хисобланади. Чунки сурункасига кимёвий дорилар қўланилиши натижасида табиат кескин ифлосланиб бормоқда ва табиатда мавжуд турлар ўртасидаги мувозанат бузилмоқда. Хозирги пайта Ўзбекистонда кўпчилик энтомофагларнинг махаллий хиллари лаборатория шароитида (биофабрикаларда) урчитиб кўпайтирилиб зараркунандаларга карши кенг қўлланилмоқда. Айниқса трихограмма ва габрабракон кенг кўламда кўпайтирилиб тенгқанотлилар туркумига мансуб бўлган зараркунандаларнига қарши қўлланилмоқда. Бу зараркунанда Фарғона водийсининг кўпчилик туманларида тарқалган бўлиб, ғўза, маккажухори, помидор, ошқовоқ ва бошқа экинлар хосилига катта зарар етказади. Бир қатор олимларнинг илмий изланишлари натижасига кўра, Ўзбекистон шароитида агарда бир ўсимликда ғўза тунлами икки авлоди ривожланиш даврида бир дона личинкаси бўлганда хосилдорлик 9,9% га камаяди. Ўртача 11 С° харорат иссиқликда ғўза тунламининг бир авлоди 550°С самарали хароратда тўлиқ фазаларни ўтаб чиқади. Маълумотига кўра Самарқанд вилоятини Жанубий туманларида ғўза тунлами тўрт авлод бериб шимолий туманларида эса уч авлод бериб ривожланади. Фарғона водийси вилоятларида эса ғўза тунлами 4-5 авлод бериб ривожланади. Олимларнинг таькидлашича ғўза тунлами билан Сурхандарё, Фарғона ва Андижон вилоятларининг кўп қисми доимо зарарланиб турадиган зона хисобланади. Бунда 100 ўсимликда 10 та ғўза тунлами личинкаси бўлса химоя чорасини кўриш зарурияти туғилади. Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатадики хар бир регион учун ғўза тунламини зарарланиш иқтисодий чегараси ўзгариб турарди.
Ўзбекистон шароитида ғўза тунламини зарарлик иқтисодий чегараси ўртача 100 ўсимликда 8-12 дона ғўза тунламини личинкаси бўлганда хисобланади. Кўпчилик олимларимизни фикрича ғўза тунламини бир дона қурти ўзининг ривожланиш даврида ўсимликни 20 дан ортиқ хосил органларини зарарлайди. Шунинг учун зараркунандани зарарлик чегарасида аниқлаш мухимдир. Шунда уларга қарши кўлланилган кураш чоралари иқтисодий жихатдан ўзини оқлайди. Ўзбекистон шароитида кўсак қуртининг келтирган зарари хисобига ғўза хосили 35-60 % гача йўқолади. Ғўзани химоя қилиш тадбирдарини умумий ва самарали амалга ошириш ғўза хосилини сақлашда асосий омиллардан бири бўлиб хисобланади. эндиликда ғўзани умумий химоя қилиш тадбирдари хам тубдан ўзгармоқда. бунда уйғунлашган кураш услубидан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Бу химоя услубида барча кураш чорадарини тавсия этилади. Ғўза майдонларида кўлланилган кимёвий моддалар 4-5 ц/га ча хосилдордикни оширади. Ҳозирги даврда ғўза тунламининг ўсимликларда аниқлаш ва кураш чорасини муддати ҳамда турини белгилаш учун феремон тутқичлар яратиб амалиётда кенг кўлланидмоқда. Эндиликда ғўзани умумий химоя қилиш тадбирлари хам тубдан ўзгармоқда. Бунда диққат эътибор табиатдаги фойдали хашоратларга қаратилмоқда.
Олиб борилган кузатишлар натижаларига кўра, Кўсак қуртига қарши биологик курашда трихограммани кўсак қурти тухумига (60+80+60) минг дона; Бракон кўсак куртига гектарига 1000 донадан қўлланилганда, Кўсак қурти ривожланиш динамикаси ўсимликни ўсиш ва ривожланиш ҳар ўн кунда танлаб олинган ўсимдиклардан кузатиб турилади. Шу олинган маълумотлар асосида кураш чоралари амалга оширилади. Кўсак қуртини капалагини учишини феремон тутқичлар асосида аниқланди. Зарарланган иқтисодий чегарасидан ошганлигига қараб қарши кураш чоралари олиб борилди. Шундан олдин ва кейин кўсак қуртини хисобга олинди. Қўлланилган биологик кураш усулини биологик самарадорлиги зараркунандадарни сонини қанчалик камайтиришга қараб аниқланади. Иқтисодий самарадорлик эса олинган қўшимча хосил хисобига аниқланди.
Бизга маьлумки самарадорлик кўрсаткичлари асосан кўлланилган воситалар хисобига олинган қўшимча хосил учун ишлаб топилади. Бизнинг Фарғона вилоятининг бир қатор фермер хўжаликларида олиб борган кузатишларимиз натижасига кўра ғўза тунламига карши биологик кураш яъни тухумига трихограмма (3.2 гр/га) ва қуртига қарши брокон (1000 дона/га) қўллаб ўртача 4-5 ц/га қўшимча хосил олишга эриш мумкинлигини аниқладик.
Юкоридагилардан келиб чиқиб қуйидагича таклиф киритамиз. Биринчидан ғўза тўнлами зарарлилик иқтисодий чегарасидан (ИЗМ) ошмаган йилларда уйғунлашган кураш системасида фақат биологик кураш билан чекланса бўлади. Иккинчидан кўсак қуртининг биологияси ривожланиши ва зарарини хабар бериш йўли билан яхши ўрганиб, ферамон туткичларидан фойдаланиб кураш муддатларини аниқлаб, ўз вақтида қарши курашилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу билан биз фақатгина кўсак куртига қарши курашиб хосилни оширишини кузда тутмасдан балки атроф-мухит яъни табиатни мусаффо бўлишига эришамиз. Учинчидан кўсак қуртига фақат курашишни хисобга олмасдан балки ғўза парвариши агротехникасига хам яхши эътибор берилса мақсадга мувофик бўлади.
Мақола муаллифлари: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти Фарғона филиали катта илмий ходими Ахаджон Жамолов, тадқиқотчилар Бахром Эшонқулов, Аброр Эргашев.



















