Ўзбекистон иқтисодида пиллачилик асосий сохалардан бири хисобланиб, бу сохага бўлган талаб ва эътибор жуда каттадир. Пилла ишлаб чикариш буйича Ўзбекистон жахонда юқори ўринни эгаллаб келмоқда.
Сифатли ва жахон андозаларига мос пилла етиштиришда ипак личинкасини озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Ипакчилик кўплаб давлатларда энг самарадор соҳалардан бири бўлиб, жаҳонда ипак толасига бўлган талаб кундан – кунга ортиб бормоқда.
Жанубий Осиёдаги кўплаб ривожланган давлатлар юқори сифатли тола олиш максадида кенг кўламда илмий изланиш ишлар олиб бормокдалар. Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бошка давлатларда пиллачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи соҳаси бўлиб ҳисобланади.
Тут жуда кадимий дарахтлардандир. Хитойликлар бундан бир неча минг йиллар муқаддам тут барги билан ипак личинкаи боқиб, пилла етиштирганлар.
Урта Осиёда кўп асрлар давомида ипак личинкаи боқилишига қарамасдан ипакчиликнинг суст ривожланиши асосий сабабларидан бири унинг озуқа манбаининг заифлигидир.
Маълумки, тут парвонаси (Glyphodes pyloalis) Республикамизда тут дарахтининг энг хавфли зараркунандаларидан ҳисобланади. Бу зараркунанда 1993 йилдан бошлаб, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятида тарқала бошлаган, айниқса Сурхондарё вилоятида, кейинчалик Фарғона, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг кўплаб туманларида тарқалиб, тутзорларга зарар етказиб пиллачиликнинг озука базасини кескин камайишига ва тутларнинг қуриб колишига сабаб бўлмокда.
Маълумки, зараркунандани катта ёшдаги личинкаларни барг ва дарахт пўстлоклари орасида қишлаб чиққандан сўнг, баҳорда бу личинкалар ғумбакка айланади ва 15-20 кундан кейин эса капалаклар учиб чиқиб ўзаро чатишиб урғочлари тухум қўяди.
Зарарланган тут баргларининг орқа томонига урғочи капапаклари 2-8 тагача, хатто ундан ҳам кўп тухум тўпламларини тўп-тўп, якка ва жуфт-жуфт қилиб кўяди. Тухумларнинг ранги оқ сут рангда бўлиб юмалоқ формага эга бўлади.
Қўйган тухумлардан 6-7 кун ўтгач личинкалар чиқа бошлайди. Жонланиб чиккан личинкаларни тут баргидан ажратиш анча қийин бўлади. Тут парвонасининг ёш личинкалари жуда ҳам серхаракатчан бўлиб, тез орада битта тут баргидан бошқаларига тарқалиб тут баргини пастки тўқималарини еб, уни шикаслайди.
Тут барги япроғини устки ва пастки томони пўст билан қопланган, устки ва пастки пўсти оралиғида барг эти жойлашкан бўлади. Тут парвонаси личинкаси асосан шу барг билан озиқланади. Баргни устки пўсти хужайралари пастки пўсти хужайраларига нисбатан зичрок жойлашган ва шу сабабдан зараркунанда тут баргини пастки пўсти ва барг этини еб битиради. Натижада тут барги ўзининг устки барг пўсти билан юпқа парда кўринишида бўлиб қолади.
Тухумдан чиққан тут парвонаси личинкаларининг каттатиги 1-2 мм, бўлиб охирги ёшларида эса 18-20 мм. гача узунликда бўлади. Август ойида зараркунанданинг учинчи авлод личинкалари вояга етиб, улардан хосил бўлган ғумбаклардан капалаклар пайдо бўлади ва ойнинг охирида капалаклар тухум қуяди. Сентябр ойида тухумлардан личинкалар чиқиб, октябр ойининг бошларида личинкалар ғумбакга айланиб, улардан тўртинчи авлод капапаклари пайдо бўлади.
Бу капалаклар ўз навбтида тухум қўяди ва улардан ёш личинкалар пайдо бўлиб, личинка 5 авлодига айланади. Бу личинкалар октябр ойннинг 10-15 кунларидан ривожланиб, ноябр ойининг бошларида қишки диапаузага, яъни қишлашга кетади. Демак, тут парвонаси 1 йилда 5 та, жанубий вилоятларда эса 6 тагача авлод бериши мумкин.
Тут парвонаси факат тут дарахтининг, шу жумладан, шотут баргини ҳам асосий зараркунандаси ҳисобланади. Бу хашарот Ўрта Осиё минтақасида, шу жумладан, Ўзбекистон шароитида илгари учрамаган. Аммо адабиётларда тут парвонаси Ўрта Осиёда Тяньшан, Помир тоғларининг юқори зоналарида учраши ва ёввойи тут дарахтларини барги билан озиқланиши хақида маълумотлар бор (С.Алимухамедов 1997, Ш.Хужаев ва бошк.2001).
1994 йил кузда ва 1995 йил мавсумида Сурхондарё вилоятидаги 18,1 млн.туп тут дарахтининг 11,4 млн.тупи (62,8%), 3674 гектар майдондаги тут плантациясининг 2221 гектари (60,5%) тут парвонаси билан зарарланганлиги маълум бўлди. Шундан кўриниб турибдики, бу зараркунанда Республикамизнинг бошқа туман ва вилоятларига хам тезда тарқалиши эхтимолдан ҳоли эмас. Хақиқатан ҳам, 1999 йил мавсумида бу зараркунанда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг барча жанубий хўжаликларида тарқалганлиги маълум бўлди. Парвонанинг тутга зарари шу даражада кучайдики, ҳатто август-сентябр ойларида айрим дарахтлар худди дефолиация қилингандек баргсиз бўлиб қолди. Бу айникса, Богдод, Риштон, Учкўприк, Данғара, Олтиариқ ва Кува туманларининг хўжаликларида яққол кузатилди.
Тут парвонаси тухум, личинка, ғумбак ҳамда капалак (имаго) фазаларини ўтайди. Тухуми оқ, юмалоқ шаклда, тухумдан чиққан личинкалари 2-4 мм, ўрта ёшдаги личинкалари 10-12 мм гача ва катта IV-V ёшдаги личинкалари 17-22 мм гача узунликда бўлади. Личинканинг ранги, тут баргининг рангига мослашган бўлиб, яшил рангда бўлади.
Ғумбагининг узунлиги 8-10 мм, дастлаб оч қўнғир, сўнгра (ғумбак капалакка айланиши вактида) жигаррангда бўлади. Капалагининг қанотлари 15-17 мм узунликда, саргиш қўнғир рангда бўлиб, кундаланг кетган доғлари бор. Кейинги қаноти очрок тусда бўлади.
Зараркунанданинг кишлаб чиққан катта ёшдаги личинкалари ва ғумбакларидан апрел ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунликларида капалаклар учиб чиқа бошлайди ва биринчи авлодга асос солади. Аммо, бу даврда хашарот миқдори кам бўлгани учун унинг зарари сезилмайди.
Тут парвонасининг иккинчи авлод капалаклари тут дарахтининг ипак личинкаи боқиш учун кесиб олингандан сунг ривожланаётган новдаси хамда кесилмай қолган шохларининг усиш нуқтаси ва ёш баргларига 1-3 донадан якка-якка холда тухум қуяди ва ривожлана бошлайди. Х,ар бир капалак 50-60 та тухум қўяди.
Тухумдан чиққан личинкалар баргда очиқ яшаб унинг устки қавати билан озикланади. Туртинчи ёшлардан бошлаб личинкалар баргнинг бир томонини ўрай бошлайди ва унинг ичида химояланган холатда бўлади. Озикланишни тугатган личинкалар ғумбакка айланади. Улар дарахт пўстлоғи, тупроқда ва баргнинг ўзида ғумбакка айланадилар. Қизиғи шундаки, личинка ғумбакланишдан олдин ўзини ипча ёрдамида боғлаб қўяди. Агар бу ип кейинчалик узиб ташланса, унда ғумбакдан капалак учиб чика олмаслиги мумкин.
Тут парвонасининг зарари тут дарахтининг ривожланишида намоён бўлади. Унинг ривожланиши асосан ипак қурти боқиб бўлгандан кейин сезилади. Лекин айрим ҳолларда, масалан, Фарғона вилоятида, улар ипак қурти боқиладиган пайтда хам ривожланиб, натижада пилла ҳосилига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса пилла хосилини кескин камайтириб юборади.
Тут парвонасининг кейинчалик ўсиб чиққан баргларни зарарлаши ҳисобига новда узунлиги, йуғонлиги ва қиш совуғига чидамлилик даражаси пасайиб кетади.
Агар хар бир тут новдасида ўртача 1 та баркга ва 1та личинка тўғри келса, новданинг узунлиги 30 см.гача қискариши мумкин. Бундан ташқари, новданинг қиш совуғига чидамлилиги пасаяди. Назоратга нисбатан ва қишнинг қаттиқ келишига қараб, новда учлари 30-40% гача куриши мумкин. Янги новда узунлиги 50-60 см га қисқаради, барглар сони 20% га, унинг оғирлиги 21% га камаяди. Бу хол такрорланаверса, тут дарахти қуриб қолиши мумкин. (Рашидов 2001 й, Хужаев ва бошкалар, 2001 й).
Тут парвонаси Фарғона водийсида 5 авлод бериши маълум бўлди. Охирги авлод личинкаларининг ғумбаклари октябрнинг учинчи декадаси ва ноябр ойининг биринчи ярмида қишлашга кетади.
Баъзан куз ва қиш ойлари илиқ келган йиллари тут парвонасининг қишловга кетиши январ, феврал ва хатто март ойларигача давом этиши мумкин.
Тут парвонасининг биринчи авлодининг личинкалари ғумбакка айланиши июн ойининг охири ва II декаданинг ўрталаригача давом этади ва июн ойининг II декадасининг охиридан бошлаб имаголар пайдо бўлиб, шу декададан бошлаб тухум қўя бошлайди ва бу июн ойининг III декадасида хам давом этиб, шу декададан бошлаб кичик ёшдаги личинкалар тухумдан чиқиб, зарар етказа бошлайди. Тут парвонасининг тухумларидан июн ойининг охиридан бошлаб личинкалар пайдо булиб, июл ойининг I декадасининг охирида ва II декадасида катта ёшдаги личинкалар билан бир вақтда ғумбаклар хам кузатилади хамда II декаданинг охирида хамда III декадада тут парвонасининг имаголари билан бир қаторда тухум ва личинкалар пайдо бўлганлиги кузатилади.
Август ойида учинчи авлод личинкалари ва ғумбакларидан капалаклар пайдо бўлади. Август ойининг III декададасида капалаклар билан бир каторда уларнинг тухумлари хам кузатилади
Сентябр ойида тухум билан бир вақтда личинкалар хам кузатилиб, қисман тут парвонаси ғумбаклари хам учрайди. Сентябр ойининг охирида ғумбаклар билан бир вақтда тўртинчи авлод капалаклари хам пайдо булади. Сентябр ойининг охирида ва октябр ойининг I ва II декадаларида капалаклар билан бир вактда тут парвонасининг тухумлари хам кузатилади. Октябр ойининг II ва III декадаларида личинкалар ривожланиб, ноябр ойининг I декадасида қишки диапаузага кетади.
2022-йилдаги Тут парвонасига қарши илмий кузатишларимизни Фарғона вилоятининг Учкўприк, Данғара, Бағдод туманларида олиб борилди. Бунда 4-хил фоизли ҳид шимдирилган ферамонлардан фойдаланилди. Ферамон дозалари I-25% , II-50%, III-75%, IV-85%да шимдирилган. Данғара туманига ўрнатилган ферамонларда бир кечада I-22 дона , II-27 дона, III-28 дона, IV-32 дона капалаклар илинди. Учкўприк туманига ўрнатилган ферамонларда бир кечада I-3 дона , II-6 дона, III-33 дона, IV-85 дона капалаклар илинди. Бағдод туманига ўрнатилган ферамонларда бир кечада I-16 дона , II-21 дона, III-29 дона, IV-37 дона капалаклар илинди. Юқоридаги рақамлардан кўриниб туриптики IV-85%да шимдирилган ферамонлардаги капалаклар миқдори бир неча баробар кўплиги кўриниб турипти.
Тут парвонасининг қуртларига қарши курашда зараркунанданинг иқтисодий хавфли сонидан келиб чиққан ҳолда кимёвий кураш чораларини ўтказиш лозим. Ҳашаротларга қарши кимёвий кураш чораларини ўтказишда зараркунанданинг яшаш тарзи, унинг тузилиши, биологияси, экологияси, ҳаётчанлиги, ташқи муҳитга мослашиши, бир мавсумда кўплаб авлод бериши кимёвий курашнинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳисобланади.
Айрим вақтларда ошқозон ичак орқали кириб таъсир этувчи препаратлар, кемирувчи зараркунандаларга яхши таъсир этади, сўриб озиқланувчи зараркунандаларга таъсир кўрсатмайди, аксинча системали препаратлар сўриб озиқланувчи зараркунандаларга таъсир кўрсатса, кемирувчи зараркунандаларга кам таъсир кўрсатади. Лекин контакт таъсир қилувчи препаратлар кўплаб зараркунандалар, жумладан тут парвонасига ва уларнинг энтомофагларига ҳам яхши таъсир кўрсатади. Шу билан бирга тут парвонасига бу препаратлар, яъни контакт таъсир этувчи препаратлар кам таъсир кўрсатади. Чунки тут парвонасининг қуртлари баргларини ўраб ичига кириб олади. Шу сабабли бу препаратларнинг самараси кам бўлади.
Моспилан 20 %ли н.к 0,2 л/га 70 %таъсир кўрсатса, Бифстар 10%эм.к 0.4л/га сепилганда 85 %, Aikido-super 10% эм.к 0.25 л/га сепилганда 92% самарадорликка эришилди.
Кимёвий усулдан ташқари Олтинкўз ва Бракондан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда экологияга салбий таъсир этувчи кимёвий препаратлардан воз кечилади. Айниқса энтомофаглардан фойдаланиш доривор ўсимликларни ўстирувчи ва шифобахш чой ва дамламалар ишлаб чиқарувчи «Меҳригиё» хусусий корхонаси учун жуда самарали усул ҳисобланади.
Тут парвонасининг тухумлари, кичик ва катта ёшдаги қуртларига қарши биологик воситалардан фойдаланиб кураш чораларини ташкил этиш, бу аввало арзон ҳамда атроф муҳит мусаффолиги ва инсонлар саломатлигига ҳам мутлақо безарардир.
Биологик кураш тадбирлари доирасида тут парвонаси тухумларига қарши олтинкўз личинкаларини 1:10 ва 1:20 нисбатда қўллаш, кичик ёш, майда қуртчаларга қарши олтинкўз личинкалариани 1:5 ва 1:10 нисбатда тарқатиш ижобий натижалар беради.
Шу билан бирга зараркунандаларнинг катта ёшдаги қуртларига қарши бракон паразитини 1:1 ва 1:5 нисбатларда (Bracon sp). 1:10 нисбатларда қўллашда ҳам самарадорлик юқори бўлади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти Фарғона филиали директори: Хайдаров Жаҳонгир. Катта илмий ходим: Миржалол Мирзаахмедов, тадқиқотчи: Нозимжон Розиқжонов.



















