Батат (ширин) картошкасини янги яратилган навларининг шифобахш хусусиятлари

БАТАT – JPOMOEA BATATAS – СЛАДКИЕ БАТАТ ( сладкий картофель).  Печакгулдошлар (печакгуллилар оиласи)га мансуб бир йиллик, иссиқсевар ўсимлик бўлиб, пояси ер бағрлаб ўсади, бўғинларидан илдиз чиқаради, сербаг, барглари узун бандли, юраксимон шаклида. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида экилади, 40 дан ортиқ тури бўлиб, шундан  3 тури  Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда 1993 йилдан маданий ўсимлик сифатида, сабзавот, ем-хашак ва техник экин сифатида экилади. 25 йил ичида 10 дан ортиқ янги навлари якка танлаш йўли билан яратилди. Четдан, асосан асаларилар ёрдамида чангланади. Бохорда ва ёзда экилади. Бататнинг илдизмевасидан ўндирилган майсасини қаламчаларидан кўчат қилиш орқали кўпайтирилади. Илдизмеваси, 20 грамдан –  400 – 450 грамгача, айримлари 3.5 – 5.0 килограмгача етади.  Гектаридан ўртача 800-900 центнер илдизмева етиштирилади. Барра барглари, илдизмеваси озиқ-овқат сифатида ишлатилади ва консерва, крахмал ва спирт олишда бирламчи хом-ашё сифатида фойдаланилади.

Янги навларини яратилиши

Батат картошкасининг ватани Жанубий Америка. Ўрта Осиёда 1990 йилгача экилмаган. 1992 йилда Украинадан икки дона картошкани почта орқали олиб келиб, аввал Олтинкўл туманида экилиб кўпайтирилган, у ердан Найнаво қишлоғига олиб келиб тупроқ-иқлим шароитига мослаштирилган. Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида, Сабзавот полиз экинлари картошкачилик илмий тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станциясида, Гулистон давлат Университетининг бир группа ёш олимлари билан биргаликда бир неча ўн йиллардан буён, сабзавот,  ноёб сабзавот ва ноананавий экинларни турлари бўйича қатор тажрибалар олиб борилди. Тажрибалар меваси сифатида 2016 йилдан якка танлаш йўли билан “Хазина”, “Хазина – 1”, 2018 йилдан “Хазина – 2”, “Хазина – 3”, “Хазина – 4”, “ГулДУ – 1” ва “ГулДУ –  2” каби   навлари яратилди ва Давлат Нав синаш комиссиясига тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги  вазирлигига қарашли Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Марказининг 2019 йил 27 декабрдаги №-41-сонли қарори билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасини хамма худудларида экиш учун тавсия этилган, қишлоқ хўжалик  экинлари қаторида Давлат реестрига киритилди.

Ўтказилган тажрибаларга кўра, янги яратилган батат картошкасини етиштириш агротехникаси 2000 йилда ишлаб чиқилган ва “Батат картошкасини етиштириш агротехналогияси” номи остида “Ҳаёт” нашриётида алоҳида брашура холатида шу йилда чоп қилиниб, картошка ихлосмандларига тақдим қилинган.

Бататнинг каллорияси оддий картошканикидан юқори, таркибида крахмал, оқсил, минерал тузлар, углеводлар, кўп турдаги дармондорилар (витаминлар), минераллар, органик кислаталар ва дисахридлар мавжуд.

Уларнинг миқдори ва таркиби ўсиш жойи ва навларига боғлиқ тарзда, айрим навларида ички массасининг ранглари билан фарқланади, аксарият ҳолларда сариқ ёки оловрангда бўлади.

Батат тез ўсади, жуда беор ва ғоят серхосилдир. У оддий картошкага нисбатан мазали, ширин, тўйимли ва шифобахшдир. Бататни унидан тайёрланган вафли, печенье, пряникларни тайёрлашда шакар солинмаса хам  жуда ширин ва тўйимли бўлади. Бататдан 100 дан ортиқ овқат ва пишириқлар тайёрлаш мумкин. Чорва хайвонларини ва товуқларни боқишда унинг поясини унидан фойдаланилса чорва хайвонларни махсулдорлиги ошади, парандаларнинг тухимларини катталиги сезиларли ортиши тажрибада аниқланган.

Қуйдаги жадвалда батат картошкасини оддий картошкага нисбатан фарқлари келтирилган:

 

№ Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Батат картошка Оддий картошка Фарқи,

Баровар

1 Хосилдорлиги    ц/га 800 – 900 200 – 250       4-5
2 Калорияси   ккал      688      312        2.2
3 Оқсил     %       5.2      0.7        7.4
4 Углеводлар     %      93.9      60.5        1.6
5 Крахмал     %      42.5      25.0        1.7

 

Халқ табобатида ишлатилиши.

Янги яратилган Батат картошкасининг илдизи, илдиз меваси, пояси, барги, гули ва уруғи доривор сифатида фойдаланилади, таркибида глюкозидлар, фитоницидлар, витаминлар, рафанол, холин, гастидин, ферментлар, эфир мойлари, калий тузлари ва бошқа бирикмалар бор.

Халқ табобатида ишлатилиб келинади, хозирда ошқозон – ичак, нафас органлари, юрак – томир системаси ва кўплаб бошқа касалликларни даволашда ва олдини олишда,  ўпка шамоллашида, қон тупирганда истеьмол қилишни, шарбати инсонни иштахасини очишда, меьда ширасини оширишда, овқат хазм қилишни яхшилшда тавсия қилишган.

Батат таркибида турли хил инсон хаёти учун зарур бўлган элементлардан ташқари шифобахш ўсимликлар қаторида литий элементини кўплиги, бу ўсимликга бўлган қизиқишни янада кучайтиради. Кўп йиллик илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одам организмида 60 миллиграм литий элементи мавжуд бўлиб, одам организмида юқоридаги миқдордан литий миқдори камайиб кетса, кўз хиралашиши, простата безини шамоллаши ва у аденомага айланиши, хотирани заифланиши, аёлларда миома хосил бўлишига олиб келади. Хамма озиқ-овқат таркибида литий бор, энг кўп миқдорда литий сақловчи озиқ-овқатлардан бири, бу қизил пиёз билан пиширилган батат картошкаси хисобланади. Илмий халқ табобатида хотирасини йўқатган, кўзи хиралашган, простата бези шамоллаган беморларга қизил пиёз билан батат картошкани мантиқозонда, буғда пишириб, хар куни уч махалдан, битадан тенг миқторда истеьмол қилиб боришни тавсия қилинади.

Батат картошкаси инсон организмида учрайдиган барча касалликларни даволашда ва кўпгина касалликларни келиб чиқмаслигини олдини олишда ишлатилади.

Муолажалардан тавсиялар:

  1. Батат илдизмевасида натрий, калий, кальций, магний, фосфор, йод ва темир моддаси бўлганлиги учун юрак-томир ва кўз касалликларини олдини олишда, профлактикаси мақсадида, кун давомида 200-250 грамдан истемол қилиб туриш тавсия қилинади;
  2. Ушбу илдизмевада кўп миқдорда мавжуд бўлган В6 дармондориси қон томири деворларини эластиклигини яхшилайди;
  3. Ундаги С дармондорининг кўплиги билан инсон организмини узоқ вақт ёш бўлишлигини таьминлайди ва иммун тизимини муфофиқлаштиради;
  4. Ортиқча вазиндан халос бўлиш истагида юрганлар, уни бемалол кўпроқ истеьмол қилишлари мумкин. У бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб. Ичак деворларини тозалашга ёрдам беради ва метаболизмнинг жадаллашувига ва алмашинув жараёнларининг маромига кўмаклашади;
  5. Батат таркибидаги калий инсонларнинг асаб тизимига яхши таьсир кўрсатади, шу сабабли уйқусизлик, невроз, сурункали толиқиш ва чарчоқдан азият чекаётганлар кунига истеьмол қилиб туриш керак;
  6. Шунингдек у мушак тизмларини бўшаштириш ва тиклашга яхши ёрдам беради;
  7. Бу ўсимликда кўпроқ миқдорда дармондорилар мавжудлиги, ёш билан боғлиқ кўриш қобилятидаги ўзгаришлардан ташвишланаётганлар учун ажойиб кашфиёт дейиш мумкин;
  8. Ушбу неьмат билан хар куни 200-250 грамдан истеьмол қилиб юрган инсонлар, яратганни берган умирларини узайтиришларига ёрдам беради.

Юқоридагилардан ташқари илмий тиббиётда ва таббобатда, олим ва табиблар ушбу неьматдан яна юзлаб касалликларни даволаш ва олдини олиш учун тинмай изланмоқда. Ушбу ноёб ўсимлигини янги сирларини очиш учун замонавий техналогик асбоб-ускуналар билан жихозланган лабараториялар мавжуд бўлса, бу ўсимликни янги қирралари келажак авлодлар учун очилишига имкониятлар яратилади.

Абдумалик  Ўринбоев  – «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалиги ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институти Андижон илмий тажриба станциясини Катта илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги;

      Алишер Вахобов – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институти Андижон илмий тажриба станцияси Катта илмий ходими, Биологи фанлари номзоди, доцент;

         Мохигул Шарафиддинова – Андижон Давлат Университетини 2-босқич талабаси, тадқиқотчи;