БАТАТ – МЎЖИЗАКОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАХСУЛОТИ
Батат (ipomoea batatas) – ширин картошка, печакгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик, иссиқсевар ўсимлик бўлиб, пояси сербарг, ерга таралиб ўсади. Туганаги (картошкаси) йирик (0,2 – 1,5 килограммгача, айримлари 3-5 килограммгача), чўзиқроқ, таркибида 24-28 % азотли моддалар ва 42 % гача қуруқ модда бор. Озиқ – овқат сифатида, консерва, крахмал, спирт олишда бирламчи хомашё сифатида ишлатилади.
Ватани Жанубий Америка, асосан, тропик мамлакатларда, дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларда экилади. Гектаридан 800-900 центнер хосил олинади. Батат картошкаси қаламчаларидан кўпайтирилади. Февралъ – март ойларида иссиқхоналарда картошкасидан чиққан ўсимталаридан қаламча тайёрлаб, илдиз оттирилади, апрелъ ва май ойларида орасини 70 – 80 см, қатордаги туплар орасини 30 – 40 см қилиб ўтқазилади. Қатор ва ўсимлик оралиғи юмшатилиб, ўғитлаб ва суғориб турилади.
Куз ойларида палаги ўрилиб, картошкаси ковлаб олинади. Картошкаси 7 – 10 кун давомида сўлитилиб, махсус яшикларда 10 – 12 С хароратда сақланади. Пояси кўк холида қуритилгани, силос қилинган кўк массаси чорва молларига яхши тўйимли озиқа хисобланади. Паррандаларни ушбу ўсимлик унидан қўшилган емидан боқилса, тухумларининг катталиги ортиши кузатилган.
Батат картошкасининг янги чиққан баргларидан одамлар кўк сомса чучварвлар қилиб, истеъмол қилишлари мумкун. Чунки унинг таркибида витамин А, В1, В2, РР ва С, оқсил, углеводлар хамда органик моддалар мавжуд.
Батат картошкасида минерал моддалар, хусусан натрий, калий, калъций, магний, фосфор, темир хамда йод моддалари кўплигидан бошқа картошкалардан ажралиб ва фарқланиб туради. Тез ўсади, жуда беор, ғоят сермахсулдир. Бошқа картошкаларга нисбатан мазали, ширин, тўйимли, таркибидаги крахмал миқдори 1,7 баробар кўп. Ўртапишар нави жуда тўйимли, шифобахш хусусиятларга эгадир.
Унинг унидан 50 дан ортиқ таом тайёрлаш мумкин. Вафли, печенъе, пряниклар тайёрлашда шакар солинмаса ҳам ғоят ширин ва тўйимли бўлади.
“Андижон” наширётида Абдумалик Ўринбоевнинг “Батат картошкасини етиштириш технологияси” илмий оммабоп тарзида 550 нусхада брашура тайёрланиб сабзавоткорларга тақдим қилинди.
Хозирда батат картошкаси қаламчалари “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида тайёрланиб, картошка етиштиришни хохловчиларга етказиб берилиши режалаштирилган.
«Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик фермео хўжалигида Батат картошкасининг қуйидаги янги навларини якка танлов асосида яратилди ва қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясиа берилиб, экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилди ва киритилмоқда.
Улар қуйидагилардан иборат:
1 – «Хазина» нави, ем-хашак ва ширали озуқа сифатида экилади;
2 – «Хазина – 1» нави техника экини сифатида , крахмал олиш учун махсус экилади;
3 – «Хазина – 2» нави хам техник экин сифатида шакар олиш учун махсус экилади;
4 – «Хазина – 3» нави сабзавот экини сифатида экилиб, сабзавот сифатида истемол қилинади;
5 – «Хазина – 4» нави ем-хашак сифатида ширали озуқа сифатида экишга тавсия қилинади.
Абдумалик Ўринбоев



















