Бамия – етиштириш технологияси ва шифобахш ҳусусиятлари

Ўсимликлар дунёсида 570 минг ўсимлик тури мавжуд бўлиб, шундан республикамизда 4700 тури ўстирилади. Бу бутун дунё ўсимликлар флорасини 0,8 фоизини ташкил қилади.

 Мамлакат аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева, сабзавот, кортошкачиликда хосилдорликни ошириш уларни юқори сифатли уруғчилигини ташкил этишда янги технологияларни олиб кириш ҳозирги кун талабидир.

Сабзавотчиликда истеъмол учун қимматли бўлган тўйимли витаминларга бой серҳосил ноёб ўсимликларни танлаб ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва уларни фермер хўжаликлари, томорқа ер эгалари соҳа мутахассислари орқали уруғчилигини ташкил қилиб, кенг миқёсда экишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.Ушбу мақолада муаллиф ноёб сабзавот экини бўлган бамия ўсимлигин етиштириш ва ундан юқори хосил олиш бўйича тавсиялар берган.

Планетамиз аҳолисини йил сайин кўпайиб бориши аҳолини озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб қолмоқда. Шу боис дунё аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлиги ва танқислигини таъминлашни олдини олиш учун янги ноёб ўсимликларни сабзавот экинларига қаторига қўшиб улардан мўл ҳосил олиш ва уруғчилигини ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаб, ишлаб чиқаришга жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.Ҳозирги кунда сабзаот экинлари турларини кўпайтириш билан бирга доривор ўсимликларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Дунёда ўсимлик турлари ичида ноёб ва шифобахш ўсимликлар мавжуд бўлиб, булардан бири Бамия ўсимлигидир.

  БАМИЯ  —  HIBISCUS –   ғўзадошлар – гулҳайригулдошлар оиласига мансуб бир йиллик техник ўсимлик бўлиб, Европа ва Осиёнинг ўрта минтақаларида 12 тури экилади, Ўзбекистонда экилмайди.     Поясини узунлиги  1.5 метргача, йўғонлиги 2.0 сантиметргача, туклар билан қопланган, барглари панжасимон бўлиб, 3 – 7 бўлакли, узун бандли, гуллари йирик, оқ, сариқ ёки пушти, косачаси  икки қават, якка – якка  барг қўлтиғида ва поя учигача ва тожбарглари  қат-қат  жойлашган, гулбарглари тўғри 5 бўлакли, икки жинсли, чангчилари жуда кўп, ипчалари туташ, уруғчиси битта.

  Июнь – августда гуллайди, июль – сентябрда уруғлайди.  Мевасини узунлиги 15 сантиметргача 5 қиррали, эни 6 сантиметргача, мевасини 2 – 3 сантимет каталикдан бошлаб барралигида  истимол қилиш мумкин. Унинг мевасидан бир неча ўндан ортиқ таомлар ва салатларни тайёрлаш мумкин, унинг уруғларини димлаб, қайнатиб консервалаш мумкин,  Мевасининг 100 грамм таркибида –2 грам оқсил, 1 грам мой, 3.8 грам углеводлар ва 90.1 грам сув, сув таркибида инсон организми  осон ўзлаштирадиган микро элементлар, жумладан темир ва диетик тола ҳамда дармондорилар С, В грухи,К, А , калий ва калций элементлари ҳам бисрёрдир.

Унинг қуввати  – 31 ккални ташкил қилади. Бу дегени вегетаринлар учун айни муддодир, Ҳомиладор аёлларнинг севимли таомлари, ҳам ўзига, ҳам ҳомиласини нормал ривожланишига, гармонларни таьсир каттадир. Ўсимликда мавжуд бўлган гармонлар инсон организмини кучайтириб, имунитетини оширади. Бамия мевасини истьемол қилганда инсон оранизмидаги қонни ва қанд миқдорини нормаллаштириб туриши билан ҳаректерлидир. Унинг мевасидаги моддалар инсон оганизмидаги ортиқча ҳлостеринни ва бошқа зарарли моддаларни чиқариб ташлашга ёрдам берар экан.          Бамияни мевасидан  асосан диетик таомларни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Ғарб олимлари-врачларининг тадқиқотларининг натижасига кўра ушбу ўсимликнинг барра кўсагини доимо истемол қилиб борган инсонларда рак касалини ривожлантирмай, балки унинг олдини олишга ҳизмат қилар экан.

Ўзбекистоннинг хусусан Фарғона водийсининг тупроқ-иқлим шароитида бамия ўсимлигини экиб, уни парваришлаб юқори хосил олиш мумкин. Бамияни экишдан мақсад импорт ўрнини босувчи техника ўсимлиги бўлиб, унинг баргидан юқори навли чойлар ва кофени ўрнини босувчи ичимлик тайёрлаш мумкин. Чой ва кофени малакатимизга олиб келиш учун миллардлаб валюта тежалиши, натижада Республикамизнинг иқтисоди янада ривожланишига имконият  яратилади. Бу ўсимлик фармацептика йўналишида хам қимматли хом – ашё хисобланади.

Республикамизда бу ноёб ўсимлик тўғрисида маълумотлар кам учрайди. Етиштириш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича деярли харакатлар бўлмаган. Илмий мақолалар чоп этилмаганлиги боис ушбу ўсимликни етиштириш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича қатор йиллар тажриба олиб бордик.

Тажриба 1992 йилда бошланган.  Ўша йиллари Республикамиз мустаққил бўлган йиллари, баьзи озиқ – овқат махсулотлари етишмас эди, Ўшанда Қиримдан олиб келинган бамия ўсимлигини уруғини экиб, унинг баргидан чой дамлаб ичишган, уруғини туйиб кофе ўрнига танаввул қилишган, аҳолимиз ундан фойдаланишган. Шахрихон тумани “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида 2007 йилдан тажрибалар давом эттирилган.. Тажриба 2 хил схемада 4 хил вариантда ўтказилди. 1-схемада 70 х 20 – 1; 2-схемада 70 х 30 – 1. Кўрсатилган кўчат қалинлигида ўсимликларни ривожланиши ва хосилдорлиги таҳлил қилинади. Бунда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

Тажриба олиб бориладиган дала кузда ҳайдаб хайдов олдидан 20 тонна чириган гўнг, фосфор 3\1 қисми шудгорлаш олдидан НРУ мосламаси орқали солинади. Ўғит нормаси қуйидагича N 180, P 150, K 100. Фосфор ва калий қолган қисми вегетация даврида азот уч маротаба бўлиб берилади.

Суғориш тупроқ ва ўсимлик холтидан келиб чиқиб 6-7 маротаба бегона ўтлардан тозалаш ва чопиқ 2 марта ўтказилади. Экиш 20 апрелда сабзавот уруғини экишга мосланган сеялкалар билан экилади. 1-схемага 14 кг. 2-схемага 11 кг уруғ сарфланади. Уруғларни униб чиқиши бир вақтда яъни 8-10 кунда кўрина бошлади. Кузатув ҳар 10 кунда 10 дона ўсимликда олиб борилди. Кузатув давомида ўсимликларни униб чиқиши, чин барг ҳосил бўлиши, асосий пояни ўсиши, шохчалар хосил бўлиши, мева тугунчаси, мева кўсакчалари хосил бўлиши кузатиб борилди. Провардида хосилдорлик аниқланди.

Кузатув натижалари шуни кўрсатадики 2 хил схемада экилган Бамия ўсимлиги униб чиқиши чин барг хосил бўлишигача бир хил натижага эга бўлади.(Жадвал).

1-жадвал

№ Схема Униб чиқиши (кун) Чин барг хосил бўли

ши (кун)

Асо

сий пояни ўсиши (см)

Шохча

лар

хосил бўли

ши (дона)

Туганак

лар

хосил бўлиши олдидан

поя

узунлиги (см)

Мева тугун

ча

лари

(дона)

Мева кўсак

чалари хосил бўлиши (дона)

Хосилдорлик т\га
1. 70х20-1 8-10 6-8 45-50 4-5 1,80 8-10 14-16 8
2. 70х30-1 8-10 6-9 55-60 6-8 2,10 12-14 18-20 10

         Изох: меваларни хосил бўлишига қараб хосил 3 марта йиғиштириб олинди.

Кузатувни давом эттирганимизда ривожланишнинг кейинги босқичларида асосий поянинг ўсимлигида ва бошқа кўрсаткичларда фарқ сезиларли даражада ўзгариш борлигини кўрсатди.Кузатув натижаси ўсимликни кейинги ривожланиш фазаларида асосий пояни ўсиши 1 тажрибада 50 см. ўсган бўлса, 2 тажрибада 60 см.ни ташкил қилди. Бундай ўзгаришлар кейинги кузатувларда яъни шохлар хосил бўлишида туганакларни шаклланишида асосий пояни ўсишида меваларни хосил бўлишида, мева кўсакчаларини ривожланишида фарқ яққол сезила бошланди.

Ривожланишдаги бундай ўзгаришлар кейинчалик хосилдорликка ўз таъсирини кўрсатади. Жадвалдан кўриниб турибдики, 1-схемага қараганда 2-схемада хосилдорлик 10 тоннани ташкил қилди. Ўртадаги фарқ 2 тоннага борди. Демак, Бамия ўсимлигини ўстиришда ўсимликларни жойлаштириш, кўчат қалинлиги, озиқланиш майдони муҳим аҳамиятга эга эканлиги тажрибадан кўриниб турибди.

Ўтказилган тажрибадан шундай хулосага келиш мумкинки Бамия ўсимлигини етиштириш жуда ҳам мураккаб эмас, фақат қизиқиш бўлса етарли. Олиб борилган тажрибага асосланиб бу шифобахш ўсимликни ўстиришда кўчат қалинлигига аҳамият бериб бошқа зарур агротехнологиялар ўз вақтида олиб борилса кўзлаган мақсадга эришиш мумкин. Биз бу ноёб ўсимликни етиштиришда 70х30-1 схемада яхши самара беришини аниқладик. Натижада “Шифокор” номли Бамиянинг янги нави яратилишига асос солинди.

Мўжизавий шифобахш ноёб сабзавот экинига бўлган қизиқиш бизни ҳам бу ўсимлик устида тажриба олиб боришга етаклади. Шуларни хисобга олиб ноёб ўсимликка уни шифобахшлиги тўғрисида қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламиз

.Бамияни уруғи таркибидаги мой 0,8-2,0 фоизни ташкил қилади, мутаҳасисларни фикирларича унинг мойи зайтун мойидан ҳам яхшироқ ва сифатлироқ эканлиги амалда исботланган.

Бамияни қуритилган ва қовурилган уруғларидан қаҳва (кофе) ўрнини босувчи ичимлик тайёрланган.

Унинг мевасидан тайёрланган озиқ-овқатларидан доимий равишда фойдаланиш натижасида:

  • Меваси таркибида шилимшиқ моддаларни кўп бўлганлиги сабабли ошқозон-ичак касалликларига яхши таьсир қилади ва олдини олади;
  • Ортиқча токсин ва шлаклардан тозалайди;
  • Юрак ва қон томирларни мустаҳкамлайди ва қувватини оширади, гипертонияга қаршилигини кучайтиради, қон айланиш тизимини меьёрда бўлишлигини таминлайди;
  • Нерв фаолиятини яҳшилайди, ундаги магний элементи асаб тизимини мустаҳкамлайди;
  • Қондаги қанд миқдорини пасайтиради;
  • Бепушликни олдини олишда яхши самара беради;
  • Ҳомиладор аёлларни овқат ҳазм қилиш тизмини ишлашини яхшилайди ва ҳомилани келажакда юқиши мумкин бўлган касалликлардан ҳимоя қилади;
  • Генито-сийдик тизимини бузилишида, сперматорея ва сурункали дизентерияга қарши жуда фойдали, шунингдек, яраларни тезроқ битишига, гемаройдан ҳалос бўлишлигида хам яхши фойда беради.

 

Тарихчиларнинг берган маьлумотларига кўра, тариҳда ўтган буюк шахслар, яьни, Мисирлик Клеопатра, Хитойлик Канфузий, Италиялик Лианардо Да Винчи, Франциялик Напалеон, Россиялик Елизавета II,  Болгариялик Ванга ва кўплаб  тарихий шахсларининг дастурхонида асосий озиқ-овқатларини бамиядан бўлган таомлар ташкил қилганлигини тарихчилар ёзиб қолдиришган.

 

Бамиянинг кўсаксимон меваси сабзавот кўкат тарзида суюқ овқат ва салатларга ишлатилади. Мевасини хомлигича ейиш, пишириш, қовуриш, консервалаш мумкин.Бу ўсимликни Ўрта Осиёда яқиндан бошлаб экишга киришилди. Республикамизда етиштириш технологияси ишлаб чиқилмоқда.

Тажриба қўйишдан асосий мақсад, бизни шароитимизда ўстириш ва етиштиришни йўлга қўйиб,  янги серхосил ва шифобахш навларини яратишга асос солишдан, ер эгалари фермерлар ва томорқа эгаларига тавсия беришдан иборат.

          Ўринбоев Абдумалик – Селекционер-патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигининг илмий ходими, Ўзбеистон тиббий–илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтининг “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.

    Илхомжон Юсупов – тадқиқодчи.