Олма сақлашга таъсир этувчи омиллар

Олма, нок ва бошка уруғли мевалар омборхоналарда йўқотилишининг асосий сабаблари, вегетасия даврида дарахтларга ортиқча азот бериш; меваларни ўз вақтида териб олмаслик (йиғим-терим кечикиши); узилгандан кейин тез совитмаслик; омборхоналарда ҳарорат юқори бўлишидир. Ўзбекистон омборхоналарида сақланадиган меваларнинг 90% га яқинини олма ташкил қилади. Мевалар орасида олма энг узоқ (8-9 ой) сақланиш хусусиятига эга. Голдспур, Делишес, Жонатан, Нафис, Ренет Симиренко, Оқ Розмарин ва баъзи бошқа навлар сақлашга кўп қўйилади. Узоқ сақлашга мўлжалланган мевалар қўлда терилади. Ҳосил яхши сақланиши учун олма ва бошқа меваларнинг кўп турларини бирорта антиоксидант (дифениламин, этоксихин ва б.) билан ишлов берилган қоғозларга ўрашади. Ўзбекистонда қоғозга хлопкоспорин биопрепаратининг (таъсир этувчи моддаси Басиллус субтилис 26Д бактериясининг ҳужайралари ва споралари) 0,7 млрд/мл концентрацияли эритмаси билан ишлов бериш тавсия қилинган. Бунда ўлчами 57х38х16,6 см бўлган яшикка 120 мл ишчи эритма (1,2 г препарат) сарфланади. Ундан ташқари, сақлашга қўйиладиган олма мевалари хлопкоспориннинг ишчи эритмасига ботириб олинади. Ишлов берилган қоғоз мева устидаги микроорганизмларни йўқотади ёки ривожланишдан тўхтатади, мевани турли касалликлар ва қуриб қолишдан асрайди. Авайлаб терилган олмалар сараланади, перфорация қилинган (майда тешиклари мавжуд бўлган) яшикларда, остига коғоз ёзиб, 1-2 см қиринди устига жойланади, қоғоз билан ёпилади. Қоғоз устига 1 см қиринди солинади, кейинги қаторлар ҳам шундай тўлдирилади, яшик михлаб ёпилади ва мевалар тезда совитилади. Уларни сунъий совитиладиган омборларда контейнерларда -1-1°С, 90-95% ХНН, атмосферасида 19% кислород ва 0,1-1,0% корбонат ангидрид, бўлган шароитда сақлаш лозим. Олма навлари ҳарорат, ХНН ва газ муҳитига муносабати бўйича фарқланади. Ундан ташқари, паст (0°С) ҳароратда сақлаганда етилмаган мевалар тўлик пишмайди (ранги, таъми, хушбўйлиги яхши бўлмайди, эти дағаллигича қолади). Баъзан навларнинг (Ренет Симиренко, Жонатан) мевалари 0°С да узоқ сақлаш натижасида тўлиқ етилиш хусусиятини йўқотади, пўсти ва эти қораяди. Аксинча, Бойкен, Ок Розмарин ва Голден Делишес навларининг мевалари -1,5°С да ҳам яхши сақланади ва аста-секин ҳарорат кўтарилиши билан сифати яхшиланади. Газ муҳити бошқариладиган омборларда сақланадиган баъзи навлар (Ренет Симиренко, Сари-синап, Голден Делишес) СО: нинг юқори миқдорига (3-5%) чидамли ва уларни сақлаш учун СО: О, нисбатини 5:3 ҳолда тутиш тавсия этилади: бошқалари (Розмарин ва б.) учун О оз ва СО деярли мавжуд бўлмаган муҳит қулайдир. Совитилган ҳолатда сақланган мевалар ҳароратнинг кескин ўзгариши юз берганда шикастланади, шу сабабли омборхонадан меваларни олишдан олдин уларни ҳароратини аста-секин тушириш  лозим. Одатда узоқ сақлашга олманинг Ренет Симиренко, Оқ Розмарин, Белъфлер, Қандил Синап, Вайнсен, Золотоэ Грайма, Нафис, Голден Делишес, Жонред ва б. навлари, беҳининг Самаркандская, Бухоро, Совхозная, Хорам олма бехиси навлари қўйилади.

Нишонов Норжигит

“Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маркетинги бўйича техник кўмак” лойиҳасида минтақавий иқтисодчи