Гулкарамнинг бактериоз (қора чириш) касаллиги

Бактериоз касаллигининг ўзига хос хусусиятларидан бири-ўсимлик баргларида ва карам бошида жуда кўплаб (диаметри 1-3 мм ) қора доғлар ҳосил бўлишидир. Аввалига доғлар шакли юмалоқ, сувли бўлади. Касаллик таъсирида ўсимлик тўқималари нобуд бўлгач доғлар қўнғир-кулсимон ёки қўнғир тусга киради ва бир-бирига қўшилиб кетади.

Қарши кураш чоралари: Далани ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, уруғларни кимёвий ишлов бериш экишдан олдин қиздириш орқали ишлов бериш, алмашлаб экишга риоя қилиш. Ўсимликларни амал даврида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, кўчатхона тупроғини дезинфекция қилиш, тупроққа 5 см чуқурликда коллоид олтингугурт солиш (30-40 кг/га) ва унинг 0,40-0,45% суспензияси билан кўчат экиш пайтида суғориш.