Ушбу мақолада, чумолилар устида қилинган сўнги тажрибалар, халқ хўжалигида, озиқ – овқатда ва илмий табобатда қўлланилиши атрофлича ёритилган. Чумолилар – синфи – Хашоратлар; катта оила – Vespoidea; тури – Бўғимоёқлилар; туркуми – Пардақанотлилар.
Чумолиларнинг биологик таьрифи. ЧУМОЛИЛАР – Муравей – Formicidae – пардақанотлилар туркумига мансуб хашоратларнинг оиласи бўлиб, ер юзида 7 000 га яқин тури аниқланган. Ишчисининг гавдаси 0.8 – 30 мм, урғочиси ишчиларникидан бир оз йирикроқдир. Чумолилар қорни кўкрагига бир, икки бўғимдан иборат ингичка беллари оқали ҳаракатчан бириккан. Мўйлови ингичка, қанотлари қисман томирланган. Улар иссиқсевар ҳашорат бўлиб, тропик мамлакатларда жуда кўп тарқалган. Чумолиларни уяси жуда мураккаб тузилган, уяда жамоа бўлиб яшайди, жамода она – урғочи чумоли, эркак чумоли, ишчи ва аскар чумолилар биргаликда яшайдилар. Қанотли урғочи ҳамда эркак чумоли ҳавода жуфтлашади, эркаги урғочисини уруғлантиргандан кейин ҳалок бўлади. Урғочи – она чумоли ерга тушиб, қанотини ташлайди ва янги жамо учун уя қазиб, уясига бир неча минглаб тухум қўйади. Тухум тўла метаморфоз (ривожланиш натижасида бошқа кўринишга ўтиш, бошқа тусга кириш, айланиш) билан ривожланади. Уруғланган тухимдан урғочи ва эркак чумолилар, уруғланмаган тухимдан эса ишчи ва аскар чумолилар чиқади. Чумолилар жамоаси мустаҳкам қонун-қоидали, индивидлараро алоқа турли – туман ва жуда мураккаб, ишчи чумолилар уя қазийди, озиқ тўплайди ва бошқа ишларни бажаради, аскар чумолилар оилани ҳимоя қилиб, душмандан сақлайди.
Чумолиларни халқ хўжалигидаги ахамияти. Ўзбекистонда чумолиларнинг 6 кенжа оиласига мансуб 270 га яқин тури, жумладан ўрмон сариқ чумолиси, қора чумоли, қўнғир чумоли, қизил чумоли, дарахттешар қора чумоли, боғ чумолиси, уй чумолиси(қумисқа) ва бошқалар учрайди. Улар қишлоқ хўжалигига зарар етказадиган ҳашоратларни еб қишлоқ хўжалиги махсулотларини хосилдорлигини оширишга ўзларини беьминнат хиссаларини қўшиб келадилар. Улардан бир асосли оддий карбон кислата – чумоли кислатасини 17 асрдаёқ олиниб, ундан ҳалқ хўжалигини турли сохаларида, яьни тўқимачилик саноатида, терини ошлашда, катализатор тайёрлашда, мураккаб эфирларни синтезлашда, шарбатларни консервалашда ва бошқа сохаларда кенг ишлатилмоқда.
Чумолиларнинг қишлоқ хўжалигидаги ахамияти жуда каттадир. Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида, бир неча ўн йиллар мабойинида, чумолиларни қишлоқ хўжалигига таьсирини ўрганиш учун илмий тажрибалар ўтказиб келинмоқда. Тажрибалар шуни исботламоқдаки, чумолилар ерни паст унимдолиги бўлган ташландиқ жойларга уя қуриши, уясининг атрофидаги 100 квадрат метр териториядаги тупроқни бир йил давомида, тупроқ структурасини яхшилаб, унумдор тупроққа айлантириб бериши амалда тасдиқланди, тупроқни нафас олиши яхшиланиши натижасида ўша тупроқни стуруктураси 5 йил мабойинида бузилмай, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори хосил олиши амалда ўз тасдиқини топпди.
Эрта бахорда янги ривожланаётган ўсимликларда сўрувчи ва кемирувчи қишлоқ хўжалиги зараркунандалари катта зарар келтиришади, чумолилар эса уларнинг тухумлари билан озиқланиши эвазига жуда кўплаб уларни қириб ташлайди. Табиат мувозанатини доимо сақлаб туради.
Зероки чумолилар ҳис қилади, сезади, доимо ҳаракатда, нимагадир улгуриб қолишга интилади, нидо қилади, диққатни жалб қилади, буюради, қайтаради, такидлайди, насиҳат қилади, сўзларни бир-бирига етказади, баён қилади, огоҳлантиради ва ҳайдайди.
Безисга Қурони каримни “Намл” сурасини 18 – оятида, “Токи улар чумолилар водийсига келганларида: “Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан босиб-эзиб юбормасинлар, – деди”, деган ояти нозил бўлмаган.
Дархақиқат, Чумолилар хам асалариларга ўҳшаб, ажойиб қонун-қоидаларга ва интизомга эга, улардан инсонлар кўп нарсаларни ўрганса арзийди. Инсонлар ҳали-хануз уларнинг жамоат бўлиб яшашлари сирларини ўрганишган эмаслар, чумолиларнинг хаёти, улардан атрофлича фойдаланиш йўлларини фан томонидан, медицина томонидан тўлиқ ўранилмаган.
Чумолилардан инсон саломатликларини тиклаш учун халқ табобати асосидада даволаш. Халқ табобатида чумолидан касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда тажрибали табиблар қадимдан кенг фойдаланиб келишган, улардан қандай қилиб фойдаланилганлигини афсуски кам ёзиб қолдирилган, шунга қарамай табиблар ўз шогирдларига қандай фойдаланиш йўлларини ўргатиб кетишган.
Чумолилардан табобат йўли билан даволаш усулларини мен Ўзимни бобом ва энамдан ўрганганман, улар ўз навбатида ўзларини ота – бобаларидан тажрибалар ўтказиш йўллари билан ўрганишган. Мен хам уларни ўтказган тажрибаларни амалда ўтказиб, олинган натижаларни ўзимда синаб, улардан ўрганган усулларни Сизлар билан бахам кўрмоқчиман.
Улар менга иккита фактни мисол келтиришган: нима учун чумолихўрлар узоқ умир кўришади, нима учун товуқлар, яьни парандалар чумолиларни яхши кўришади, улар учун энг аьло озиқ-овқат хисобланади. Сабаби шуки чумали таркибида инсон, хайвон ва парандалар учун яхши синтез бўладиган карбон кислота – чумоли кислатаси мавжуддир. Чумоли кислатаси организмда етишмаслиги оқибатида бир қанча касалликлар келиб чиқиши медицинага маьлумдир.
Қишнинг охири ва эрта бахорда чумолилар кўпайиши олдидан, янги чиққан қизил-қўнғир тирик чумолилардан 200 донасини 200 грамли стаканга солиб, устига қайнаган 70-60 градусли сувни қуйиб, устини салафан билан бектитиб, 72 соат давомида сақланади, кейин тўрт қават докада сузиб олинади, сузилган чумолиларни сирли идишга солиб қуритилади ва хавончада туйилиб, туйилган чумоли талқонини сузилган суюқликка аралаштирилади, хосил бўлган қоришмадан ҳар куни 3 – 4 махалдан уч ош қошиқда, овқатланишдан олдин истеьмол қилади. Ушбу дамламани ва чумоли талқонини ўзим тайёрлаб, ўзим доимо истеьмол қилиб бордим, натижаси жуда аьло даражада яхши.
Чумолиларнинг ушбу талқони билан дамланган суви қуйдаги касалликларга шифо бўлишлигини ва олдини олишга яхши фойда беради:
– Даун синдроми бор болаларни даволаш:
- Бош, тиш ва қулоқ оғриқларини қолдиришда;
- Қанд миқдорини меьёрлашда;
- Қон бошимини меьёрлашда;
- Умуртқа чуррасини даволашда ва олдини олишда;
- Ўт пуфаги, ошқозон хасталиклари ва қабзиятни олдини олишда;
- Оққон ва мизоз сустлигини олдини олишда;
- Юрак қувватини оширишда;
- Хотирани мустахкамлашга ёрдам беради.
Ахамиятлиси шундаки чумоли талқони бир неча ўн йиллар мабойинида айнимаслиги, ўз сифат кўрсаткичларини йўқатмаслиги амалда исботланди.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги;



















