Экиш тугатилиши билан суғориш эгатлари тикланиб, ўқ ариқлар олинади ва майсалатиш суви берилади. Саримсоқнинг 1-2 барги кўриниши биланоқ қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтдан тозалаш, чопиқ қилиш керак бўлади.
Саримсоқ қиш мавсумига киргунгача ўсимликнинг ер устки ва остки қисмлари кучли ривожланиб улгуриши, унинг қаттиқ хатарли совуқларга чидамлилигини оширади. Шунинг учун куздаги парвариш муҳим бўлиб, саримсоқ майсалайди ва майсалашидан кейинроқ тупроқ юзасини енгил (5-6 см.) чопиқ қилиш орқали бегона ўтлар йўқотилади. Одатда, биринчи чопиқдан сўнг яна суғорилади, кейинги чопиқ
чуқурроқ, яъни 8-10 см. қилиб қўлда чопилади, бегона ўтлардан тозаланади ва ўсимликларни тупроқ босмаслиги учун эгатлар олинади. Саримсоққа КРН-4,2 культиватори билан икки-уч марта 12-15 см. чуқурликда ишлов бериш ҳам са-
маралидир. Ўсиш даврида 4-6 марта чопиқ ўтказилади (ҳар бир суғоришдан сўнг). Саримсоқни чиринди билан мульчалаш ҳам ҳосилдорлик ортишига сабаб бўлади. Эрта баҳорда пушталардаги бегона ўтлар қўлда юлиниб, тупроқ юмша тилади, ўсиб чиқаётган гул поялар барвақт синдирилади.
Гулпоя чиқиши биланоқ узилмаса, саримсоқ ўсмай қолади ва ҳосил пасаяди. Бу тадбир ҳам ҳосилдорликни 25-40% га оширади.
Манба: «Саримсоқ пиёз етиштириш» Тузувчилар: С.A. Юнусов– Тошкент давлат аграр университети Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик кафедраси доценти қ.х.ф.д. Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ



















