Олманинг қуёшда куйишини камайтириш учун нималар қилиш зарур:
▪️Куйишга кўп учрайдиган шохлар, одатда, ҳосил оғирлигидан эгилиб қолган бўлади. Бунинг олди ни олиш учун шох кўтара оладиган ҳосил қўйиш ёки шохларнинг қалинлигини таъминлаб ва барглар сонини ошириб, меваларни куйишдан сақлаш мумкин. Барглар билан тўсилган мева қуёшда куймайди, аммо жуда кўп барг мевалар рангини ёмон бўлишига олиб келиши мумкин (қизил ёки пушти рангли меваларда). Айниқса, Гренни Смит нави қуёшда куйишга мойил ҳисобланади, бундан ташқари, унинг ранги теримгача яшиллигича қолиши керак.
▪️Меваларни сийраклаштиришни кеч амалга оширманг, акс ҳолда олиб ташланган мева
ортидаги меваларни қуёш нурлари куйдириши мумкин.
▪️Теримдан 3 ҳафта олдин рангли олма дарахтларининг шохларини кесиш зарур (масалан, Пинк Леди).
Олмаларни қуёшда куйиши жуда кўп мевани чиқитга чиқишига олиб келади. Куйиш мева ривожланишининг турли даврларида бўлиши мумкин, лекин теримдан 3 ой олдин кўп куяди ва айниқса, тушдан кейин.
Мевада куйишнинг зарарини олма пўстлоғининг ҳарорати 45°С даражадан ошганда кўриш мумкин, қайсики ҳаво ҳарорати 30°С дан ошганда ва қуёш радиацияси юқори бўлганда содир бўлиши мумкин.
Куйиш белгилари: сарғиш кўриниш, баъзан кулранг рангсизланиш ва мева пўстининг ёрилиши.
Манба: ©️Agrolaboratoriya



















