Помидорлар юқори назорат остида Қорақалпоғистоннинг катта далаларида етиштирилиб, қадоқланиш жараёнигача етиб келганча қўл меҳнати орқали кесилади ва тузланади. Қамиш тўшалган столларда тузлангандан сўнг 3-4 кун қуритилади.
Бу жараёнлар эътибор билан олиб борилиб, назорат қилингани сабабли ҳам Шерзод Ниязиддиновнинг маҳсулотларига бўлган талаб чет элда 20 баравардан юқори. Корхонада барча ишлар назорат остида эканлигини ушбу видеодан англаш қийин эмас.



















