Кўчатлар махсус дала майдонларида етиштирилади. Ер кузда 25 см чуқурликда шудгор қилинган, яхшилаб текисланган ва гектарига 30–40 т чиритилган гўнг солинган, белги-
ланган даражада аммофос билан ўғитланган, унумдор тупроқ бўлиши, сув сатҳини бир меъёрда ушлаб туришга мос ҳамда керак пайтда оқизиб юбориш учун бошқа майдонларга нисбатан баландроқ жой танланиши лозим.
Тупроқ уруғ сепишга тайёр ҳолга келтирилгач, гектарига соф ҳолида 40–50 кг азот, 40–50 кг фосфор ва 50 кг калий солиниб аралаштирилади.



















