Янги яратилган «МАЙДА» навли кўп йиллик кўк пиёзни етиштириш теҳнологияси ва халқ табобатида ишлатилиши

Янги кўп йиллик “МАЙДА” навли барра кўк пиёзи — илдизидан – майда пиёзларидан  вегетатив йўл билан кўпайади, биринчи йили битага кўпайса, иккинчи йили яна иккитага, яьни ҳар йили икки бароварга, яьни геометрик прогрессия бўйича кўпайиб боради. Ушбу пиёзни аналоги йўқдир. Мутлоқо янги пиёздир.

Пиёзининг узунлиги 2 – 3 сантиметр, эни 0.5 – 1.5 сантиметрни ташкил қилади, пиёзидан фақат биринчи йили экилганда пояси бироз секин ўсади, иккинчи йилидан етилиб жуда тез ўсади, поясининг узунлиги 20 – 25 сантиметр, эни 0.5 – 1.5 сантиметргачани ташкил қилади, ясси пояси ер сатҳидан 3- 4 сантиметр қолдириб кесилади, пояси кесилганидан кейин бир кундан кейин, эртаси кунидан бошлаб кўкариб чиқа бошлайди, 10 – 11 кундан кейин баландлиги 20 – 25 сантиметрга етганда яна ўриб олинади, бир квадрат метрга  бир – иккитадан экилса, 80 – 90 дона кўк пиёз сариф бўлади, иккинчи йилидан бошлаб кўк пиёзи етилганда апрель ойидан бошлаб ҳар ойда уч мартадан, ҳар ўрганда  4.5 – 5.0 килограмдан кўк пиёз ўриб олинади.

 

Ўриб олинган кўк пиёзни салқин жойда қуритилиб, қуритилганда 25 фойиз қуритилган кўк пиёзи ҳосил бўлади ва уни қадоқлаб қишин – ёзин фойдаланиш мумкин, бир квадрат метирдан мавсум давомида, яьни апрель – ноябрь ойларида саккиз ой давомида 32 марта ўримда 145 килограмм кўк пиёз массаси ҳосил бўлади, уни 2 – 3 сантиметр қилиб кесиб салқин жойда қуритилса 36 килограмм қуриқ масса ҳосил бўлади. Кўк пиёзнинг пиёзи қишда 20 градусгача совуққа чидамли бўлиб, ер остида қишда сақланиб, келгуси эрта баҳордан яна ўниб чиқаверади. Ҳозирги кунга келиб бир квадрат метрда экилган кўк пиёзи мана 15 йилдан бери фойдаланиб келинмоқда, йилдан-йилга пиёзнинг кўк массаси 10 – 15 фойизга кўпайиб бормоқда.

 

Таьми оддий кўк пиёзни таьмига, ҳиди эса саримсоқ пиёзини ҳидига ўҳшаб кетади. Ҳосидорлиги юқори, унинг пиёзини кўпайтириб, кўк массасини қирқиб олиб, салқин жойда қуритиб, қадоқлаб, экспортга сотилса юқори самара беради, бошқа бош пиёз, порей пиёзи ва тоғ пиёзи билан таққослаганимизда, таьми жиҳатидан улардан қолишмаслиги, балки улардан устун туришлиги аниқланмоқда, унинг кимёвий таркиби ўрганилмоқда.

 

Шаҳриҳон туманидаги “Найнова оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер ҳўжалигида бир неча ўн йиллардан бери тоғ пиёзининг якка танлаш йўли билан янги кўп йиллик барра кўк пиёзни етиштиришни ташкил қилди.

 

 

 

ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНАЛОГИЯСИ. Кўк пиёзни парваришлаш икки хил усулда амалга оширилади. Биринчиси – уй хонадонларида ва иккинчиси –  доривор махсулотларини олиш учун махсус ажратилган ер майдонларда амалга оширилади:

  • Биринчи усулда, хонадон эгалари эрта бахорда қуёш тушадиган жойни яхшилаб, чопиб, махаллий ўғитлар (минерал ўғитлар умуман ишлатилмайди) билан ўғитлаб, керакли кўк пиёзнинг илдизмеваларини 30*30 сантиметр схемада экилади. Талабга қараб вақти-вақти билан суғорилиб турилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Биринчи йили июнь ойидан бошлаб ясси пояси ер сатҳидан 3- 4 сантиметр қолдириб кесилади, пояси кесилганидан кейин бир кундан кейин, эртаси кунидан бошлаб кўкариб чиқа бошлайди, 10 – 11 кундан кейин баландлиги 20 – 25 сантиметрга етганда яна ўриб олинади, бир квадрат метрга  бир – иккитадан экилса, 80 – 90 дона кўк пиёз сариф бўлади, иккинчи йилидан бошлаб кўк пиёзи етилганда апрель ойидан бошлаб ҳар ойда уч мартадан, ҳар ўрганда  5 – 5.0 килограмдан кўк пиёз ўриб олинади.  Илдизмеваларини  эрта бахорда ковлаб олиб, саралаб, бошқа майдоларга, келгуси йил хосили учун экилади, қолган қисмини қуритиб олинади, келгусида ишатиш учун. Кўп қаватли уйларда балконларда, дераза токчаларда тувакда ўстиса хам бўлади, Хоналарни муаттар гул хидларига ва янги кислародга бойитиб туради, улардан нафас олган инсонларга грипп, шамоллаш ва ўпка касалликлаи юқмаслиги амалда исботланган.
  • Иккинчи усулда кенг қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларда экилади, биринчи усулдаги агротехника қўланилади, фақат барча агротехникалар механизация ёрдамида бажарилади.

 

Келажакда мўзизакор  кўк пиёзни кўпайтириб фармацептика саноати учун асосий хом-ашё   сифатида  кўпроқ майдонларда етиштириб, кенгайтириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир.

 

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ИШЛАТИЛИШИ.  Пиёзнинг пояси, барги, гуляпроқлари ва илдизмевасидан инсонлар қадим замонлардан бери халқ табобатида фойдаланиб келишган. Айниқса қадимги тибетликлар кўпроқ фойдаланишган. Улар ёзма манбьалар ёзиб қолдиришмаган, балки табиблар ўз фарзандларига ўргатиб кетишган.

 

Илдизмеваларидан – қон-томир касалликларида, яьни, юракни қувватлашда, қонни тозалашда ва суюлтиришда, томирларни хар-хилги шлаклардан тозалашда кенг ишлатилади.

 

Ҳозирги замон медицинасида ва халқ табобатида қуйидаги касалликларни даволашда ва олдини олишда кенг фойдаланилади:

  • Бўғим оғриқларини қолдиришда;
  • Бўғимлардаги тузларни эритиб туширишда;
  • Туз тўланишини олдини олишда;
  • Вена қон томирларини тозалаш ва даволашда;
  • Рак (саратон)ни даволашда ва олдини олишда;
  • Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак саратонни довалашда ва олдини олишда;
  • Сурункали танзилатни даволашда ва бошқа касалликларни даволашда кенг фойдаланилмоқда.

 

Юқоридаги касалликларни даволашда ва олдини олишда Шахрихон туманидаги “НАЙНАВО ОҚШОМИ” номидаги  илмий экспериментал  уруғчилик  кўп тармоқли фермер хўжалигига қарашли “ИЛМИЙ ТАБОБАТ МАРКАЗИ” да  кўк пиёздан унверсал ичимлик дайёрладик. Кўк пиёзнинг пояларини майда қилиб туғраб 100 грамини ва илдизмевасидан хам 100 грамини олиб термосга солинади ва устига 1 литр қайнаган сув қуйиб 72 соат сақланади. Кейин хосил бўлган суюқликни 3-4 қаватли докада 3-4 марта сузиб олиб, бошқа банкага қуйиб,  ҳосил бўлган дамламага 100 грам тоза асал солиниб яхшилаб аралаштирилади ва  оғзини махкам ёпиб қўйилади,  ундан  хар куни, уч махал бир пиёладан истемол қилиб борилади.

 

ХУЛОСА. Кўк пиёздан фойдаланиш даражаси хозир 5-10 фоиз, келгусида кўпроқ фойдаланиш учун, уни устида кўпроқ тажрибалар ўтказиб, очилмаган қирраларини очиш, келажак авлднинг вазифаси эканлигини, уларга, яьни ёшларга эслатиб қўйиш хар бир врачнинг ва табибнинг вазифасидир.

 

Абдумалик  Ўринбоев –  селекционер – патентшунос,  “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал   уруғчилик фермер хўжалигини  “илмий  табобат” марказининг илмий ходими,  Ўзбекистон  тиббий – илмий фаолият билан  шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги  Ўрта Осиё   халқлари тарихи институтини  “ТУРОН”   Фанлари Академиясининг  ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.