Янги яратилган “Миттивой”, “Кичкинтой” ва “Қизилтой” қовоқ навларини етиштириш технологояси ва халқ табобатида ишлатилиши

Қовоқдошлар – Cucurbitaceae – қовоқгуллилар, икки паллали ўсимликлар оиласи бўлиб, бир йиллик, кўп йиллик, ўрмалаб ёки илашиб ўсувчи, бир ёки икки уйли бўлади. Барглари оддий навбатлашиб ўрнашган, баьзан бўлакларга бўлинган, гуллари барг қўлтиғида, бир жинсли, меваси резавор ёки қовоқ. 100га яқин туркуми ва 900дан ортиқ тури мавжуд. Ўзбекистонда 6 туркумдаги 20 дан ортиқ тури экилади.

 Қовоқ – cucurbita қовоқдошлар (қовоқгуллилар оиласи)га мансуб бир йиллик ўсимлик.  Пояси ётиб илашиб ўсади. Барги йирик, тукли, барг қўлтиғида жингалаклари бор. Гули икки жинсли, йирик, сариқ, хашаротлар ёрдамида четдан чангланади. Меваси турли шакл ва рангда. Ватани шимолий ва жанубий Америка. 13 тури маълум, 5 тури кўп тарқалган.  Шундан тўрт тури Ўзбекистон шароитининг тупроқ иқлим шароитига мослашган.

Қовоқ жуда хам қадимий ўсимликлар қаторига киради. Ўбекистонда қовоқ селекцияси билан 1935-1939 йилларда Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти тажриба станциясида шуғуллана бошлаган ва бир қанча махаллий саноатбоп навлар яратилган. Хозирга кунда қовоқларни 4 тури Республикамизнинг тупроқ иқлим шароитига мослаштирилган бўлиб, булардан махаллий нав “чўмич қовоқ” йирик мевали, пояси цилиндирсимон, барг чети текис сал ўйилган. Меваси думалоқ ноксимон, ранги оқ ёки сариқ, йўл – йўл юпқа этли пўсти қаттиқ. Мевасининг оғирлиги 20 – 150 грамгача. Қадимдан бу ўсимликка қизиқиш юқори бўлганлиги сабабли ундан фақат истемол қилиш учунгина фойдаланмасдан турли хил буюмлар бадий безаклар, совғалар, хонодонларда кундалик эхтиёж учун ишлатиладиган буюмлар тайёрланган. Бу идишда сақланган озиқ-овқат махсулотлари узоқ вақт ўз хусусиятларини бузмасдан сақланиши билан инсонлар эътиборини жалб қилган:

Қовоқ дунёнинг барча жойларида етиштирилади ахоли уни суйиб ва севиб истеъмол қилади. Шу боис махаллий ахоли экилаётган қовоқ навларини турли номлар билан аташади. Ўзбекистонда – носқовоқ, чўмич қовоқ, бедана қовоқ, хум қовоқ номлари билан халқ орасида кенг тарқалган навлари етиштирилади.

Бу шифобахш ўсимликнинг таркибида турли хил дармондорилар микро ва макроэлементлар инсон организми учун керакли ферментлар мавжуд. Меваси таркибида 15 – 20 фоиз қуруқ моддалар, 8 – 10 фоиз қанд, аскарбин кислатаси, каратин, тиамин, азотли бирикмалар, пектин модалар бор. Уруғида 20 – 40 фоиз ёғ бўлиб шифобахш хусусиятга эга, ундан баъзи бир касалликларини даволашда фойдаланилади. Меваси таркибида суюқлик қимматбахо хусусиятга эга. Ундан озиқ-овқат саноатида консервалаб йилнинг исталган пайтида дори – дармон хамда озиқ – овқат сифатида фойдаланади.

Қовоқ етиштириш агротехникаси. Қовоқнинг қимматбахо хусусиятларидан бири шундаки, у, алохида жой танламайди шудгор четлари, ариқ-зовур бўйлари, дала этакларида ўстирилиши мумкин. Шўрга чидамли иссиқсевар ўсимлик. Қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис сув билан кам таминланган сизот сувлари чуқур жойлашаган қуруқ тупроқларда хам ўсади. Биз тажриба олиб бораётган навлар Фарғона водийси шароитида тупроқ харорати 8 – 12 градус бўлганда апрель ойи охри ва май ойи бошларида гектарига 4 – 6 килограм миқдорида уруғ экилади. Экиш схемаси 2х1. Ўсув даврида палак учлари чилпиб борилади. Қатор оралари юмшатилади. Ўсимликни озиқланишига алохида ахамият берилади, холатига қараб 5-6 маротоба сув бериш зарур. Қадимдан бу ўсимликдан хосил олишда турли хил чириндилар, ўсимлик чириндилари, хонадонларда йиғилиб қолган куллар, органик ўғитлар ишлатилиб, юқори ва сифатли экалогик соф махсулот етиштирилган. Келгусида илмий тажрибаларда тупроқнинг табиий унумдорлигини бойитадиган сабзавотларни минерал ўғитларсиз етиштириладиган бирикма яъни биогумус устида тажриба олиб бояпмиз. Биогумус тасирида етиштирилган сабзавот экинлари экалогик тозалиги билан тубдан ажралиб туради. Бу эса хозирга куннинг долзарб масаларидан биридир.

Биз юқорида баён қилган агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилса гектаридан 400-500 центинер мева ва бир тонна мевасидан эса 0,8 – 1,2 центинер уруғ олиш мумкин. Бу ўсимлик турли хил касалликларга ва зараркунандаларга чидамли айниқса, сўлиш, ун-шудринг, полиз шираси, тўнлама каби зараркунандаларга чидамлилиги билан бошқа экинлардан ажралиб туради.

Қовоқ ўсимлиги мевасининг характеристикаси. Нос қовоқ – қовоқлар ичидаги энг кичиги хисобланади. Нос қовоқнинг меваси банди томонидаги кичкина бўлиб кейинчалик кенгайиб боради ва учига етганда яна торайиб узунлиги 6 – 12 сантиметрни ташкил қилади, диаметри банди томонидан 1,5 сантиметрни, ўрта қисми энг катта қисмида 6 – 10 сантиметрни ташкил қилади. Таққослаш учун мевасининг оғирлиги хали пишмасдан хом холатида 250-300 грамни ташкил қилса, пишгандан кейин қуруқ холатида 25 – 30 грамни ташкил қилади. Унинг ичига 50 грамдан 150 грамгача сув сиғиши мумкин.

Чўмич қовоқ – қовоқлар ичида ўртача катталикда бўлиб, меваси банди томонидан 25 – 40 сантиметр узунликда 5 сантиметр йўғонлигида бошланиб охир уч қисми катталашиб бориб 15 – 20 сантимертни ташкил этади, диаметри 15 – 25 сантиметрни, ёғочдан ўйиб ясалган чўмичга ўхшаганлиги учун уни халқимиз “чўмич” қовоқ деб аташади. Унга 400 грамдан 1,5 литргача сув сиғиш мумкин.

Бедана қовоқ – катталиги жихатидан иккинчи ўринда бўлиб, унинг меваси банди томонидан 3 – 5 сантиметрдан бошланиб кейинчалик катталашиб боради, бўйи 35 – 55 сантиметр бўлиб диаметри хам 25 – 40 сантиметрни ташкил қилади. Унинг оғирлиги хомлигида 5 – 8 килограмни ташкил қилса пишиб қуригандан кейин 0,5 – 0,8 килорамни ташкил этади. Унинг ичига 3 килограмдан 8 клограмгача сув сиғиш мумкин. Уни бўлиб тепа қисмини тўр билан ўраб қушларни, беданаларни боқишга қулай инлар қуришга мослашганлиги учун унга халқимиз “Бедана” қовоқ деб ном қўйганлар.

Хум қовоқ – қовоқлар ичида энг каттаси бўлиб, унинг меваси банди томонида 10 – 12 сантиметр диаметрда бўлиб катталашиб боради. Бўйи 50 – 80 сантимерни ташкил қилиб диаметри 50 – 70 сантиметрни ташкил қилади. Хом вақтида унинг оғирлиги 75 – 80 клограмни ташкил қилса пишиб, қуригандан кейин 1,0 – 1,5 килограмни ташкил қилади. Унинг ичидаги қовоқ шарбатини пишай деган вақтда махсус шиприс билан тортиб олиниб, шиша банкаларга сузиб қайтадан беркитилиб сақланса, йилнинг исталган вақтида инсонлар шифобахш қовоқ шарбатидан бахраманд бўлиш мумкин. Пишиб етилган хум қовоққа  60 – 80 литр сув сиғиши мумкин. Халқимиз ундай қовоқни қадим замонлардан бери хар хил нарсаларни узоқ муддатларда сақлашда фойдаланилади. Масалан: сутни пишириб хум қовоқга қуйиб қўйилса бир хафта ўн кунгача айнимай туради, яъни ачимай туриш исботланган. Гуруч, нўхат, мош ва бошқа ун махсулотларини хум қовоқда сақласа, хаттоки, 5 йилгача айнимай туриши, хашоротлар тушмаслиги аниқланган. Хозирга замон фан – ютуқларидан бўлган пластмасса (елим) идишлардан бир неча ўн  баровар ортиқ хизмат қилиши амалда ота-боболаримиз томонидан исботланган, экалоги тоза ва табиий махсулот хисобланади.

Қовоқнинг юқоридаги навларини уруғларидан 2010 йилда Қиримдан олиб келиб Андижон вилояти, Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспермментал уруғчилик фермер хўжалигини экин майдонларини четларига ва хонадонда экилиб уруғлари кўпайтирилган. Нос қовоқ билан  Бедана қовоқларни якка танлаш йўли билан, бир – бири билан ёнма – ён экиш йўли билан, яьни, бир қаторни биринчи уясига Носқовоқ ва иккинчи уясига Бедана қовоқ ва яна нос қовоқ ва бедана қовоқ кетма – кетлигида экиш йўли билан, 12 йил давомида “Миттивой”, “Кичкинтой” ва “Қизилтой” доривор навлари яратилди. Ҳозирда уларни дориворлик хусусиятлари, халқ табобатида ишлатилиши ва уларни таркиби ўранилмоқда.  Айниқса улардан тайёрланган таомларни истемол қилган беморлар ўз дардига  даво, яьни шифо топмоқдалар.

Янги яратилган қовоқларни халқ табобатида ишлатилиши. Ўрта Осиёда бу ўсимликка шифобахш экин сифатида қаралган ва ундан табобатда турли хил касалликларни даволашда фойдаланилган. Халқни ўртасида «кичик дорихона» деб беьзиз айтилмаган, чунки унда хамма микоэлементлар ва дармондорилар  бисёрдир. Ундан кўплаб хасталикларни даволашда  тавсия қилинади. Жумладан:

Қандли диабет хасталигига –  400 грам қовоқ этини 200 грам мош билан  биргаликда эзилтириб қайнатиб, кунига уч марта овқатдан 20 – 30 минут олдин танавул қилинади.

Қовоқ пўчоғи, торвуз пўчоғи ва аччиқ торвуз пўчоғини тенг миқдорда аралаштириб, сувда қайнатиб, кунига уч махал овқатланишдан олдин 50 грамдан ичилади.

Теридаги  оқ  доғларни йўқатиш учун – қовоқ шарбатидан 2 – 3 махал 100 -150 миллилитрдан  ва уруғидан 25 – 30 донадан овқатдан сўнг истеьмол қилиб туриш тавсия қилинади.

 Мизож  сустлиги  хасталигига – қовоқ, беҳи, олма, кашнич уруғлари ва  саримсоқпиёзни  тенг миқдорда олиниб,  атала  холига келгунча  қайнатилади.  Ушбу аралашмани кунига овқатланишдан олдин  уч махалдан 150 – 200 грамдан  истеьмол қилиб турилса,  инсонни куч – қувватини оширади ва  эркакларни  эркаклик қувватини  кучайтиради.

 Кичкинтой ва  қизилтой қовоқларидан қуйидагича таом тайёрлаш тавсия қилинади:  Қовоқларни яхшилаб ювиб – тозалаб, иккига бўлинади, ичидаги уруғларини олиб,  уруғларини ўрнига бир чой қошиқда асал солиб, манти қозонда  буғда 35 – 40 минут давомида пиширилада.  Ушбу  буғда пиширилган қовоқни, хар куни овқатдан олдин бир донадан уч махал истемол қилиб борган инсонни касалликларга бўлган имунитетини кучайтиради. Айниқса шамоллаш ва грипни олдини олишда яхши натижа бермоқда. Пишган пўчағига қатиқ ва зардоб қуйиб,  8-10 градусли хонада 10-12 кун давомида сақлаб, кейин истеьмол қилинса, қондаги қанд моддасини меьёрлашга ёрдам беради. Уруғини эса озгина ўсимлик ёғида қовуриб, хар куни 35-50 донадан истеьмол қилиб турилса, эркаклик қувватини янада кучайтиради.

       Абдумалик  Ўринбоев  – селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалиги илмий ходими, Ўзбекистон тиббий–илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти “ТУРОН” фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.