Маккажўхори барг тунлами

Маккажўхори барг тунлами – Spodoptera frugiperda (Smith).

  • Тур – Маккажўхори барг тунлами – Spodoptera frugiperda (Smith). Оила – тунламлар – Noctuidae. Туркум – танга қанотлилар – Lepidoptera – туркумига мансуб ташқи карантин зараркунандадир.
  • Африканинг ғарбий Бенин, Нигерия, Того, Сан-Томе оролларида аниқланган. Европа, Австралия, Жанубия Шарқий Осиё, Хиндистон, Яман, Бангладеш, Мянма, Шри-Ланка, Таиланд ва Хитойда давлатларида тарқалган.
  • Зарари: Маккажўхори барг тунлами маккажухори, ғўза, буғдой ва ҳаказо 186 турдаги ўсимликни зарарлаши мумкин. Маккажўхори барг тунлами Африка қитъасидаги давлатларда бир давлатдан иккинчи давлатга ўтиб, айрим йилларда айрим қишлоқ хўжалик экинларини бутунлай нобуд қилган пайтлар ҳам кузитилган. Маккажўхорини 25-50 % зарарлаши мумкин.
  • Ҳаёт кечириши ва тузилиши: Тунламлар қанотлари билан 32-40 мм, еркакларининг олд қанотлари кулранг ва жигарранг, эркаклари ва урғочиларининг орқа қанотлари кумуш-оқ рангга эга. Тунламларнинг ташқи кўриниши Spodoptera exempta ва Spodoptera littoralis турларга ўхшайди. Метамарфоз жараёни тупроқ остида бўлади. Вояга етган тунламлар бир кечада 100 километрдан кўпроқ масофага учиб ўтиши мумкин. Тухумлари диаметри 03-04 мм бўлади. Тухумлари қўйилганида оч сариқ рангда бўлиб эмбрион ривожлангандан кейин оч жигарранг тусга киради. Тухумлик даври ҳарорат 20-30С0 бўлганда 2-3 кун давом этади.

 

  • Тухумларини одатда ўсмлик барганиниг орқа тамонига икки-тўрт қатор қилиб 150-200 тагача тухум қўяди. Тухумларини қоринидаги кульранг-пушти тангачалари билан ёпиб қўяди. Ҳар бир урғочи ҳашарот 1000 тагача тухум қўйиши мумкин. Личинкаларининг танасида бўйлама чизиқлар мавжуд. Личинкалик даврининг 6 чи босқичида 4,5 см ўзунликка етиши мумкин.
  • Катта ёшдаги личинкаларининг бош қисмида лотин алифбосидаги Y ҳарифига ўхшаш доғи мавжуд бўлиб ана шу белгиси ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Қорин қисмининг сўнги сигментида тўрта тўғри тўртбурчак шаклидаги доғлари ҳам бор. Ғумбакларининг катталиги 1.3-5 см, урғочилари бир мунча каттароқ 1.6-1.7 см катталикда бўлади. Ғумбаклик даври одатда тупроқда ўтади баъзи вақтларда маккажўхори ҳосил элементида ҳам учратиш мумкин. Ғумбаклик даври маккажўхори барг тунламининг мавжуд ҳудудларда ёзда 8-9 кунгача, аммо ҳаво салқин келган вақтларда 20-30 кун давом этиши мумкин. Имагоси эркагининг танаси 1.6 см қанотлари эса 3.7 см катталикда бўлади. Олд қанотлари оч жигарранг кулрангда бўлиб, қанотининг учида ва ўртасида учбурчак оқ доғлари бор.

Наманган вилоят Усимликлар карантини ва химояси Наманган туман инеспекторлари: Холмирзаев Собиржон Абдуллаев Гофиржон