АМЕРИКА ЙЎНҒИЧҚА ҒОВАКЛОВЧИ ПАШШАСИ
Liriomyza trifolii Burgess, 1880.
Тури – Америка йўнғичқа ғовакловчи пашшаси– Liriomyza trifolii Bur.
Оиласи – ғовак ҳосил қилувчилар – Agromyzidae
Туркуми – тенгқанотлилар – Diptera
Синфи – ҳашаротлар –Insecta
Типи – бўғимоёқлилар – Arthropoda
ТАРҚАЛИШИ – Европанинг: 20 та давлатида, Осиёнинг 16 та давлатида Африканинг: 16 та давлатида. Шимолий ва жанубий Американинг: 9 та давлатида, Окияниянинг: 9 та давлатида тарқалган.
МОРФОЛОГИК БЕЛГИЛАРИ – Америка йўнғичқа ғовакловчи пашшасининг имогосиниг катталиги 1-3 мм гача бўлади. Имоголари одатда кулранг – сарғиш рангда, танасига нисбатан катта қанотлари шаффоф рангда ва танасига насбатан каттароқ бўлади.
- ЗАРАРИ – Америка йўнғичқа ғовакловчи пашшаси қарийиб 25 оилага мансуб ўсимликлар билан озиқланиб зарар келтиради хусусан беда, соя, мош, ловия, оддий нўхат ва бошқа дуккакли ўсимликлар. Шунингдек картошка, қалампир, помидор, қовоқ, бодринг, қовун, тарвуз, пиёз, саримсоқпиёз, карам, кўкатлар ва ҳаказо сабзавот ҳатто манзарали гулларни ҳам зарарлайди.
РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ – Личинкалари ўсимлик баргларининг эпидермис қатламида ривожланади. Тухумларининг узунлиги тахминан 1 мм кенглиги 0,2 мм бўлади. Тухумининг ранги дастлаб шаффоф рангда, тиниқ аммо вақт ўтиши билан унинг ранги оқ ранггга эга бўлади. Биринчи ёшдаги личинкаларининг узунлиги 0,39мм, иккинчи ёшдаги личинкалариниг катталиги 1 мм учинчи ёшида 1,9мм бўлади. Ғумбаги дастлаб сариқ рангда вақт ўтиши билан жигарранг рангга киради. Ғумбаги одатда 2,3 мм бўлади.
Наманган вилоят Усимликлар карантини ва химояси Наманган туман инеспекторлари: Кодиров Гуломжон Усмонова Эхътибор



















