Маниок – Manihot adans. – сутламадошлар (сутламадошгуллилар оиласи)га мансуб ўсимликлар туркуми. Бир уйли дарахтлар, буталар ва ўтлардан иборат. Ватани Жанубий Американинг тропик қисми. Унинг 160 тадан ортиқ маданий тури маьлум бўлиб, улар ичида меваси истеьмол қилинадиган Маниокнинг Кассава тури иккала ярим шарнинг тропик зоналарида кўпроқ ўстирилади. У тез ўсадиган бута, бўйи 1.5 – 3.0 метргача борадиган, доим яшил бута бўлиб, барги кетма – кет жойлашган, панжасимон қирқилган. Гули майда, сариқ – яшил, тўпгули рўваксимон, поясини остки қисмида, чўзиқ картошкасимон шишган илдизларининг узунлиги 20 – 80 сантиметр, йўғонлиги 6 – 10 сантиметр ва оғирлиги 15 – 20 килограм келадиган йирик туганаксимон илдиз ҳосил қилади.
Маниок – Экзотик ўсимлик, илдизмеваси ажойиб – ғаройибдир. Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган), бу ўсимликдан қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг мевасидан индейцларнинг мая, инк, ацтек ва бошқа қабилалари кенг фойдаланишган, ривоят қилишларича, Абориген қабиласининг бошлиғи ўзининг севимли қизини “МАНИ” деб атаган. “Мани” – “мурғак нихолни қуёшга интилиши” деган маьнони билдирар экан, шундан “Маниок” сўзи келиб чиққан. Индейслар ўзининг етиштирган маниокларига ўзлари алоҳида ном қўйишган – кассава, сингконг, манн, сампаланг, юби, кайу ва бошқа номлар билан аташган.
Дунёда Маниок ўсимлигидан 670 миллион ахоли кенг миқёсида фойдаланади. Ҳозирги кунда дунёнинг барча мамлакатларида етиштирилади. Унинг плантацияларининг энг каттаси Бразиляда, шунингдек Американинг Калифорния штатида хам кўплаб етиштирилади, хамда Қора денгиз қирғоқларида, Кавказ, Қирим ва Краснодар ўлкасида хам етиштирилади.
Маниокнинг илдизмевасини таркибида 15 – 40 фоизгача крахмал, 2.5 – 3.0 фоиз углеводлар, 1.5 – 2.0 фоиз протеин, озиқавий тола, хамда витаминлар А, С, Е, Д, К, шунингдек микроэлементлар кальций, калий, кремний, натрий, фосфор, магний, темир ва рух элементлари мавжуддир. 100 грам илдизмевасида 280 килокаллориядан ортиқроқ каллорияга эгадир.
Етиштириш агротехникаси. Ўзбекистонда Маниокни етиштириш агротехникасини илмий жихатидан хали ўрганилмаган. Ўзбекистонни тупроқ ва иқлим шароитларига мослаб Маниокни етиштиришни тажрибалар асосида бошланди. Ўтказилган тажрибалар асосида Маниокни Ўзбекистонда уй шароитида, махсус иссқхоналарда етиштириш мумкин. Хона ва тупроқнинг иссиқлик даражаси 18 – 25 градусдан ошиқ бўлиши керак, бир йиллик новдаларидан кузда қаламчалар тайёрланиб, махсус сувли идишларга солиб илдиз ортирилади, илдизи билан бирга ёш нихоллар ўсиб чиққанидан кейин, алохида тувакларга қайтадан ўтқазилиб, қишда ёруқ хоналарнинг дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Апрел ойининг ўрталарида томорқаларга олиб чиқиб қайтадан очиқ майдонларга 90х50 сантиметрга экилади. Тупроқ намлиги 65-70 фоиз бўлганда вақти – вақти билан суғориб турилади. Бегона ўтлардан тозалаб, касалликларга қарши курашиб, парвариш қилиб борилади. Октябр ойидан бошлаб, яхши навдаларидан келгуси йил учун қаламчалар тайёрланади, қолган навдаларини ердан 5 – 6 сантиметр юқоридан кесиб олиб, дарахт қолдиқларидан тозаланади. Илдизмеваларини кавлаб олиб сараланади ва қайта ишлаш учун омборларда сақлаш учун юборилади. Илдизмевалар янги кавлаб олинганда, унинг қобиғида ошловчи моддалар бўлганлиги учун, улардан яхшилаб тозаланади. Бунинг учун илдизмеваларни яхшилаб, уч марта иссиқ сув билан ювиб тозаланади, пўсти арчилади. Тозаланган ва арчилган мевасини алохида иссиқроқ жойда қуритиш учун 5 – 6 кун сақланади. Қуритилган илдизмевани майдалаб ун шаклига келтириб, ярим фабрикат холатига келтирилади ва ундан тегишли мақсадларда фойдаланиш мумкин.
Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида ушбу мўзижакор илдизмевали бутани иссиқхоналар учун кўчатчилигини ташкил қилиш учун чора – тадбирлар ишлаб чиқилди, хозирда ушбу чора – тадбирларни бажариш учун ишлар бошлаб юборилди.
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Илдизмевасидан ун, шунингдек, озиқ – овқат махсулоти – ТОПИОКА олинади. Маниокни Жанубий Америка, Африка ва Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларининг маҳаллий аҳолиси энг муҳим озиқ – овқат ўсимлиги сифатида кенг миқёсда экади. Илдиз туганаги нон ёки картошка сифатида кўп ишлатилади. Ундан олинадиган крахмал тўқимачиликда, каучук, спирт тайёрлашда, шунингдек бошқа саноат тармоқларида кенг ишлатилади.
Маниок жуда серхоси ўсимлик, бир гектар экин майдонигга 30 – 35 минг туп маниок кўчатлари экилса, хар бир тупида ўрта хисобда 6 килограмдан хосил олинади, ундан 180 тонна илдизмева етиштирилади, бу гектаридан 180 центинар дегани. Ундан 25 фоизи, яьни, 45 тонна соф холда маниок уни ишлаб чиқилади. Буни Ўзбекистон мисолида буғдой хосили билан таққослайдиган бўлсак, буғдойдан хар гектар экин майдонидан ўрта хисобда 60 центнердан хосил олинаётган бўлса, ундан 6 тонна буғдой етиштирилади, ундан 75 фоизи, яьни, 4.5 тонна буғдой уни чиқади. Демак Маниок унидан буғдойга нисбатан 10 баровар кўп ун махсулоти ишлаб чиқарилиши мумкин.
Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Маниокнинг барги, гули, уруғи ва илдизмевасининг пўстидан вирус ва бактерияларга қарши фармацефтика саноатида дори – дармонлар ишлаб чиқарилади. Ун махсулотларидан 150 дан ортиқ турдаги нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқарилади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталикларга чалинмай яшайдилар. Медицинада ундан олинган перепаратлардан 150 дан ортиқ касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда ишлатилади. Унинг мевасидан, уруғидан, барги ва гулидан халқ табобатида кенг фойдаланилади, хусусан, ошқозон – ичак системаси хасталикларида, овқат хазм қилиш системасида, яьни, колит, энтероколит, диареяларни, тери хасталикларини даволашда, онани сутини кўпайтиришда, қамқонликда, фарзандсизликда катта самара беради. Қондаги қанд миқдорина меьёрлаштиради, қон – томир касалликларини олдини олади, қон босимини меьёрлаштириб туради.
Хулоса. Ушбу мўжизакор илдизмевали сабзавот ўсимлигини пакана навлари хам бўлиб, Ўзбекистонда бирламчи кўчатчилигини иссиқхоналарда етиштириб, апрель ойи ўрталарида очиқ дала майдонларига экиб, юқори хосил олишлигини тадбиркорларга, фермер ва томорқа ер эгаларига тавсия қиламиз.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.



















