Узоқ йиллик тажрибага эга бўлган агроном, интенсив боғдорчилик бўйича мутахассис, «Fruit House Organics» консалтинг компанияси асосчиси Шуҳрат АБРОРОВ «ShirinMeva» учун боғдорчилик билан боғлиқ барча сир-асрорлар билан бўлишди. Суҳбат давомида қуйидаги долзарб масалалар хусусида тўлиқ маълумотга эга бўласиз: – Нима учун селекциямизнинг 95 фоизи хусусий қўлларда? – 1 гектар интенсив боғ барпо қилиш учун қанча маблағ кетади? – Битта нав чиқариш ёки яратиш учун қанча вақт талаб этилади? – Олма/нок ва данакли мева интенсив боғлари нечи йилда ўз харажатларини қоплайди? – Олманинг қандай навларидан интенсив боғлар яратиш мумкин? – Янги шакл бериш усуллари орқали мевалар сонини кўпайтириш – Ўғитлар қандай тарқатилади? – Суғориш тизими қандай бўлиши лозим? – Сув тежаш усуллари? – Нима учун айнан интенсив боғлар экспорт учун жуда муҳим?



























