Баҳор уйғониш ва яшариш фасли. Тирик жон борки, ушбу фаслда қайтадан жонлангандек, ҳаётининг янги саҳифасини очишга интилади. Март ойида бажариладиган дарахтларга шакл бериш ишлари ҳам мана шундай уйғониш фаслининг ўзига хос агротехник тадбирларидан ҳисобланади. Олма, нок, беҳи, дарахтларига «сийрак-ярусли» усулда шафтоли дарахтига эса, «косасимон» усулда шакл бериш ишлари бажарилади. Дарахтларга шакл беришнинг ҳам ўз муддатлари мавжуд. Уруғли дарахтларга куз ва баҳор фаслида шакл бериш ишлари олиб борилади. Бунда албатта, ҳаво ҳароратига эътибор қаратиш керак. Февраль ойининг охири-мартнинг бошларида, дарахтлар уйғонмасидан аввал уларга шакл бериш энг мақбул муддат ҳисобланади. Шакл бериш учун қулай бўлган ҳаво ҳарорати +5 даражадан юқори бўлиши керак.