Батат (ширин) картошкасини янги яратилган навларининг уни -юқори каллорияли сермаҳсул озуқадир

БАТАT – JPOMOEA BATATAS – СЛАДКИЕ БАТАТ ( сладкий картофель).  Печакгулдошлар (печакгуллилар оиласи)га мансуб бир йиллик, иссиқсевар ўсимлик бўлиб, пояси ер бағрлаб ўсади, бўғинларидан илдиз чиқаради, сербаг, барглари узун бандли, юраксимон шаклида. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида экилади, 40 дан ортиқ тури бўлиб, шундан  3 тури  Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда 1993 йилдан маданий ўсимлик сифатида, сабзавот, ем-хашак ва техник экин сифатида экилади. 25 йил ичида 10 дан ортиқ янги навлари якка танлаш йўли билан яратилди. Четдан, асосан асаларилар ёрдамида чангланади. Бохорда ва ёзда экилади. Бататнинг илдизмевасидан ўндирилган майсасини қаламчаларидан кўчат қилиш орқали кўпайтирилади. Илдизмеваси, 20 грамдан –  400 – 450 грамгача, айримлари 3.5 – 5.0 килограмгача етади.  Гектаридан ўртача 800 – 900 центнер илдизмева ва шунча миқдорда кўк поя етиштирилади. Барра барглари, илдизмеваси озиқ – овқат сифатида ишлатилади ва консерва, крахмал ва спирт олишда бирламчи хом-ашё сифатида фойдаланилади.  

  Янги навларини яратилиши.Батат картошкасининг ватани Жанубий Америка. Ўрта Осиёда 1990 йилгача экилмаган. 1992 йилда Украинадан икки дона картошкани почта орқали олиб келиб, аввал Олтинкўл туманида экилиб кўпайтирилган, у ердан Найнаво қишлоғига олиб келиб тупроқ-иқлим шароитига мослаштирилган. Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида, Сабзавот полиз экинлари картошкачилик илмий тадқиқот институти Андижон илмий тажриба станцияси, Гулистон давлат Университетининг бир группа ёш олимлари билан биргаликда бир неча ўн йиллардан буён, сабзавот,  ноёб сабзавот ва ноананавий экинларни турлари бўйича қатор тажрибалар олиб борилди. Тажрибалар меваси сифатида 2016 йилдан якка танлаш йўли билан “Хазина”, “Хазина – 1”, 2018 йилдан “Хазина – 2”, “Хазина – 3”, “Хазина – 4”, “ГулДУ – 1” ва “ГулДУ –  2”, “Сирдарё”, “Мирзачўл”  каби   навлари яратилди ва Давлат Нав синаш комиссиясига тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги  вазирлигига қарашли Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Марказининг 2019 йил 27 декабрдаги №-41-сонли қарори билан 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасини хамма худудларида экиш учун тавсия этилган, қишлоқ хўжалик  экинлари қаторида Давлат реестрига киритилди.

Ўтказилган тажрибаларга кўра, янги яратилган батат картошкасини етиштириш агротехникаси 2000 йилда ишлаб чиқилган ва “Батат картошкасини етиштириш агротехналогияси” номи остида “Ҳаёт” нашриётида алоҳида брашура холатида шу йилда чоп қилиниб, картошка ихлосмандларига тақдим қилинган.

Бататнинг каллорияси оддий картошканикидан юқори, таркибида крахмал, оқсил, минерал тузлар, углеводлар, кўп турдаги дармондорилар (витаминлар), минераллар, органик кислаталар ва дисахридлар мавжуд. Уларнинг миқдори ва таркиби ўсиш жойи ва навларига боғлиқ тарзда, айрим навларида ички массасининг ранглари билан фарқланади, аксарият ҳолларда сариқ ёки оловрангда бўлади.

Батат тез ўсади, жуда беор ва ғоят серхосилдир. У оддий картошкага нисбатан мазали, ширин, тўйимли ва шифобахшдир. Бататни унидан тайёрланган вафли, печенье, пряникларни тайёрлашда шакар солинмаса хам  жуда ширин ва тўйимли бўлади. Бататдан 100 дан ортиқ овқат ва пишириқлар тайёрлаш мумкин. Чорва хайвонларини ва товуқларни боқишда унинг поясини унидан фойдаланилса чорва хайвонларни махсулдорлиги ошади, парандаларнинг тухимларини катталиги сезиларли ортиши тажрибада аниқланган.

Хозирда батат картошкаси қаламчалари “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида тайёрланиб, картошка етиштиришни хохловчиларга етказиб берилиши режалаштирилган. Улар қуйидагилардан иборат:

1 – «Хазина» нави, ем-хашак ва ширали озуқа сифатида экилади;

2 – «Хазина –  1» нави техника экини сифатида , крахмал олиш учун махсус

экилади;

3 – «Хазина – 2» нави хам техник экин сифатида шакар олиш учун махсус

экилади;

4 – «Хазина – 3» нави сабзавот экини сифатида экилиб, сабзавот сифатида

истемол қилинади;

5 –  «Хазина – 4» нави ем-хашак сифатида ширали озуқа сифатида экишга

тавсия қилинади;

6 – “ГулДу -1” – сабзавот экини сифатида;

7 – “Гулду -2” – сабзавот экини сифатида;

8 – “Гулду – 3” – ширали озуқа сифатида;

9 –  “Сирдарё” – ширали озуқа сифатида;

10 –  “Мирзачўл” – ширали озуқа ва сабзавот сифатида тавсия қилинади.

Батат картошкасининг илдизмевасидан ва унинг поясидан тайёрланган сермаҳсул ун – тайёрлаш ва унинг ахамияти. Кузда Батат картошкасини ҳосилини йиғиштириб олиш вақтида, унинг пояларини махсус майдалагичда майдалаб, қуритилади ва тегирмондан ўтказилиб поя уни хосил қилинади. Илдизмеваларини ҳам ҳудди шу усулда ун қилиниб, эланади, ҳосил бўлган кепагидан поя унига 50/50 миқдорда қўшиб аралашма тайёрланади. Ҳосил бўлган аралашма юқори каллорияли, сермаҳсул ем – озуқа сифатида чорва хайвонларига, парандаларга ва балиқларга маҳсус тузилган рацион орқали бериб борилади. Биз ушбу озуқа билан сигирларда(сут ишлаб чиқариш йўналишдаги), товуқларда(тухум ишлаб чиқариш йўналишида) ва балиқларда махсус рацион асосида 8 йилдан бери тажрибалар ўтказиб келмоқдамиз. Ушбу аралашманинг озуқа бирлиги  – 4.5 ни  ташкил қилади. Таққослаш учун қизилчани илдиз мевасини озуқа бирлиги – 1.19, поясиники – 0.25, сабзини илдиз мевасини озкқа бирлиги – 1.11,  поясиники эса – 0.06 ни ташкил қилади. Демак ушбу маҳсулот қизилчага нисбатан 3 бароварга ва сабзига нисбатан сал кам 4 баровар  фойдалироқдир.

Хулоса. Натижада тажрибалар исботладики, Сигирлардан  сут соғиб олиш кунига 4 литрга қўшилди, 8 ой соғдирди, қўшимча 960 литр сут соғиб олинди, сутни ёғликлик даражаси 3.8 фоиздан 5.2 фоизга кўтарилганлиги аниқланди.

 Товуқлардан  туҳум олишда бир йил давомида 320  – 340 донадан туҳум олинди, ушбу аралашма билан боқилган товуқларни туҳумини бир донаси ўртача –  75  грамдан келган, аралашма берилмаган товуқларники  эса – 35 грамни ташкил қилган. Асосийси туҳумларнинг тўйимлилиги 178 килокаллорияни ташкил қилди, олдинги ҳолатда 82 килокаллорияни ташкил қилган эди. Товуқнинг гўшти эса  120 килокаллорияни  ўрнига  162 килокаллорияни ташкил қилди. Товуқларни туҳум бериш муддати 5 йилдан 8 йилга узайганлиги исботланди.

 Ушбу аралашмани балиқларда синаб кўрилди, 5 сантиметрли балиқ чавоқларини 1 килограмини март ойида махсус ховузга солиб, ҳар куни 6 маҳал ушбу озуқа билан озуқлантирилди. Натижада  август ойига бориб, 5 ой давомида ҳар битта балиқни вазни ўртача 1100 грамдан ошиб, 1 килограм уруғдан 1 тонна 100 килограм балиқ махсулоти олинди.  Балиқ гўштининг қуввати эса 92 килокаллорияни ўрнига 185 килокаллорияни ташкил қилган.

 Ушбу  сермаҳсул ва арзон озуқани  Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигида ишлаб чиқаришга чора – тадбирлар  ишлаб чиқилган.

         Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос,  «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалиги  илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги;