Помидор кўчатларини экиш муддати, схемаси, парваришлаш ва ўғитлаш бўйича тавсиялар

Помидор кўпинча кўчатида экиб ўстирилади. Кўчатлар жанубий вилоятларда эртаги навлар мартнинг III ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар апрелнинг I–II ўн кунлигида; марказий минтақада жойлашган вилоятларда эртапишар навлар апрелнинг I ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар апрелнинг II–III ўн кунлигида ҳамда майнинг I–II ўн кунлигида экилади. Помидорнинг эртапишар ва ўртапишар навлари очиқ далаларда 70×40 см ва 90×30 см схемада экилади. Экилгандан сўнг кўчатлар албатта суғорилади. 1 сотих майдонга экиш схемасига қараб 280–570 та кўчат сарфланади.

Парваришлаш
Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилганидан 10–12 кундан кейин бошланади. Бунда эгатлар ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар ораси енгил чопиқ қилиниб юмшатилади. Енгил чопиқдан сўнг 12–15 кун ўтгач, суғорилади ва озиқлантирилади. Помидорни ўсув даврида 3-4 марта қўлда чопиқ қилинади. Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида 29 18–20, сизот суви юза жойлашган ерларда 12–15 марта суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ҳосил етилгунча ҳар 8–12 кунда, ҳосил ёппасига пишганда эса 5–7 кунда суғорилади. Куз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун навбатдаги ҳосил териб олингандан кейин сув берилади.

Ўғитлаш
Помидор етиштиришда соф ҳолда 1 сотих майдонга 7,6 кг сульфат аммоний, 2,6 кг аммофос, 1,6 кг калий хлор ўғитлари берилади. Помидор қўшимча озиқлантирилади, бунда оксигумат, гуммат натрий рослин каби моддалар билан баргидан озиқлантирилса, ўсимликни ривожланиши ва хосилдорлиги ортади.