Нематодалар ва уларнинг зарарлари

БЎРТМА НEМАТОДАЛАР (Мелоидогйне) — ўсимликларда паразитлик қилувчи нематодалар оиласи. Эркаги ипсимон, уз. 1,2—1,9 мм, урғочиси ноксимон, уз. 0,8–1 мм. Турли ўсимликларнинг ер остки қисмида паразитлик қилиб, шиш (бўртма) пайдо қилади. Полиз (қовун, қовоқ, тарвуз), сабзавот (картошка, бодринг, помидор, сабзи), техника экинлари (каноп, айрим жойларда ғўза)ни айниқса кучли зарарлайди. Урғочи нематодалар махсус тухум халтаси (оотека)га йил давомида бир неча юзтадан 2000 гача тухум қўяди. Тухумдан личинкалар тупроққа чиқиб, ёш илдизларга кириб олади. Бўртма нематодалар таъсирида ўсимликнинг нематодалар билан зарарланган жойида диаметри 4 мм дан бир неча см (баъзан 25—30 см) гача бўлган бўртмалар пайдо бўлади.

Зарарланган ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши секинлашади, иссиқ ёз пайтлари сўлинқираб туради ёки бутунлай қуриб қолади. Бўртма нематодалар нинг Ер юзида 60 дан ортиқ тури, шу жумладан Ўзбекистонда 5 тури (жануб, яван, араҳис, ғўза, шимол Бўртма нематодалар ) экинларга зиён келтиради. Кураш чоралари: тупроқни ҳайдаб офтоб тафтида қуритиш, Бўртма нематодалар га чидамли экин навларини экиш, алмашлаб экиш, тупроқни офтоб тафтида қуритиш, иссиқхоналарда тупроқни буғлаш.

 Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  инспекторлари: Назаров Фарҳоджон, Маҳмудов Азизбек