Бобовник – Дашт бодоми билан Дурра ўсимликларининг етиштириш агротехникаси, халқ хўжалигида ишлатилиши ва шифобахш хусусиятлари

Бобовник, степной миндаль – Дашт бодоми – Amygdalus nana L.– раъногулдошлар оиласига мансуб, бўйи 1.5 – 3.0 метрга борадиган бута бўлиб, совуқга, қурғоқчиликга, шўрга чидамли бўлиб  тупроқ танламайди. Табий холатда Жанубий Урал, Ғарбий Сибирь ва  Қозоғистонда ўсади, кўкламзорлар ҳосил қилишда манзарали бута сифатида қўлланилади. Уруғи ва бачкиси орқали кўпайтирилади.

Ботаник тасьнифи. Дашт бодоми кўп йиллик резовор мевали бута бўлиб, пояси тик ўсади, 15 – 25 тагача шохлайди, баландлиги 2.5 – 3.0 метргача, диаметри 5.0 – 10.0 сантиметргача, шохлари йирик, барглари узун  бандли, кетма – кет жойлашган, шакли учбурчак, юраксимон ва ноксимон, атрофи текис. Поясини барг қўлтиғидан гулшонаси ва шохи ўсиб чиқади. Гуллари  майда, йирик,  сарғиш – оқ ва пушти рангда, ширали, жуда хам хушбўй, ярим соябон шаклида  тўп – тўп  бўлади, асалари ёрдамида  чангланади, 35 – 45 кун гуллаб туради, гуллагандан кейин 25 – 30 кундан кейин меваси пиша бошлайди. Меваси резовор.  Меваси хам хомлигида тўқ яшил, пиша бошлашдан аввалига бинафша ранга, кейинчалик, пушту ва сариқ ранга айланади. Совуққа чидамли. Шамолга  бардошли. 25 – 30 йил яшайди ва мева беради. Дунёда Aureum,  Pendula, Sunspipe, Batepepe, Маятник каби навлари кўпроқ экилади.

Дашт бодоми ўсимликигини етиштириш агротехникаси.   Ўсимликнинг уруғидан,  ёнидан чиққан бачкиларидан,хамда, ён шохларидан махсус илдиз ортириш орқали ва илдизидан кўпайтирилади. Кузда яхши пишган ва етилган меваларини териб олиб, икки ва тўртга бўлиниб, илиқ сувга 5 – 6 соат солиб ивитиб қўйилади, ажралган уруғларини сувдан сузиб олиб, қуруқ жойда қуритилади. Қуритилган уруғларни эрта бохорда иссиқхоналарда сепиб кўчат хосил қилиб олинади, апрель ойини ўрталарида очиқ майдонларга кўчатларини 6.0 х 2.0 метр схемада экилади, суғорилади. Вегетация даврида бир – уч марта суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади, махаллий ўғитлардан  ўғитланади. 2-йилдан бошлаб  гулаб, мевалай бошлайди, мевалари бирин кетин  етилиб пиша бошлайди. Пишиб етилган меваларини хар 5 – 6 кун оралатиб, кетма – кет хосилни йиғиштириб олинади.  Йиғиштирилган хосилни кераклигини уруғликга ва қолган қисмини қайта ишлашга юборилади.  Бу ўсимликлар жуда шохи кўп бўлади. Биринчи йилда ёнидан чиққан шохларини чилпиб турилса, яьни қирқиб олиб турилса, бута бутоқсиз, шохсиз тик ўсади, баландлиги 3.0 – 4.0 метр, диаметри  0.25 метргача йўғонлашиши ммкун,  Ёнидан чиққан ён шохларини ташлаб юборманг, уларни сувга солиб қўйилса, бир хафтада илдиз отади, уларни очиқ майдонларга экиш мумкун, бир йилда бир тупидан 800 тагача кўчат тайёрлаш мумкун, уруғидан кўпайтиришдан кўра бир  неча ўн баровар арзон ва сифатлт кўчатлар етиштириш мумкун.

Халқ ҳўжалигида ишлатилиши.  Совуқсевар ва шўрланган тупроқларда ҳам яхши ўсадиган  ўсимлик бўлиб шимолий районларда  хам ўсаверади. Бу ўсимликлар халқ хўжалигига жуда фойдали бўлиб, ўсимликни хамма қисми ишлатилади. Унинг ёш новдалари, ёш қобиғи, барги, гули ва меваси  тиббиётда ва табобатда кенг ишлатилади. Унинг гулидан қимматли эфир мойлари, сифатли ва ароматли асал олинади, мевасида  20 фоизгача қанд,   А ва С витамин – дармондориларга бойдир. Шунингдек, озуқавий тола, углеводлар, мойлар, оқсил, стуруктурали минерал сувлар, микроэлементлар – темир ва рух, макроэлементлар – калий, кальций, натрий, фосфор ва магний каби элементлар бисёрдир.  Асосан озиқ – овқат, фармацефтика саноатида ишлатилади.

Дурра – Хлебное сорго – Жўхори нони – Sorghum durra – ғалладошлар (ғаллагуллилар оиласи)га мансуб бир гиллик  ўсимлик бўлиб, ватани марказий осиё, Эрон ва Авғонистоннинг чўл зоналарида кўпроқ экилади. Иссиқсевар, қурғоқчилик ва шўрга чидамли. Бўйи 2 – 3 метрга боради, гули ғуж жойлашиб (оқ жўхорига ўҳшаш) рўвак ҳосил қилади, рўвагининг зичлиги, тик ўсганлиги, бармоқсимон тўп гули билан оқ жўҳоридан фарқ қилади. Ўсиш даври 3 – 4 ой, яьни, 90 – 120 кунни ташкил қилади. Суғориладиган  ерларда ғалла ўсимлиги сифатида экилади. Уни деярли оқ, поясини  кўк масса сифатида чорво ҳайвонларига берилади.

Юқоридаги, яьни, Дашт бодоми уруғларидан 200 грам ва Дурра уруғларидан 400 грамини, дастлаб  Шахрихон туманидаги   Найнаво қишлоғига, хонадонимизга 2003 йилда Қозоғистондан олиб келиниб  томорқамизга экишдан бошладик.  5 – 6 йил давомида тупроқ – иқлим шароитга мослаштириб, кўпайтирдик. Кейинчалик “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик хўжалигидаги экин майдонларини четларига экилиб, тажриба ишлари бошлаб юборилди, уруғлари кўпайтирилмоқда. Келажакда юқори даромад келтирадиган ушбу ўсимликларни кўпроқ экишга чора – тадбирлари тузилди. Агротехника ишлари тажрибалар ўтказиш йўли билан аниқланмоқда. Бизнинг шароитимизда ушбу ўсимликни поясини бир йил давомида 3-4 марта ўриб олиш билан, хамда дон учун бир йил давомида 2 марта экиб,  чорвочиликни янада ривожлантириш мумкун.

Ушбу турдаги ўсимликлар  аваллари Ўзбекистонда экилмаган,  унинг устида тажрибалар  олиб борилмаган, илмий ўрганилмаган.  Эндиликда  ундан якка танлаш асосида Ўзбекистон тупроқ – иқлим шароитларига мос ва хос бўлган янги навлари устида тажрибалар ўтказиб келинмоқда.  Унинг етиштириш агротехникаси, пояси, барги, шонаси, гулбарги, мевасини атрофидаги пўстлоғи ва шунингдек мевасини  таркиби илмий жихатилари ўрганилмоқда.

Тиббиётда ва Халқ табобатида ишлатилиши.  Асосан  ўсимликнинг  гули, меваси ва асали  хорижда  тиббиёт  томонидан  атрофлича  илмий жихатидан  кенгроқ ўрганилган,  пояси, барги, шонаси, гул барги  камроқ  ўрганилган. Хорижда хам  асоса гулидан олинган эфир мойлари асали кенгроқ  истемол қилинади.  Инсонлар   ўсимликнинг гулидаги эфир мойидан ва асалидан   сийдик хайдаш, оғриқ қолдириш, қон оқишини тўҳтатиш, овқат хазм қилиш, иссиқликни тушириш, барча шамоллашлани олдини олишга ва қон босимини меьёрлашда   истемол қилишади. 

Халқ табобатида  унинг мевасининг мағзи кўпроқ ишлатилади, мағиз тайёрлаш учун ёзда пишиб етилган  меваларини  териб олиниб,  қуёшли жойда 15 – 20 кун мабойинида қуритилади. Қуриган меваларни махсус банкаларга солиб, устига райхон, алпиз япроқларини солиб, оғзи махкамланади. Махкамланган  махсус шиша балонлар 5 – 6 йил мабойинида хам ичидаги мева мағзига қуртламай ва бузилмай сақланиши хаётда исботланган. 

Ўсимликни пишиб етилган меваларини мағзини хом холида ва қайта ишлаш йўли билан фойдаланиш мумкин. Ундан сок, морс,кампот, жем, повидилло каби махсулотларни тайёрлаш мумкин. Улар мавсумдан ташқари куз, қиш ва бахор фаслларида хам чойга қўшиб кунига 3 – 4 маҳал танавул қилишган. Овқат ҳазм қилишни осонлаштириб, организмни касалликларга қарши имунитетини кучайтиришга хисса қўшган. Замонавий олимлар эса унинг таркибини ўрганиб чиқишиб, таркибида витамин – дармондорилардан К, В ва Е груҳлари, биологик фаоал қўшимча моддалар, макро ва микро элементлари бисёрлигини исботлашган. Касали бедаво саналган гўдакларни зайиф қисмига  олинган перепаратидан бир кубик олишларини тавсия қилишади. Гўдакнинг уйқусини яхшилайди, касалликларга қарши имунитетини кучайтиради, қон таркибини яхшилайди, ақлий ва жисмоний жихатидан фаоллигини оширади.

Ҳозирги вақтга келиб, ушбу ўсимликларни биргаликда экиб, улардан юқори ҳосил олиш учун тажрибалар ўтказилиб келинмоқда, амалий ва инновацион лойихалар тайёрланмоқда, маҳсус шўрланган ва қурғоқчиликга чидамли навлари устида илмий изланишлар олиб борилмоқда.             

     Хулоса. Бу ўсимликларни фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик жамият яратилади.  Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш  маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани  юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.    

 

Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан  алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.       

         Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги.