Брюква – ўсимлигини етиштириш агротехникаси, халқ хўжалигида, тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши

Ботаник тасьнифи. Брюква – Brassica napus – крестгулдошлар (крестгулилар оиласига)  мансуб, икки  йиллик, йирик илдизмевали, сабзавот ва ем-хашак ўсимлиги бўлиб, ёвойи ҳолда учрамайди, маданийлашган. Биринчи йили уруғи экилиб, илдизмеваси етиштирилади, иккинчи йили илдизмеваси экилиб, ундан уруғи олинади, бўйи 1.25 – 1.50  метгача боради, поялари тик ўсади, шохлайди. Барглари йирик, патсимон, кертикли бўлиб, унинг ост томонида кийгизсимон туклари билан қопланган, навбатма – навбат жойлашган.  Гуллари кўк, бинафша рангларда бўлиб, йирик саватчага тўпгул хосил қилади. Уруғлари тескари тухумсимон, учбурчак шаклида бўладиган кўп уруғли. Апрель ойида уруғларини очиқ майдонларга экилади, 2-3 ойда илдизмеваси етилади. Илдизмевасини истемол қилинади. Бир қисмини келаси йилда эрта бахорда очиқ майдонларна қайта экилади, уруғ олиш учун, апрелдан бошлаб гуллайди, урғлари июнда пишиб етилади. Асосан илдизмеваси озиқ – овқатга, барги ва уруғи медицинада ва халқ табобатида ишлатилади.

Брюква тарихидан бир шингил. Брюква сўзининг маьноси, аниқланмаган, лекин ҳар бир халқ ўзича , ўзига ёққан сўзлар билан аташади. Қадимий римликлар «Қизил шолғом»  деб ном беришган, ундан ташқари ҳар ҳилги антиқа сўзлар билан ҳам аташган. Унинг ватани аниқланмаган. Маданийлашган навларини қадимдан ишлатиб келинади. Қадимий Мисрда, Марказий Африкада, Ўрта ер денгизи атрофидаги халқлар жуда қадим замонлардан бери озиқ – овқатга сабзавот сифатида ишлатиб келишган. Ҳозирги вақтга келиб,  маданий навлари ер юзини 150 дан ортиқ мамлакатида, 250 дан ортиқ маданий навлари экилиб келинмоқда. Ўзбекистонда кам миқдорда экилади. Асосан Испанияда Испания Брюкваси етиштирилади. У ердан Голландияга, ундан Пётр биринчи буйруғига асосан Россияга олиб келиб, подшо боғларига экиб кўпайтиришган. У ердан Россияни бошқа ҳудудларига тарқалган.

Етиштириш агротехникаси. Ерни экишга тайёрлаш: Ерни 25 – 30 см чуқурликда хайдаб, текисланади. Текисланган майдонга 20 – 30 т/г меёрида чириган гўнг (компост) солинади. Сўнг, 60 сантиметга эгатлар-пушта олиниб, ўсимликнинг илдизмеваларидан кўпроқ  олиш учун  5,5 кг/га – 6.5 кг/га меъёрида уруғ экилади. Бунда уруғлар 1,5 – 2.0 см чуқурликда кўмилишини этиборга олиш лозим. Шундан сўнг уруғни ундириб олиш учун 75 – 80 фоиз тупроқ намлиги хосил қилиш лозим, яъни қондириб суғорилади. Ўсимлик чин барг чиқариб бўйи 3 – 4 сантиметр бўлганда бегона ўтлардан тозаланади. Тоқаланади ва яна бир бор бегона ўтлардан тозаланади. Май – июнь ойларида илдизмевалари етилиб истемолга яроқли бўлганда илдизмеваларни тўла йиғиб олинади. Бунда ўсимликни поялари билан барглари илдизи банди юқорисидан қирқиб олинади,  барглар, пояси алоҳида терилади. Илдизмеваларни бир қисмини келгуси йилда экиб уруғ олиш учун  саралаб олиниб алоҳида сақланади. Қолган қисмини истемол учун сақланади ёки сотилади.

Шахриҳон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида бу ўсимлик устида бир неча ўн йиллардан бери илмий тажрибалар ўтказиб келинмоқда. Тажрибалар якунлаш арвфасида турибди. Тажрибалардан келиб чиқиб, бу ўсимликни бир йиллик ўсимликга айлантириш имконияти вужудга келганлигини мамнуният билан такидламоқчимиз. Бу ҳақда алоҳида илмий мақола тайёрланмоқда.    

Таркиби. Брюквани илдизмеваси  таркибида  қанд, горечи, декстрин, цинаропикрин, цинарин, дубиль маҳсулотлари, клетчатка, инулин, каротин, ҳамда  дармондорилар С, В1, В2, В3, В5, В6, бурсат кислота, ошловчи моддалар, фумарат, олма ва май кислоталари, холин, ацетилхолин, тирамин, минерал тузлар – калий, темир, марганец ва фосфор тузлари, сапонинлар, микроэлементлар ва бошқалар,  уруғида  30 фоизгача  сифатли ёғ мавжуддир.

 Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Брюкванинг  илдизмеваларини ҳомлигича, қайнатиб, димлаб, қоқуриб, консерва қилиб, қуритиб, тузлаб озиқ овқат сифатида фойдаланилади. 100 грам маҳсулотини таркибида 156 килокаллорияга эга. Замонавий тиббиётда  сезиларли даражада қон тўхтатувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Улар бачадон силлиқ мушакларининг қисқарувчанлигини оширади. Барглари анча кучли фитонцид хоссаларга эга, ичак ҳаракатларини кучайтиради, экстрактлари  эса,  қон босимини пасайтиради. Кунига буғда пиширилган илдизмеваларини 2 махал 250 грамдан истемол қилганларга, ортиқча семизликга эга бўлганларни озишига катта ёрдам беради.

Халқ табобатида унинг дамламаси ва қайнатмаси аёллар касалликларида қон тўхтатувчи восита сифатида, ичбуруғ, безгак, ўпка сили, юрак, жигар касалликларида, буйрак ва сийдик йўллари касалликларида,  ҳамда шамоллаш касалликларини даволашда қўланилади. 

Муолажалардан  тавсиялар.

Шамоллаш ва оғриқларни қолдиришда: Қуритилган  гулбандидан 50 грам олиб,  1 литр қайнаган сувга  1 соат давомида дамлаб қўйилади. Дамланган чойидан  кунига уч махалдан  овқатланишдан кейин истемол қилинади.

Аёллар климаксида: Қуруқ баргидан бир ош қошиғ устига  0.5 литр қайнаган иссиқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан ичилади.

Бовосирда:  Ҳўл  илдизмевасидан  (йўқ бўлса шарбатидан) 50 грамига 200 грам қайнаган сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади, сузиб олиниб, илиқ ҳолда қултумлаб 3 – 4 маҳал ичилади, овқатдан кейин.

Буйрак – касаллигида: Ўсимликнинг поя ва баргларидан (ҳўли ёки қуритилганидан) 5 ош қошиғи устига 200 грам қайноқ сув қуйилади. Кунига 4 маҳал чорак стакандан, яьни 50 грамдан ичилади. Янги узулган баргининг шарбатига тенг миқдорда қайнаган илиқ сув қўшиб, кунига уч махал бир ош қошиқ миқдорида ичилса, буйрак ва сийдик йўлларидаги оғриғига ва тошларни майдаланишига яхши таъсир қилади.

Гипертония(Хафақон)да: 5 чой қошиқ қуритилган баргига 400 грамм қайнатиб совутилган сув қуйиб, 8 – 10 соат дамлаб қўйилади.  Сузиб  олингач, кунига 4 маҳал икки ош қошиқдан истеъмол қилинади.

Жигар оғриғида: Ҳўл ёки қуритилган баргидан 40 грам олиб, устига бир литр қайнаган сув қуйилади ва ярим соат дамлаб қўйилади, сузиб олингач, кунига уч маҳал  овқатланишдан олдин бир стакандан ичилади. Ҳўл ўтининг шарбатидан кунига уч маҳал овқатланишдан олдин 40 томчидан, тенг илиқ сувга қўшиб ичиш тавсия қилинади.

Сийдик тута олмасликда: Янги узулган барги шарбатидан 50 томчисига бир ош қошиқ илитилган сувга қўшиб, кунига овқатланишдан олдин уч маҳал ичилади. Қуритилган баргидан уч ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, термосда 4 – 5 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиниб, кунига тўрт маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади.     

  Хулоса. Ўзбекистон учун янгилик бўлган бу ўсимлигини фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларининг  хўжаликларига  экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда  махаллаларга, деҳқон ва томорқа ерларининг иссиқхоналарига экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик табиат яратилади.  Томорқа эгалар ўз томорқаларида бу доривор ўсимлигини етиштирса ўзларини куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади.  Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш  маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани  юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.    

Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан  алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.                   

         Абдумалик  Ўринбоев  – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти  «ТУРОН»  фанлар Академиясининг  Фахрий Академиги.