Анор меваси сифат кўрсаткичларини пасайтирувчи ва маҳсулот йўқотилишига олиб келувчи омиллар
✅Анор пўсти ёрилиб кетишига бир нечта сабаблар мавжуд: пўстлоқнинг юпқалиги, бир туп дарахтда ҳосилнинг меъёрдан кўпайиб кетиши, баъзи микроэлементларнинг етишмаслиги, об-ҳавонинг кескин ўзгариши шулар сирасидан.
✅Энг асосийси эса дарахт илдизидан сув босими келиб мевани ёриб юбориши, яъни пишиб турган анорни кўп суғориб юборишдир. Бунинг учун боғбонлар мева сиртини намлаб туришни тавсия этади.
✅Анор меваси агротехнологисини нотўғри ўтказилиши – нав хусусиятлари яхши шаклланмайди, мева пўсти қалин ва доналари сувсиз бўлади;
✅Мева пишиш даврида нотўғри суғорилиши меваларни ёрилиб кетишига сабаб бўлади;
✅Мева пишган даврида ёмғирда қолиши – анор меваларида ёрилиш кузатилади;
✅Мевани териб олиш жараёнида механик шикастланиши – сақлаш жараёнида мевани ички қисмида чириш ҳолати рўй беради;
✅Мевани қадоқлаш жараёнида меъёридан ортиқча юкланиши – меванинг шикастланиш ва сифати бузилишига олиб келади;
✅Сақлаш жараёнида ҳароратни кескин ўзгариши – мева сифати ички қисмини чиришига олиб келади.



















